Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба.

Испан нашри: "Реал" "Челси" юлдузи учун 150 миллион евро тўлашга тайёрланмоқда [183]

"Барселона" яна камида 6 ой янги "Камп Ноу"га қайтолмаслиги кутилмоқда [33]

Миятович - "Реал" юлдузлари ҳақида: "Мен доимо бозор қиймати юқори бўлган топ-ўйинчиларни тўплаш ҳар доим тескари натижа беришини айтаман" [20]

"Реал Мадрид" франциялик ярим ҳимоячисига ишонмаяпти [8]

Манба: "Манчестер Юнайтед" Дьёкерешни "Арсенал"дан тортиб олишга яқин турибди [7]

Ўзбекистонлик футболчи Лондоннинг энг қадимги клубида ўйнайди [7]

"Реал" бу мавсум янги харидлар учун сўнгги олти йилдагидан кўра кўпроқ пул сарфлади [6]

"Нефтчи" ўртоқлик учрашувида Қирғиз Республикасининг "Нефтчи Қўчқор-ота" клубини тор-мор келтирди. Нимели хет-трик муаллифи бўлди [6]

Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамларни олиши мумкинлиги маълум бўлди [6]

Месси МЛСда турнинг энг яхши футболчиси деб топилди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.07.2025

      13:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сеара".
      15:05 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Атлетико Минейро".
      19:15 Кубок Испании. 1/8 финала. "Эльче" - "Атлетико Мадрид".
      21:20 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сеара".
      23:25 "Третий тайм". Станислав Магкеев.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Италии. 1/8 финала. "Лацио" - "Наполи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Сивасспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.07.2025

      13:00 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Техническая программа.
      16:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Соло. Произвольная программа. Финал.
      18:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      18:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 3 м. Прямая трансляция.
      19:40 "Культовые".
      20:10 Д/ф "Як-15".
      20:55 "Вопреки всему".
      21:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Тхэквондо. Мужчины. До 74 кг, свыше 87 кг; Женщины. До 62 кг, свыше 73 кг. Прямая трансляция.
      23:00 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Техническая программа. Финал.
      00:15 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:50 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      02:10 "Культовые".
      02:40 Летняя Универсиада 2025. Плавание.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.07.2025

      13:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      13:35 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:25 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Техническая программа. Прямая трансляция.
      16:50 Д/с "Сила воды".
      17:20 Новости.
      17:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      18:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 3 м. Прямая трансляция.
      19:40 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Pari. "Родина" (Москва) - "Черноморец" (Новороссийск). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. Прямая трансляция.
      00:15 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Профессиональный бокс. Василий Жиров против Джо Меси.
      04:05 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.07.2025

      06:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      08:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      09:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 14. По - вершина Люшон-Сюпербаньер.
      13:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      14:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам.
      17:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 14. По - вершина Люшон-Сюпербаньер.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      19:00 LIVE Велоспорт. "Классика Террес-де-л'Эбре" в Испании. Прямая трансляция.
      20:15 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 2 эп.
      20:45 Велоспорт. "Наследие велоспорта с Йенсом Фогтом". Интервью с Адамом Блайтом.
      21:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      21:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. День 5. Прямая трансляция.
      00:35 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      01:30 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".
      03:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Афсоналар юзма-юз ўтиришган пайт...

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Бавария»нинг афсонавий дарвозабони Зепп Майер 28 февраль куни 80 йиллик юбилейини қарши олди

 Эътиборлиси, у шу хурсандчилик вақти жамоанинг амалдаги кипери Мануэль Нойер билан бирга ўтириб, кеча, бугун ва эртанги кун ҳақида роса чақчақлашди. «Бавария» расмий сайти журналисти эса бундай қулай фурсатдан фойдаланиб, ўтмиш ва бугунги кун қаҳрамонларини синхрон равишда суҳбатга тортди.

- Зепп, Зебенерштрасседаги ҳозирги шарт-шароитларни кўрганингизда, бироз ҳасад қиласизми?

Зепп Майер: - О, вақтида дарвоза ҳудудини ўзим белкурак билан қордан тозалардим, мароқли машғулот... Қишда баъзан ер музлаб, ўта қаттиқ бўлиб қоларди. Ўша пайт «Бавария» тизимида хоккей жамоаси ҳам бор эди. Эсимда, хоккей дарвозабони жиҳозлари билан машғулот ўташимга ҳам тўғри келарди. Менга энг ёқмагани - тизза ва тирсак ёстиқчалари. Ниҳоятда дағал матоҳдан ишланган шу ҳимоя воситаларини бутун ҳафта давомидаги машғулотларда тақиб олишга мажбур бўлардим. Ёқимли томони, ўйин вақти ёстиқчаларсиз ўзимни худди пат каби енгил ҳис этардим.

- Мануэль, Зепп Майернинг ўйинлари билан нечоғли танишсиз?

Нойер: - Табиийки, ўйинларини кўрмаганман, лекин кўплаб классик чиқишларини видеотўпламлардан яхши биламан. Шунинг баробарида Зепп­нинг дарвозабонлар мураббийи сифатидаги услублари мен учун иккинчи манбага айланди кейинчалик. Яъни болалигимда Майер ёзган китобни кўп марта ўқиб чиққанман. Унда турли машқлар кўрсатилган. Хуллас, ўша китобни ҳамиша ёнимда олиб юрардим. Отам ҳам мени кўпинча шу китобда кўрсатилган машқлар асосида шуғуллантирарди. Айниқса, ёш киперлар учун жуда керакли манба, унга қараб, дарвозабонликнинг биринчи сирларини ўрганасиз, мисол учун, тўпга қандай ташланиш ва тўғри йиқилишни.

Майер: - Дарвозабонлар мураббийи ролида ҳамиша машғулотларда хилма-хилликни имкон қадар оширишга интилардим. Зеро, ўзим вақтида бундай тарзда шуғулланиш имкониятига эга бўлмаганман. Ўша вақт бош мураббий шунчаки, навбатдаги маш­ғулотдан ярим соатча олдин келишим кераклигини айтарди. Баъзан эса жамоавий машғулотдан кейин яна ярим соат қолишимизни сўрарди. Кейин оддий дастур бўйича ишлардим - 100 метрга спринт, фитнес-машғулотлар... Тамом.

Нойер: - Йўқ, бунақаси бизнинг замонга умуман тўғри келмайди.

Майер: - Шундай. Чорак соат давомида фақат ўнг тарафга ташлан, кейин чап томонга, сўнгра 20 марта қарсак чалган ҳолда юқори ва пастга сакра. Албатта, бунақаси ҳозир асло ёрдам бермайди. 1984 йили «Бавария»да, 1988 йилдан терма жамоа­да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаганимда, ҳаммаси қизиқарли тус олишини таъминлашга чоғландим. Ахир битта оддий машқни 30 марта бепарво бажаришдан кўра, 5-6 марта диққат билан қайтариш яхшироқ. Дейлик, муайян ўйин давомида дарвозангга 30 марта бир хил зарба беришмайди. Мураббийлик фаолиятимнинг хотимасига келиб, шахсий дастуримда 146 хил машқ бор эди. Оливер Кан ҳатто 90 дақиқалик машғулотдан сўнг елка қисарди: «Нега бунча эрта якунладик?» Ўзи ҳеч қачон спорт залида ишлаш ихлосманди бўлмаганман. Тринажёр фақат жисмоний тикланиш пайти ёки жароҳат даврида фойдали. Дарвозабон учун эса энг муҳими - сакровчанлик ва мослашувчанлик.

- Ману, Зеппнинг инновацион услублари қанчалик муҳим?

Нойер: - Бир умрга татигулик ютуқ, бунга шубҳа йўқ. Зепп ҳаммамиз учун ажойиб намуна, албатта. Хоҳ Оливер Кан ёки мени шуғуллантирган дарвозабонлар мураббийларига, хоҳ бошқа амплуадошларимга. Унинг дастури тизимли ва барчаси аниқ кўрсатилган. Тан олиш керак, бунақаси илгари мавжуд эмасди.

- Зепп, кўпчилик Мануэль замонавий дарвозабонлар ўйинида инқилоб яратганини айтади. Бунга нима дейсиз?

Майер: - Ҳа, Мануэль - олдинга кўтарилиш ва оёқ билан ўйнашни одатий ҳолга айлантирган биринчи кипер. Асосийси, у ҳар доим ҳаракатда ва бу ишни яхши бажаради. Ишончим комил, Нойер бундай техник салоҳияти билан «Бавария» ҳужумида ҳам бемалол тўп суриши мумкин. Бугунги кунда дарвозабонлар худди майдон футболчилари каби ҳар икки оёқда бирдек ўйнашлари керак, акс ҳолда, юқори даражага чиқолмайдилар. Бизнинг даврда эса оёқ билан ўйнашга ҳожат йўқ эди, чунки орқага узатмадан кейин ҳам тўпни бемалол қўлга олардик. Шахсий фикримча, шу қоиданинг бекор қилингани дарвозабон ўйинини тубдан ўзгартирди. Яъни киперлар олдида бутунлай бошқача вазифалар пайдо бўлди. 

- Дарвозабонликда ўзига ишонч ва жасоратнинг ўрни қандай?

Нойер: - Харизма ҳал қилувчи омил, албатта. Ахир кипер охирги нуқта эгаси, у ҳамиша жамоани суғурталашга мажбур. Шундай экан, рақибни дадил қарши олиш керак: «Тўхта, мендан ўтиб кетишинг мумкин эмас!» Дарвозабон ўзини охирги нажоткордек ҳис этиши шарт, акс ҳолда, бу позиция унинг учун эмас.

Майер: - Аввало, майдонда рақибни сенга ҳурмат билан қарашини таъминлашинг керак. Агар у сенга қарши 20 метрдан ҳаракат қилишга ҳожат йўқлигини билса, унда ҳар бир ҳужум хавфли тус олади. Шунинг­дек, дарвозабон учун қўрқув ҳисси мутлақо ортиқча. Эсимда, қайси ҳужумчидан чўчишимни сўрашса, бунақаси йўқлигини айтардим. Чунки қўрқув уйғотадиган ягона ҳужумчи - Герд Мюллер бизда ўйнарди.

- Зепп, Бундеслигада қаторасига 442та ўйин ўтказгансиз - қойилмақом серия. Майдоннинг бир нуқтасида туравериш зериктирмаганми?

Майер: - Очиғи, серия ҳақида ҳеч нима билмаганман. Фақат журналист кетма-кет 400та ўйин шарофати билан «Олимпия» стадионида интервью беришим ва суратга тушишим кераклигини айтганида, сериядан хабар топгандим. Битта ҳолатни жуда яхши эслайман, 1979 йили содир бўлган автоҳалокатдан сўнг «Тез ёрдам» машинасида тиббиёт ходимларига дарҳол бор гапни айтгандим: «Шу дам олиш кунлари сафга қайтишим шарт, акс ҳолда, сериям узилади».

- Қаторасига 13 йил тинимсиз ўйнаш! Ману, бу қандай эшитилади?

Нойер: - Очиғи, Зепп буни қандай уддалаганини тасаввур қилиш ҳам иложсиз. Мюнхен клубига 2011 йили қўшилганман. Демак, 13 йил бўлибди. Йўқ, шунча вақт тинимсиз равишда майдонга тушиш ақлга сиғмайди...

Майер: - Фаолиятим давомида фақат бир марта жароҳатланганман: 1965 йили Уве Зеелер Гамбургдаги ўйин пайти тиззаси билан қовур­ғамни синдирганди. Ўша пайт футболчи алмаштириш қоидаси йўқ эди ва дарвозада ўрнимни Герд Мюллер эгаллаган. Мен эса дарвоза ортида муо­лажа олиш баробарида унга кўрсатма бериб тургандим: «Қара, у ерга чоп, ташлан...». Гамбургликлар имкон туғилганини ҳис қилишди, айниқса, Шарли Дёрфель бирин-кетин замбарак отди. Герд эса ҳужумчи сифатида зарбалардан кейин тўп қандай йўналиш олишини биларди ва уни мушт­лари билан қайтарди. Шифокоримиз бу орада менга бир нечта укол урди, тишларимни ғижирлатдим ва ке­йин давом эттирдик...

 М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 22:15, 22.03.2024. Ўқилди: 1374 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.