Жасур Яхшибоев Қозоғистон чемпионати тўпурарлар жадвалида етакчига айланди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Ордабаси” клуби ҳужумчиси Жасур Яхшибоев “Шахтёр”га (3:2) қарши ўйиндаги дубли эвазига Қозоғистон чемпионати тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда “Sports.kz”.
Ҳозирда Яхшибоев ҳисобида 7 та гол мавжуд.
Тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринни 6 тадан голга эга Ислом Чесноков (“Тобол”) ва Жоау Пауло (“Қайрат”) эгаллаб турибди.
Валерий Громико (“Қайрат”/“Кайсар”), Максим Самородов (“Актобе”) ва Идрис Умаев (“Актобе”) бештадан гол урган.
Жасур Яхшибоев 2022/2023 йилги мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” клубида ўтказди. Ҳужумчи 24 учрашувда майдонга тушди ва ҳисобига 6 та гол ёзиб қўйди.
Transfermarkt портали футболчини 500 минг еврога баҳоламоқда.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:46, 19.08.2024. Ўқилди: 3643 марта. Фикрлар: 11 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар