Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европада трансфер ойнаси эндигина очилди, аммо кўплаб трансферлар амалга оширилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

1 январь куни Европанинг бир қатор топ-лигаларида қишки трансфер ойнаси очилди. Бир ой ичида клублар футболчиларни сотиб олиш ёки ижарага олиш имкониятига эга бўлади.

Луис Суарес: “Гремио” → “Интер Майами” (эркин агент)

Девид Бекхем Лионел Месси Майамида қулай бўлиши учун ҳамма нарсани қилмоқда. Аста-секин "Интер" бир вақтлар Барселонада Лео билан бирга ўйнаган 30 ёшдан ошганлар клубини шакллантирмоқда. Жорди Альба, Серхио Бускетс ва энди Луис Суарес. Уругвайнинг бу ҳаракатини кутилмаган деб аташ мумкин эмас, чунки бу ҳақда аввалги ойлар давомида мунтазам равишда ёзиб борилди. Фахрий "1+1" схемаси бўйича шартнома имзолади.

Эмиль Форсберг: “РБ Лейпциг” → “Ню-Йорк Ред Буллс”

Форсберг "Лейпциг"да 9 йил ўйнади. Швециялик иккинчи Бундеслигадан Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичигача йўл олди. Германия кубогида иккита, мамлакат Суперкубогида битта ғалабага эришди. 324 учрашув, 71 гол, 69 голли узатма. Энди Форсберг фаолиятини хорижда давом эттиради ва албатта, Ред Булл клубида. Ярим ҳимоячи 2024 йилнинг 1 январидан кучга кирган “2+1” схемаси бўйича шартнома имзолади.

Уго Льорис: "Тоттенхэм" → “Лос-Анжелес”

Франциялик дарвозабон "Тоттенхэм"да 11,5 йил ўтказди ва шу вақт ичида 444та ўйинда майдонга тушди. Ллорис ўтган мавсумни соғлиғидаги муаммолар туфайли ўтказиб юборди ва бу йил у майдонга тушмади. 2023 йилнинг сўнгги кунида "Тоттенхэм" ўз майдонида "Борнмут"ни мағлуб этди (3:1), Ллорис эса ўйин олдидан майдонга тушиб, мухлислар билан хайрлашди.

Эрик Байи: “Бешиктош” → “Вильярреал” (эркин агент)

Африкалик ҳимоячи 2023 йилнинг сентябрида “Бешиктош”га ўтган, бироқ атиги 4 ой ўтиб клубини ўзгартирган. У Туркияда бор-йўғи саккизта ўйинда майдонга тушди. Раҳбарият Эрик ўз ишини нопрофессионал бажараётганини ва жамоа ичидаги муҳитга салбий таъсир кўрсатаётганини сезди. Байи “Вильярреал”га қайтди ва у ердан 2016 йилда “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди.

Донни ван де Бек: “Манчестер Юнайтед” → “Айнтрахт Франкфурт” (ижара)

Ван де Бек ниҳоят “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди. Ҳар икки томон ҳам хурсанд бўлган ҳолатга ўхшайди. Тўғри, ҳозирча нидерландиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"ни ижара асосида тарк этган, аммо "Айнтрахт" сотиб олиш ҳуқуқига эга. Жорий мавсумда 26 ёшли ярим ҳимоячи бор-йўғи 21 дақиқани майдонда ўтказди. Уч йил аввал “Манчестер Юнайтед” футболчини “Аякс”дан 39 миллион еврога сотиб олганди, аммо ўшандан бери у инглиз клубида ўзини кўрсата олмади.

Саломон Рондон: “Ривер Плейт” → “Пачука” (эркин агент)

2023 йил бошида Рондон Аргентинага кўчиб ўтди ва "Ривер Плейт" билан шартнома имзолади. У ерда 35 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган. Бироқ йил охирида томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди. Сабаби - оилавий қийинчиликлар ва мослашиш билан боғлиқ муаммолар. Рондон Колумбия лигасига ўтиш вариантидан бош тортди ва мексикалик "Пачука" билан шартнома имзолади.

Лукас Бералдо: “Сан-Паулу” → “ПСЖ” (20 миллион евро)

Бразилиялик футболчи фаолиятини Европанинг топ-клубларидан бирида давом эттиради. Парижликлар 20 ёшли футболчини сотиб олиш учун 20 миллион евро сарфлашди.Табиийки, бунгача Бералдо фақат ватанида ўйнаган. У “ПСЖ билан 5,5 йиллик шартнома имзолади ва 35-рақамни эгаллади. Трансфердан сўнг Бералдонинг ўзи бу ўтишни фаолиятидаги муҳим қадам деб атади.

Киритилди: 15:06, 02.01.2024. Ўқилди: 4769 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.