Европа Чемпионати 2-турида Испания ва Италия ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида испанлар кўпроқ тўпни назорат қилган бўлса-да, ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда ҳам Испания ҳужумкорликни давом эттирди. 55-дақиқага келиб, бу ҳужумлар иш берди. Испанларнинг ҳужумини италян Калафьори ўз дарвозасига гол уриб, якунлади.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва испанлар ягона автогол эвазига Италияни мағлуб этди. Ушбу ғалаба туфайли Испания ўз очколарини 6 тага етказди ва муддатидан аввал плей-офф босқичига йўл олди. Италия ҳисобида 3 очко мавжуд.
Гуруҳнинг бошқа бир ўйинида Хорватия Албания билан дуранг қайд этди.
Евро—2024, 2-тур
20 июнь, пайшанба
Испания – Италия 1:0
Гол: 1:0 – 55 Калафьори (автогол).
Испания: Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Ле Норман, Кукуреля, Фабиан Руис, Родри, Педри (Алекс Баэна, 71), Уильямс (Перес, 78), Ямал (Ферран Торрес, 71), Мората (Ойарсабаль, 78).
Италия: Доннарумма, Ди Лоренсо, Бастони, Калафьори, Димарко, Жоржиньо (Кристанте, 46), Барелла, Фраттези (Камбязо, 46), Пеллегрини (Распадори, 82), Кьеза (Закканйи, 64), Скамакка (Ретеги, 64).
Огоҳлантиришлар: Доннарумма (15), Родри (45+2), Кристанте (46), Ле Норман (69).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).