Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: «Ўйинимиз ёмон эмас, шахсий хатоларимиз туфайли ютқазяпмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

"Тошкент дерби"сидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Пахтакор" бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.

Мурод Исмоилов:
— Бугунги ўйиндаги билан "Локомотив"ни табриклайман. Шогирдларимга эса чиройли ўйин кўрсатишгани учун раҳмат айтаман. Айниқса, иккинчи бўлимда ташаббус биз томонда бўлди, фақат имкониятлардан фойдалана олмадик. Бугунги ўйинимиздан қониқдим, аммо натижа биз учун ижобий бўлмади.

— "Локомотив"нинг иккинчи голи офсайддан киритилди, назаримизда. Ҳакамларнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
— Гол бўлган ҳолатда қанот ҳаками байроғини кўтариб бир жойда тўхтаб қолиши керакми ёки майдон маркази томон югуриш керакми? Шу савол мени ўйлантиряпти. Қанот ҳаками байроғини кўтариб бир жойда тўхтаб қолгани учун футболчиларимиз тўхтаб қолишди. "Локомотив" футболчилари эса ўйинни охиригача давом эттириб, гол уришди. Ўша вазиятда офсайд бор-йўқлигини эса билмайман. Ҳали видеоёзувни томоша қилмадим.

— "Пахтакор" 5та ўйинда 6 очко йўқотди. Бу "Пахтакор"дек жамоа учун кўп эмасми?
— Биз учун бу кўп. Жамоамизга олдига ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай мусобақада фақат ғолиб чиқиш вазифаси қўйилади.

— Маматказиннинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
— Бу ўйинчини сафимизга қўшиб олганимиздан кейин қачондир уни ўйнатишимиз керак эди. "Динамо" билан ўйинда майдонга туширдик, у кўп хато қилмади. Тўғри, аввалги жамоа билан бугунги рақибнинг савиясини тенглаштириб бўлмайди. Шуни англаб етдимки, "Пахтакор"да ҳамма ўйинчилар ҳам ўйнаб кета олмас экан. Ҳозирча Илдарнинг бори шу.

— "Пахтакор" ҳужум чилаётганида ҳужумчилар камчилик ва рақиб ҳимоячилари кўпчилик бўлган вазиятларга кўп тушмоқда. Машғулотларда бундай вазиятда қандай ўйнаш кераклиги борасида ишланмоқдами?
— Биз машғулотларда фақат жамоанинг ўйинини шакллантириш борасида иш олиб боряпмиз. Турли вазиятларда — ҳужумда ва ҳимояда қандай ўйнаш борасида доимо ишлаяпмиз. Шунингдек, ҳар қандай вазиятда гол уришни машқ қиляпмиз.

— "Пахтакор" бироз тор захира ўриндиғига ва ёш таркибга эга. Бу таркиб билан жамоа 3та фронтда курашишиши осон кечмайди. Шундан келиб чиқиб, жамоа ўз олдига қайсидир турнирни бош вазифа сифатида қўйиб, кучни фақат битта мусобақа қаратиш керакмикан?
— Ҳа, шундай қилсак бўлади. Кучни учала фронтга баравар ташлаб, бирорта ҳам совринсиз қолиб кетгандан кўра, мавсум якунида қандайдир совринни қўлга киритганимиз яхши. Бу таркиб бўлса ҳам бирорта совринни ютмасак бўлмайди. Шу йигитлар билан ҳали кўп жамоаларга жиддий қаршилик кўрсатамиз. Футблочиларга ишончим катта.

— Чемпионат савиясига қандай баҳо берасиз?
— Бугун "Локомотив"ни кўрдик, улар ҳам ғурур учун ўйнашди. Рақиб ҳам ютқазиш учун майдонга тушмайди. Ушбу мавсумда 4-5та жамоа чемпионлик учун курашишадигандек тасаввур уйғотмоқда. Улар сафига "Олмалиқ" чиройли ўйинлари билан қўшилишга интиляпти. "Металлург" мавсум бошида очколар захирасини бойитиб олди. Чемпионатнинг бошланиши ёмонмас. Ҳар бир жамоа чемпионатнинг умумий савиясини кўтаришга интиляпти.

— "Ал-Иттифоқ"қа қарши ОЧЛ баҳсида ҳимоявий ўйин қилинадими ёки жамоа ўз ўйинини намойиш қиладими?
— Интизомли ўйин қилишга ҳаракат қиламиз. Боиси, натижа муҳим. Худди "Аш-Шабоб"га қарши бўлган ўйинда бўлганидек. "Лахвия" билан 2та ўйин ва бугунги ўйинни қаранг, ўйин борасида рақибга ютқазмаяпмиз. Фақат ўзимизнинг шахсий хатоларимиз натижанинг салбий бўлишига олиб келяпти. Бугун Маматказин тўпни тепиб юборганида гол юзага келмасди, масалан.

— Жамоанинг имкониятидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак,  жамоа ўз аравасини ўзи тортмоқда. Иккинчи даврада захира ўриндиғини кучайтириш масаласи қанчалик ҳақиқатга яқин?
— Футболчилар бошқа жамоаларга 1 йилга ижарага берилган. Уларни давралар оралиғида қайтара олмаймиз. Боян Миладинович, Дилшод Шарофетдинов ва Станислав Андреев соғайса, улар жамоани кучайтиришади. Давралар оралиғида фақат Ўзбекистон чемпионатидан ўйинчи олишимиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:11, 19.04.2013. Ўқилди: 4784 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.