Суперлигада 17-тур ўйинлари давом эттирилди. Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бу тур ўз майдонида «Олимпик»ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.
Голларга Нсунгуси Эффионг ҳамда Азизбек Амонов (2та) муаллифлик қилди. Шу тариқа, Виталий Левченко жамоасининг «Олимпик»ка қарши беллашувлардаги ғалабасиз серияси поёнига етди.