"Наполи" бош мураббийи Франческо Кальцона А Сериянинг 30-тури доирасидаги "Аталанта"дан учралган мағлубият (0:3) ҳақида фикр билдирди.
“Бизда кучли жамоага хос ижобий фазилатлар бор, аммо камчиликларимиз ҳам бор. Биз заифмиз ва бу яхши эмас. Чемпионлар лигасига йўл олиш имкониятимиз тобора камайиб бормоқда, аммо биз олдинга қараш ва ривожланишда давом этишимиз керак.
Муаммо ҳимоя чизиғида эмас, бутун жамоа курашмоқда. “Наполи”нинг муаммолари ҳақида ҳамма билади. Уч нафар мураббий ва кўплаб футболчилар ўзгарди. Бу ўтган мавсум билан солиштирганда жуда катта фарқ, аммо, афсуски, бу борада ҳеч нарса қила олмаймиз", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради Football Italia.
“Наполи” А Серия турнир жадвалида 45 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда. 7 апрель куни жамоа “Монца”га қарши майдонга тушади. Жамоа тўртинчи ўриндаги "Болонья"дан 9 очко ортда қолмоқда, аммо "қизил-кўклар"нинг захира ўйини бор.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).