Бугун 29 август, 2025 йил, жума.

      • 28.08.2025 00:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Бетис
      • 29.08.2025 22:30
      • Эльче
      • -:-
      • Леванте
      • 30.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Хетафе
      • 30.08.2025 20:00
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетико
      • 30.08.2025 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 30.08.2025 22:30
      • Жирона
      • -:-
      • Севилья
      • 30.08.2025 16:30
      • Челси
      • -:-
      • Фулхэм
      • 30.08.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Эвертон
      • 30.08.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Бёрнли
      • 30.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Брентфорд
      • 30.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 30.08.2025 21:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ньюкасл

Пауло Бенту ким ва Осиёда қандай ишлаётганди? [38]

Паулу Бенту Тошкентга етиб келган [28]

"МЮ" ўз тарихида илк бор 4-дивизион жамоасидан мағлуб бўлиб, Англия Лига кубогини тарк этди [28]

"Манчестер Юнайтед"нинг АПЛда чемпион бўлишдан кўра Чемпионшипга тушиб кетиш эҳтимоли 80 баравар юқори (Opta) [23]

Месси барча мусобақаларда мавсумнинг 26 ўйинида 32 та самарали ҳаракат амалга оширди [20]

«Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги 90+6-дақиқада белгиланган пеналти бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссияси расмий хулосаси: «Ҳакамнинг қарори нотўғри» [15]

ЕЧЛ янги мавсумига қуръа ташланди. "Реал" Қозоғистонга келади [13]

Мессининг дубли "Интер Майами"га Лигалар кубоги ярим финалида "Орландо Сити" устидан ғалаба келтирди [12]

Англия лига кубоги. «Манчестер Юнайтед» тўртинчи дивизион клубига ютқазиб, мусобақани тарк этди (видеошарҳ) [12]

Goal ЕЧЛ янги мавсуми фаворитлари рейтингини тузди [11]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Бетис 3 5
7 Эспаньол 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Сельта 3 2
14 Атлетико 2 1
15 Валенсия 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2700 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Омари Глазго: «Гайана дунё харитасида бўлиши учун қўлимдан келганини қиламан»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

КОНКАКАФ минтақасида жаҳон чемпионати саралаши ҳеч қачон яқинлашиб келаётганидан кўра очиқ бўлмаган.

АҚШ, Мексика ва Канада мезбон давлатлар сифатида ҳаракат қилар экан, минтақанинг бошқа давлатларида учта қўшимча автоматик йўлланма ва яна қитъалараро «плей-офф» орқали иккита йўлланма олиш имконига эга. Ана шундай даъвогарлардан бири Омари Глазгодек иқтидорли ёш ҳужумчиси бор Гайанадир. 20 ёшли футболчи 16 ёшида терма жамоасида дебют қилди ва ўшандаёқ ҳақиқий кашфиётга айланганди. 2023/2024 йилги КОНКАКАФ Миллатлар Лигасини 7 гол билан якунлади ва энг яхши тўпурар ҳамда энг яхши ёш футболчи унвонларини қўлга киритди. Гайананинг атиги 22 ўйинида 16та, шу жумладан яқинда FIFA Series мусобақасида Камбоджа дарвозасига иккита гол урган «Чикаго Файр II» футболчиси ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида «Олтин ягуарлар»ни мисли кўрилмаган чўққиларга олиб чиқишни мақсад қилганини айтмоқда.

- Миллатлар Лигасида «энг яхши тўпурар» ва «энг яхши ёш футболчи» мукофотларини қўлга киритиш сиз учун нимани англатади?

- Бу жуда кўп нарсани англатади. Ростини айтсам, турнирда мукофотлар берилаётганини билмасдим, шунинг учун бу ҳақда эшитганимда ҳайрон бўлдим. Мен оиламга қўнғироқ қилдим ва биргаликда байрам қилишни бошладик. Бу ҳақда билганимда терма жамоа билан Саудия Арабистонида эдим. Йигитлар табриклашди ва жамоадошларим билан нишонлаш жуда ёқимли эди, чунки бу мукофотларни олишимда уларнинг ҳиссаси ҳаминқадар.

- Саудияда ўтказилган FIFA Series туркумига кирувчи турнирда Кабо-Верде ва Камбоджага қарши ўйнаб, нималарни ўргандингиз?

- Бу ўйинлардан кўп нарсалар олдим, чунки бу минтақамиздан ташқаридаги мамлакатлар билан илк ўйинларимиз эди. Футболнинг турли сифат ва интенсивлигини, айниқса Кабо—Вердега қарши ўйинда кўриш яхши тажриба бўлди. Яхши жамоа экан, улар ўтган йили AFCON турнирида 5-ўринни эгаллаган. Демак, юқори даражадаги жамоаларга қарши ўйнаш яхши тажриба бўлди.

- Гайана термасида жуда кўп гол уряпсиз. Бунинг сабаби нима деб ўйлайсиз?

- Мен ўз мамлакатимни яхши кўраман. Гайана дунё харитасида бўлиши учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Мадҳияни тинглаш, мамлакат вакили эканлигингизни ва бутун юртингиз сизнинг орқангизда эканлигини англаш бошқача ҳиссиёт. Бундан яхшироқ нарса йўқ.

- Жаҳон чемпионати саралашидаги рақибларингиз Панама, Никарагуа, Монсеррат ва Белиз термаларини қандай баҳолайсиз?

- Бизда яхши рақиблар бор. Уларни оддий қабул қилолмаймиз. Шунчаки майдонга чиқиб, курашишимиз керак. Монсеррат билан охирги Миллатлар Лигасида ўйнадик, лекин Белиз ёки Никарагуа билан ҳали йўлимиз туташмаган. Панама билан эса ўйнаганимизга анча бўлди. Энди майдонга тушиб, ўтган йилги ўйинимизни кўрсатишимиз ва натижага эришишимиз керак.

- Биринчи ўйинни гуруҳ фаворити Панамага қарши ўтказасизлар...

- Фикримча, уларни мағлуб этиб, ўзимиз ҳақида бошқача ўйлашларига мажбур эта оламиз. Агар шундай қилсак, бу гуруҳда яхши ўйнашда давом этишимизга бўлган ишончимизни оширади. Менимча, яхши ўйин бўлади. Биз курашамиз ва натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Ҳеч қандай катта босимни ҳис қилмаяпмиз, йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ, шунинг учун шунчаки майдонга тушиб, чиройли ўйин кўрсатишимиз керак.

- Футболда сизни ким илҳомлантиради?

- Гайаналик футболчилардан Грегори Ричардсон ёқади. У мени илҳомлантирди, чунки у АҚШга ўйнаш учун келган гайаналик илк футболчилардан бири эди. Менда Грегори рақами бор ва биз вақти-вақти билан мулоқотда бўлиб турамиз - таътилга уйга борганимда уни кўраман фойдали маслаҳатларини оламан.

- «Чикаго Файр II» сафига қўшилганингиздан бери ўйинингиз қанчалик ривожланди?

- Бу ерда қўлга киритган энг катта ютуғим - бу футбол майдонида етукроқ бўлганим ва шунчаки сабрли ҳамда совуққонга айланганим. Сифат нуқтаи назаридан, мен бу ерда ўтказган йиллар давомида анча яхшиландим деб ўйлайман. Кўп жиҳатдан, масалан, самарадорлик ва ҳимоя нуқтаи назаридан анча яхшиландим.

- «Чикаго Файр»нинг асосий жамоаси билан машғулот ўтказганингизда, мундиал кўрган Жердан Шакири ва Келлин Акоста каби йигитлар билан бирга бўлишингиз мумкин. Бу нимани англатади?

- Биринчи марта асосий жамоа билан машқ қилганимда, чап қанотда ўйнардим ва «Шак» (Шакири) мени кўриб, Мане (Садио) каби ўйнаётганимни айтди. Биз кийим алмаштириш хонасига қайтаётган эдик ва у менга кўпроқ хотиржамлик кераклигини, шунда ўйиним янада ўзгаришини, яхшиланишини айтди. Мавсум олдидан Келлин билан ҳам учрашдим ва ўшандан бери биз яқин дўстларга айландик. Улар мен билан жуда кўп суҳбатлашишади, маслаҳатлар беришади ва ривожланишимга катта ёрдам беришмоқда.

- Ўзингизни Гайана футболи янги авлодининг етакчиси каби ҳис қиляпсизми?

- Ҳа, ҳар ҳолда шунга умид қиламан. Кўплаб ёш йигитлар менга пастдан юқорига қарашади. Буни улардан доимо хабарларлар олаётганимдан билдим. Ҳа, улар менга пастдан юқорига қарашади ва мен каби бўлиш бўйича маслаҳатларни хоҳлашади. Шундай экан, мен уларга ҳар қандай йўл билан ёрдам беришга ва мамлакатимда болалар учун энг яхши намуна бўлишга ҳаракат қиламан.

- ЖЧ-2026 саралаши Гайа­на учун нимани англатади?

- Биласизми, сўнгги ойларда Гайана президенти билан бир неча марта учрашдик ва у саралашдаги яхши иштирокимиздан қанчалик бахтли бўлишини, бу эса мамлакат учун нимани англатишини айтиб берди. У бизни тўлиқ, ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Демак, бу жуда катта воқелик бўларди.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:52, 26.05.2024. Ўқилди: 1235 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Валенсия Диего Лопес 1
7 Барселона Педри 1
8 Осасуна Анте Будимир 1
9 Леванте Джереми Толян 1
10 Эльче Херман Валера 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.