Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Бетис - Эльче

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, "Навбпҳор" ёзги трансфер “дарчаси”да ўз сафига бир қатор футболчиларни қўшиб олди. Улар орасида маҳоратли ҳимоячи Саидазамат Мирсаидов ҳам бор.

Ўзбекистон олимпия терма жамоамиз таркибида Париж-2024 Олимпиадасида қатнашиб, юртимизга қайтиб келган 23 ёшли футболчи “лочинлар”нинг сафидаги машғулотларда ҳам қатнашди.

Жамоанинг навбатдаги машғулоти якунига етгач, Саидазамат Мирсаидовдан интервью олиб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

– Ассалому алайкум! Саидазамат, аввало жамоамизга хуш келибсиз!
– Ваалайкум ассалом! Раҳмат!

– “Навбаҳор”га ўтишингиз қандай содир бўлди? Жамоага сизни ким таклиф қилди?
– “Навбаҳор” клубидан менга жорий йил бошидан қизиқиш бор эди. Ўзимда ҳам мазкур жамоадан таклиф бўлгач, “Навбаҳор”да ўйнашга қизиқиш уйғонди. Боиси, клуб ўз олдига юксак мақсад,  яъни, чемпионлик унвони қўлга киритиш мақсадини қўйганди. Биринчи давра баҳслари якунланиб, давралар оралиғидаги танаффус юзага келгач, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовнинг таклифига биноан, жамоа таркибига қўшилдим.

– Жамоамиз сафига қўшилиб, машғулотларда ҳам қатнашишга улгурдингиз. Дастлабки таассуротлар қандай?
– “Навбаҳор”да мени яхши кутиб олишди. Жамоада ички муҳит ҳам аъло даражада экан. Таркибга яқинда кўшилган бўлсам ҳам, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Машғулотлар  аъло даражада ва қизиқарли тарзда кечмоқда.

–  Жамоага мослашиш қийин кечмаяптими?
– Йўқ. Сабаби, таркибдаги деярли барча футболчилар менинг футболдаги акаларим десам, муболаға бўлмайди. Айримлари билан бирга тўп тепган бўлсам, баъзилари билан терма жамоада бирга машғулотлар олиб борганман. Улар менга жамоага мослашиш жараёнида ёрдам беришмоқда.

– Париж- Олимпиадаси таассуротлари билан ўртоқлашсангиз...
– Олимпиадада кутилган натижага эриша олмадик. Бунинг эса ўзига хос объектив ҳамда субъектив сабаблари бор. Жумладан, ташкилотчиликда ҳам камчиликлар етарлича бўлди. Ҳар куни қийинчиликка дуч келдик, Ўн беш дақиқалик йўлга бир  соатда етиб борар эдик, шунингдек, таомларга ҳам мослашиш қийин бўлди.

– Олимпиадада ижобий натижа қайд этиб, “плей-офф” баҳсларига йўлланмани қўлга киритишингларга кўпчилик ишонганди. Аммо гуруҳ босқичи ўйинлари олимпиячиларимиз учун омадсиз якунланди. Сизнингча, яхши натижага эришиш учун жамоага нима етишмади, деб ўйлайсиз?
– Терма жамоамиз кучли гуруҳдан жой олди. Гуруҳимиздаги жамоаларнинг ярим финалгача етиб борганлиги буни исботлаб турибди. Бу уларнинг қандай кучга эга эканлигидан далолат. Биз ҳам рақибларга қарши тенгма – тенг кураш олиб бордик. Фақат ҳужумлар ўз якунига етмади.

Менимча, жамоамиз ҳам гуруҳдан чиқишни уддалаганида, ўйлайманки, биз ҳам ярим финалгача етиб борар эдик. Аммо тақдир экан, гуруҳ босқичидан кейин, мусобақани якунлашга мажбур бўлдик.

– “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон кубоги ва Суперлигадаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?
– Жамоа таркибидан яхши футболчилар жой олишган. “Навбаҳор” клубида футболни тушунадиган, севадиган раҳбарлар фаолият олиб боришади. Раҳбарият томонидан жамоанинг ижобий натижаси учун ҳамма шароитлар яратиб берилган. Мураббийлар штабидан ҳам яхши мутахассислар ўрин олишган. Яна бир аҳамиятли томони, “Навбаҳор” мухлислари ҳам футболни севишади, ҳатто машғулотларга ҳам келиб, футболчиларни олқишлаб туришар экан.

Менимча, шундай шароит ва муҳитга яраша, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишимиз зарур. “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман. Худо хоҳласа, ушбу ниятим амалга ошади.

– Сўнгги сўз ўрнида фикрларингиз...
– “Навбаҳор” жамоаси аъзолари ҳамда мухлисларига мени илиқ тарзда кутиб олишгани ва қўллаб-қувватлаб туришгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Айниқса, ишқибозларга шунчалик футболни севиб, жамоага келганимнинг илк куниданоқ ишонч билдиришгани учун катта раҳмат айтаман.

Бундай мухлислар ғалабаларга лойиқлар. Шу боис, биз чиройли ўйинларимиз билан уларни хурсанд қилишни ният қилганмиз.

Мақсадимизни амалга ошириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:41, 06.08.2024. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик