Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳаким Фузайлов: «Бухоро»нинг ҳимояда яхши ўйнашини билардик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

«Локомотив» – «Бухоро» жамоалари учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида «Локомотив» клуби номидан жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Ҳаким Фузайлов иштирок этди ва дастлаб ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

— Мавсумнинг очилиш ўйини бўлгани учун учрашув бошида йигитлар бироз асабийлашди. Ўйинда «Бухоро» асосан ҳимоявий ўйин намойиш этишини билардик. Қолаверса, рақиб сафида тезкор футболчилар қарши ҳужумларни ташкил қилиб туришди. Аммо, ўйинда ҳисоб очилгач, ишимиз бироз осонлашди. «Бухоро» жамоаси эса гол ўтказиб юборгач очилишга мажбур бўлди ва ҳужумга ўтди. Бу бизга ҳужумда кўпроқ бўш ҳудудлар пайдо қилди. Футболчилар ўйиндан олдин берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилишди.

— Бу йил ПФЛ легионерларга нисбатан талабларни оширди. «Локомотив» ўз сафига бир нафар легионер қўшиб олди. Бироқ, бугун у майдонда кўриниш бермади...
— Дарҳақиқат, биз бу йил бир нафар легионерни рўйхатдан ўтказдик. Бунга ПФЛ чиқарган қарор сабаб бўлди. Жамоамиз кўригида бўлган легионерлардан фақат Кусов ПФЛнинг талабларига мос келади. Талабларга мос келмаган легионерлар учун қўшимча пул тўлаш мантиқсизлик. Ундан кўра маҳаллий йигитларни ўйнатишга қарор қилдик. Жамоамиз сафида бир қатор терма жамоа ўйинчилари бор ва уларга ишонаман. Кусовга келсак, у кеча ёшлар лигасида майдонга тушди. Ҳозир футболчи жароҳатдан тикланиб, аста-секин спорт формасини тиклаб бормоқда. Кейинги ўйинларда у асосий таркибда ҳам майдонга тушади, деган умиддаман.

— Жамоангиз ҳозир мавсумга қанчалик шай?
— «Локомотив» ҳозирда мавсумга 75 фоиз тайёр. Тўғри, биз ОЧЛ плей-офф босқичида ўйнадик. Бор эътиборни шу ўйинга қаратиб, ОЧЛга чиқишимиз ҳам мумкин эди. Аммо, ундай қилишни хоҳламадик. Сабаби, мавсум узоқ давом этади. Агар февраль ойида биз йигитларга катта юклама берганимизда, ОЧЛнинг гуруҳ босқичига чиққан тақдиримизда ҳам мавсум ярмига бориб йигитлар чарчаб қолишарди. Март ойида 3та ўйин бўлиб ўтади ва Ўзбекистон терма жамоаси ўйини туфайли қисқа муддатли танаффус юзага келади. Шу вақтда қисқа йиғин ташкил этишни ўйлаяпмиз. Апрель ойи ўрталарида эса йигитлар 100 фоиз тайёр бўлишларини кутяпман.

— Дилшод Раҳматуллаев нега майдонга тушмади?
— Раҳматуллаев бизнинг асосий таркиб футболчиси. Аммо, у бироз шамоллаб қолди. Шу боис бугун майдонга тушмади. Яқин орада у майдонга тушади, деб ўйлайман. Мавсум узун эканини яна қайтармоқчиман. Александр Шадрин эса машғулотда сонидан жароҳат олди. Ёшлар терма жамоасининг йиғинида қатнашиб қайтган Бобур Йўлдошев 40 даража ҳарорат билан келди. Бу икки футболчи икки ҳафта даволанишади. Шундан сўнг умумий гуруҳга қайтишади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 21:57, 04.03.2013. Ўқилди: 3371 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик