Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Акбар Саттаев: Футболдан регбига, регбидан яна футболга

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Гулистон
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жамоанинг кам тўп ўтказиши дарвозабоннинг маҳорати-ю, ҳимоячиларнинг ишончли ҳаракатидан далолат беради. ХХII миллий чемпионат жадвалига назар ташласак, олий лига дебютанти “Гулистон” футболчилари бошқа иштирокчиларга қараганда ўз дарвозаларидан энг кам – атиги битта тўп ўтказиб юборганига гувоҳ бўламиз (5-турдан сўнг). Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 8 очко жамғарган ҳолда 7-поғонада боришмоқда. Таъкидлаш жоизки, пешқадам “Локомотив” ва гулистонликлар ўртасидаги фарқ беш очкони ташкил этади. Сирдарё футболи тарбияланувчиси Акбар Саттаев “Гулистон”нинг содиқ футболчиларидан бири саналади. 10 йилдан буён жамоа сафида майдонга тушмоқда.  У ўзига хос спортчилар тоифасига киради. Балки ишонмассиз, у ўз вақтида регби бўйича Ўзбекистон терма жамоаси билан бир қатор халқаро турнирларда қатнашган. Миллий  чемпионатимизнинг 5-турда ўз майдонида “Бухоро” устидан 1:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин Акбар Саттаевни суҳбатга чорладик.

— Очиғини айтиш керак, аксарият мутахассислар ва мухлислар “Гулистон”дан бунчалик мазмунли ўйин кутишмаганди.
— Ёдингизда бўлса, 2011 йилги мамлакат биринчилиги учрашувларини кўтаринки кайфиятда ўтказиб, кучлилар сафига қўшилгандик. Аммо айрим сабабларга кўра ўз ўрнимизни “Қизилқум”га бериб, ўзимиз яна биринчи лигада ўйнашга мажбур бўлгандик. Ўтган мавсумда ҳам жамоамиз кучлилигини амалда исботлаб, олий лига йўлланмасни қўлга киритди. Устозимиз Бахтиёр ака Ашурматов бошчилигида юқори элитага бежизга чиқмаганлигимизни амалда исботлаш мақсадида бўлғуси баҳсларга ҳар томонлама жиддий тараддуд кўрдик. Тайёргарлик жараёнида муаммолар бўлмади. Шукрки, қилинган меҳнатларимиз зое кетмаяпти. Қолаверса, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, клуб раҳбарияти ва жамоа фидоийси Алишер Эргашев биргаликда барча шарт-шароитларни яратиб беришди.

— Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов собиқ ҳимоячи сифатида “Гулистон” ҳимоя чизиғи вакилларига алоҳида “дарс” ўтадими?
— Албатта. Ўсмирлик давримда Бахтиёр ака ва туркманистонлик Гочгули Гочгулиевларнинг ҳаракатларини ҳавас билан кузатардим. Тақдирнинг кутилмаган совғасини қарангки, ўзбек футболининг ёрқин ҳимоячиларидан бири Бахтиёр Ашурматов қўл остида майдонга тушяпман. Машғулотларни ҳам ўзига хос тарзда олиб боради. Керак бўлса биз билан бирга ўйнайди. Ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда керакли маслаҳатларни аямайди. Жамоадош дўстларим бўлиб ўтган учрашувларда унинг барча кўрсатмаларини бажаришмоқда. Ҳамжиҳатлик бор жойда юксалиш бўлади.

— Жамоада муҳит қандай?
— Аъло даражада. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ўтган йилги таркиб негизини сақлаб қолган. Ажойиб йигитлар жамланган. Бугунги кунда “Гулистон” сафида ўйнаётган аксарият футболчилар ўтган йиллар оралиғида мамлакат миллий, олимпия, ёшлар ва ўсмирлар термаси таркибида майдонга тушишганини алоҳида қайд этиш жоиз.

— Биздаги маълумотларга қараганда сиз регби спорт тури билан ҳам шуғулланган экансиз?
— Тўғри, кам бўлсада шуғулланганман.

— Бу қай тарзда амалга ошганди?
— 2009 йилги мавсумда мамлакат биринчилиги футболимиз мутасаддилари эътиборидан четда қолди. Кўплаб футболчилар омадини бошқа спорт турида, ҳатоки бошқа соҳаларда синаб кўришга қарор қилишганди. Шулар қатори мен ҳам катта футболдан кетишга қарор қилдим. Бундан дарак топган устозим, ўзим таҳсил олган футбол интернати директори Омон ака Қўлдошев регби спорт тури билан шуғулланишим мумкинлигини айтиб қолди. Шу тариқа мазкур спорт турининг қонун қоидаларини ўргандим.

— Расмий мусобақаларда ҳам иштирок этганмисиз?
— Ҳа. Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликларида уюштирилган халқаро турнирларда омадимни синаб кўрганман.

— Совринлар ҳам борми?
— Калькутта шаҳрида ўтган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаганди.

— Регбининг қонун қоидалари хусусида тўхталсангиз?
— Унинг иккита тури мавжуд бўлиб, 7х7 ва 15х15га деб аталади. 7х7 йўналишида учрашув вақти 7 дақиқали икки бўлимдан иборат.15х15 эса 40 дақиқадан иборат. Ўйинлар футбол майдони ўлчамидаги майдонларда ташкил этилади.

— Хўп, яхши. Энди яна футболдасиз, регбидан кетибсизда?
— Регбидаги ишим ҳам ёмон эмасди, аммо ўтган йилнинг баҳорида “Гулистон” мақсадли таркиб тузаётганлиги ва унга мени ҳам таклиф этишаётганлиги учун ўзим ёқтирган футболга қайтишга қарор қилдим. Мана, олий лигага ҳам чиқдик, кучлилар олдида айни пайтдаги аҳволимиз ёмон ҳам эмас. Яна футболга қайтганимдан ўзим ҳам хурсандман.

Манба: www.fcguliston.uz
Киритилди: 10:35, 22.04.2013. Ўқилди: 4549 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик