Бугун 13 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерларимиздан дараклар: Биз билган ўша Шома шунақа!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италия. «А» серия 28-туридан ўрин олган «Кальяри» — «Салернитана» ўйини яқиндагина сафга қайтган Элдор Шомуродовга аталди.

Иккинчи бўлим бошида захирадан ўйинга қўшилган терма жамоа­миз сардори 51 ва 76-дақиқаларда «эски қадрдони» Гильермо Очоани икки марта доғда қолдириб, Сардиния клуби ғалабасида катта роль бажарди - 4:2. Шу тариқа Клаудио Раньери жамоаси ниҳоят, хавфли ҳудуддан анча узоқлашди. Алоҳида айтиш керак, Элдор қаторасига иккинчи мавсум «А» сериядаги дебют голини «Салернитана» дарвозасига урди. Шунингдек, у Италия чемпио­натида 2-марта «дубль» қайд этди. Sofascore Элдор Шомуродовга 8,5 балл қўйди - бу ўйиндаги энг юқори натижа. Табиийки, Раньери учрашувдан кейин ҳамюртимизни мақтади: «Ўта муҳим ғалаба. Ористиано ва Шомуродов ниҳоят, тикланишди. Айниқса, Элдор дарҳол схемамизга мослашди, лекин менталитет борасида ҳали бундай эмас. У жамоага энди киришаётган паллада жароҳатланган эди. Муҳими, ҳозир жуда зўр ҳолатда. Техник салоҳияти кучли, гол вазиятини тўғри ил­ғайди». Элдорнинг ўзи эса мамнунлигини яширмади, албатта. «Бахтиёрман, ахир узоқ танаффусдан кейин яна гол урдим. «Кальяри»нинг ғалабасига ҳисса қўшганим эса икки ҳисса қувонарли. Жароҳат туфайли сўнгги икки ой оғир кечди, фақат тезроқ қайтиш ва жамоага ёрдам беришни ўйладим. Муҳими, мураббий ҳамиша менга ишонди. Умид қиламизки, мавсум биз учун яхши якунланади», - дея ҳамюртимиз сўзларини келтирди centotrentuno портали.

Франция. «Ланс» Лига 1 25-турида турнир жадвали пеш­қадамларидан бири «Брест»ни қабул қилиб, ягона гол эвазига ғалаба нашидасини сурди. Тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳимояда жонкуярлиги билан ажралиб турди ва Sofascore томонидан муносиб баҳо олди - 7,4 балл. Терма жамоамиз вакили шунингдек, 7-дақиқада сариқ карточка «ишлади».

Испания. «Райо Вальекано C» клуби «Агуилас Марокано» билан ўйинда на гол урди ва на қўйиб юборди - 0:0. Мадрид жамоаси тизимида шуғулланаётган иқтидоримиз Ислом Кенжабоев мазкур учрашувда асосий таркибдан жой олди.

Россия. ЦСКА РПЛ 20-турида «Крилья Советов» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ жамоа етакчиларидан бирига айланиб улгурган Аббос Файзуллаев бу сафар 77-дақиқадагина захирадан майдонга тушди. «Рубин» аксинча, ўз уйида «Пари НН»га ютқазиб қўйди. Қозон клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов 0:1 ҳисобида хотима топган баҳсда тўлиқ вақт ҳаракатланган бўлса, ярим ҳимоя­чи Умарали Раҳмоналиев 74-дақиқада сафга қўшилди.

Туркия. Суперлига 29-тури ҳамюртларимиз жамоалари учун омадсиз келди. Жумладан, «Ризеспор» Ҳусниддин Алиқулов тўлиқ вақт тўп сурган баҳсда чемпионат карвонбошиси «Галатасарой» майдонида нақ 6та гол қабул қилиб, бунга икки бора жавоб берди. «Сивасспор» эса ўз майдонида «Аланияспор»­га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бунда мезбон жамоа сафидаги Азиз Турғунбоев 1-65-дақиқалар оралиғида ҳаракатланди. «Қайсариспор» — «Хатайспор» ўйинида кучлар тенг келди - 1:1. Отабек Шукуров бу сафар 76-дақиқада майдонга тушди мезбонлар ҳимоячиси қизил карточка олганидан кейин. Яъни ҳам­юртимиз «Қайсариспор» ҳимоясини мустаҳкамлаш учун сафга қўшилди.

Эрон. Остон Ўрунов мамлакат элит лигаси 19-тури рамзий жамоасига киритилди. Чунончи, у «Фулад»га қарши кечган уй учрашуви (4:2)да Эрон лигасидаги дебют голини нишонлади. Терма жа-моа­миз вингери масала ҳал этилгач, 90+1-дақиқада захирага олинди. Икки «Истиқлол» ўртасидаги баҳсда эса Жалолиддин Машарипов ва Достон Турсунов майдонда ўзаро тўқнаш келишди. Ўйиндаги ягона голга ассистенлик қилган Теҳрон клуби ярим ҳимоячиси 83-дақиқада ўрнини захира вакилига бўшатиб берган бўлса, Ҳузистон жамоаси ҳимоячиси тўлиқ вақт майдонда бўлди. Охирги маълумотларга қараганда, Машариповга «Истиқлол» раҳбариятининг муносабати, яъни ваъдалар бажарилмагани ёқмаяпти. У ҳаттоки, жамоанинг якшанба кунги машғулотларига чиқмадии. Таъкидланишича, теҳронликлар ҳамюртимизга уй ва машина ваъда қилишган. Бундан ташқари, футболчининг оиласи учун Теҳронга авиачипта ҳам олиб берилмаган. Машарипов ҳамон меҳмонхонада истиқомат қилмоқда. Айтиш жоиз, «Истиқлол» Про-лига 20-турида Ўруновнинг клуби - «Персеполис»ни қабул қилади. Эътиборли томони, «Теҳрон дербиси»да аёл ҳакам Меҳса Ғорбани VAR тизимида ишлайди. Хуллас, Эрон футболи тарихида илк марта аёл ҳакамга ишонч билдирилди. «Теҳрон дербиси» 13 март куни ўтказилади.

Қозоғистон. «Қайрат» Иброҳимхалил Йўлдошев тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган баҳсда «Туран» майдонида гол уролмади - 0:0. Ўзбекистонлик ҳимоячи 18-дақиқада огоҳлантирилган бўлсада, Sofascore портали томонидан ўз клубининг энг яхши футболчиси бўлди - 7,5 балл. Мамлакат чемпиони - «Ордабаси» эса ҚПЛ 2-турида «Атирау» меҳмони бўлиб, охирги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди (1:1). Афсуски, Шимкент клуби ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Умаров 15-дақиқада жароҳатланиб, сафдан чиқди, Жасур Яхшибоев эса 81-дақиқагача тўп сурди. «Қайсар» ўз майдонида «Қизил-Жар»га бас келолмади. 0:3 ҳисоби қайд этилган учрашувда жамоа ҳужумчиси Шоҳназар Норбекор 60-дақиқада захирадан тушди. 

БАА. Лига кубоги 1/2 финали биринчи ўйинида 1:2 ҳисобида енгилган «Ал-Ваҳда» жавоб учрашувида «Ал-Васл» дарвозасига жавобсиз 4та гол урди. Ҳожимат Эркинов жамоаси шу тариқа финал чиптасини қўлга киритди. Ўзбекистон термаси вингери жавоб ўйинида 77-дақиқагача майдонда бўлди. Айтганча, transfermarkt портали БАА чемпионати футболчилари трансфер баҳосини янгилади. Диққатни тортадиган томони, Амирликларда ўйнаётган 4 нафар легионеримиз баҳоси ҳам ошди: 

Азиз Ғаниев («Шабаб Ал-Аҳли») - 3,5 млн. евро (+500 минг евро)

Ҳожимат Эркинов («Ал-Ваҳда») - 800 минг евро (+200 минг евро)

Абдулла Абдуллаев («Хорфаккан») - 800 минг евро (+200 минг евро)

Азиз Амонов («Хорфаккан») - 700 минг евро (+200 минг евро)

Азиз Ғаниев айни пайт БАА­да ўйнаётган МДҲ мамлакатлари футболчилари орасида энг қимматбаҳосидир.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:53, 11.03.2024. Ўқилди: 2544 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.