Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн "Барселона" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганнинг аҳволи ҳақида фикр билдирди.
33 ёшли футболчи Англиядан кўчиб ўтганидан бери дебют мавсумида "блауграна"нинг асосий фигурасига айланди, немис ярим ҳимоячиси Ла Лига ва Чемпионлар лигасида ўйинларнинг 90% дан кўпроғини майдонда ўйнади.
Нагельсманнинг сўзларига кўра, "Барселона"даги юклама Гюндоганнинг формасига таъсир қилмоқда: "Илкай одатдагидан жуда ҳорғин кўринмоқда, чунки "Барселона"да у ҳар бир ўйинда 90 дақиқа таркибда ҳаракат қилади", - дея Германия терма жамоаси мураббийи сўзларини келтиради Barca Universal.
Гюндоган Германиянинг Франция ва Голландияга қарши сўнгги ўртоқлик учрашувларини асосий таркибда бошлаб, мос равишда 72 ва 59-дақиқаларгача ўйнади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).