Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • 5:0
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3869 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Насаф» ҳақида...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

“Насаф” “Бунёдкор”га мағлуб бўлди, йирик ҳисобда. Йўқ, ҳисобда бунча фарқ бўлгани билан ўйинда бунчалик фарқ бўлгани йўқ, асло. Лекин...

“Насаф”, Қосимов таъбири билан айтганда, ўтган йил ва ундан олдинги йилларда ҳимояга эътиборини қаратиб, меҳмонда яъни Тошкентда очко олаётган эди, бу сафар ундай бўлгани йўқ, жамоа ҳозирги кунда Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири билан тенгма-тенг кураш олиб борди. Умуман жамоамизда жон куйдириш бор, барибир, йирик ҳисоб бўлган бўлсада, кўпгина футболчилар ўз савияларида ўйнай олишмаган бўлишса ҳам.

“Бунёдкор”-чи? Бу жамоани биламиз, бу жамоага ҳеч қандай хусуматимиз йўқ. Халқаро мусобақаларда юртимиз шаънини ҳимоя қилаётган икки жамоадан биридир. Аммо, бизнинг кўзга кўринган ўйинчилар бу жамоага ўтиб кетиши, озроқ алам қилади, холос. Тўғриси, кейинги йилларда мавсум тугагач “яна ким “Бунёдкор”га кетар экан”, - деган хавотирлар кўпайиб кетаяпти. Ёки ўйинчиларимиз миллий терма жамоамиз бош мураббийига илтифот учун ва терма жамоа сафига қўшилиш умидида шундай қилаётгандир? Билмадик.

Ўзимизнинг “Насаф”га қайтсак, ушбу ўйинда кўплаб футболчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади. Ҳамза Каримов, Михаил Наумов, Артур Геворкян, Зоҳид Абдуллаев... кабилар, лекин бу билан биз уларни қораламоқчи эмасмиз. Фақатгина улар юқори савиядаги ўйинлари билан бизларни ҳар доим хурсанд қилиб келганлар. Ишонамизки, кейинги ўйинларда албатта, улар ўзларини кўрсатиб, ўз мухлисларини шод этишади! Олға, “Насаф”нинг мард ўғлонлари!

Аниқ бир вазиятларга келсак, Ҳамза Каримов ҳавода Пишурдан кучлидек. Лекин, шу куни Ҳамза стандарт вазиятларда Пишурга имкониятни бой берди, бу “Олмалиқ” билан ўйинда ҳам кўзга ташланган эди. Лекин, Ҳамзани жамоамизда янги эканлигини ҳисобга олсак ҳам бўлади, зеро Мақсуд Каримов билан иккаласи ҳали бир-бири билан “тил топишиб” кетишларига бироз вақт керакка ўхшайди. Ишонмизки, ҳимоя қўрғонимиз Макс Каримов Боян Малишич билан бир-бирини тушуниб, қандай ҳаракат қилган бўлса, Ҳамза Каримов билан ҳам шундай бўлади. Иложи борича тезроқ. Зоҳид Абдуллаев ҳам шу ҳолатда, у ҳали жамоамизга ўрнашиб олмаган, ўйинга кира олмаяпти, лекин уни ҳам тезроқ ўйинга киришиб кетишини хоҳлар эдик.

Бизда энди бир муаммо яққол кўзга ташланди, дарвозабонлар муаммоси! Наумов, Наумов, Наумов – бу дарвозабон кечаги ўйинда ўтказиб юборилган 3та голнинг 2тасида яққол хатога йўл қўйди. Нестеровни қаранг, 2 метрдан берилган зарбани қайтараяпти. Ўша вазият гол билан якун топганида, балки биз ҳозир бошқа нарса ҳақида ёзаётган бўлармидик?! Умуман фикримизча, “Насаф” “Бунёдкор”ни қачонки Нестеров бўлмаса юта олади. Наумовда эса на совуққонлик, на ўзига ишонч кўринмади. Нима ҳам дердик, унга омад тилаб қолишдан бошқа чорамиз йўқ. Яна бир гап, “Насаф” мухлислари ҳали Наумовни масхарабоз дейишга шошмай туринг, балки у биз кутмаган чиройли ўйинларини намойиш этар.

“Насаф” ўйинни икки ҳужумчи билан бошлади, бунга Бердиевга қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Ўзи Бердиев ҳимоявий ўйинни ёқтирмаслиги маълум. Худди, “ҳимоя ҳужумдан бошланади” шиори унинг учун айтилгандек.

Илҳом Шомуродов ва Илҳом Юнусов тўғрисида кечаги ўйинлари учун алоҳида мақола ёзса арзийди, гарчи жамоа ютқазган ва гол ура олмаган бўлсада. Бу иккала ўйинчи ҳақиқий “Насаф”га хос ўйинчилардир, уларга гап йўқ.

Кеча энг кўп жон куйдирган ўйинчилардан бири бу Илҳом Шомуродов бўлди, югурди, ҳимоячилардан ярим оёқда ўтиб кетди, лекин гол уриш унга барибир насиб этмади, вазиятлар ҳам бўлди, 2 метрдан ҳам... Лекин Шомуродов марказга ҳам қанотларга ҳам кўп ёрдам берди, у бизга кейинги ўйинларда гол уриши мумкинлиги ҳақида уқтириб қўйгандек бўлди, албатта кейинги ўйинларда Шомуродовда йўқ бўлган совуққонликни кутиб қоламиз.

Юнусов бўлса, қўрқмади, қўрқмайди ҳам, курашларнинг 90 фоизида у ютди, тўпни олиб юрди, марказдан айнан у ўйин бошлади. Жисмонан у даражада кучли бўлмасада, жудаям қаттиқ кураш олиб бориб, уларда ютди. У “Олмалиқ” билан ҳам шундай ўйнаган эди. У ҳам аллақачон “Насаф”нинг ҳаққоний жонкуярига айланиб бўлди.

Эркин Бойдуллаев ўз савиясида ўйнай олмади, зеро у МТЖга номзод, лекин барибир эътибордан четда қолиб кетмади. У “опорник”, ундан умидимиз жуда катта, олға @baydullaev!

Биз нима бўлган тақдирда ҳам Бердиев ва унинг жамоасига кейинги ўйинларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз, ишонамизки, жамоамиз ҳали бизни кўп хурсанд қилади!

Яна бир гап, “Насаф”га ишониш учун, ўтган йили “Пахтакор” стартни қандай бошлаб, кейин қандай давом эттириб, қандай чемпион бўлганини эсланг ва яна “Насаф” ўтган йили қандай бошлаб, кейин қандай давом эттирганини ҳам унутманг!

Бердиевга ишонайлик! Ҳали ҳаммаси олдинда! Олға “Насаф”! Олға Бердиола!!!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:23, 10.03.2013. Ўқилди: 4487 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.