Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОФК Илёс Зейтуллаевга тегишли дипломни А лицензияси даражасида деб топди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Бунёдкор" устози Илёс Зейтуллаев Италия футбол федерацияси томонидан берилган ҳамда 2025 йилнинг 31 декабригача амал қиладиган мураббийлик дипломига эга. ОФК "Лицензиялаш регламенти" ва "Мураббийлик конвенсияси" талабига кўра, мазкур диплом конфедерация ҳудудида қандай лицензия билан муқобил эканлиги аниқланиши лозим.

ЎФА техник директори Ги Киала тажриба ва малака мутаносиблигини тан олиш ҳамда мазкур масалага аниқ хулоса беришни сўраб, ОФК Техник бошқармасига мурожаат қилганди. 28 август санасида Техник қўмита ўз хулосасини тақдим этди. Унга кўра, Зейтуллаевга тегишли бўлган диплом ОФКнинг А лицензияси даражаси билан тенг эканлиги қайд этилди.

Лицензиялаш талабига кўра, Суперлига клубида бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтиш учун мутахассис Про лицензиясига эга бўлиши лозим. Шундан келиб чиқиб, "Бунёдкор" клубида бош мураббий сифатида Сергей Арслонов рўйхатдан ўтказилган, Зейтуллаев де факто жамоани бошқараётган бўлса-да, амалда у ёрдамчи мураббий сифатида Лига рўйхатидан ўтган.

Лига Ги Киала билан мураббийларни қайта ўқитиш йўналишида ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Хусусан, ҳар икки томон яқин истиқболдаги режалар масаласида тез-тез фикр алмашади. Сабаби Суперлига ва Пролигани янада ривожлантириш бевосита мураббийлар малакаси билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади.

Маълумот учун, ОФК Про лицензиясига навбатдаги ўқув-курси шу йилнинг 3 сентябрь санасида Тошкентда старт олади. Илёс Зейтуллаев Про лицензияси учун талабгорлар рўйхатига киритилган.

Киритилди: 13:44, 29.08.2024. Ўқилди: 2160 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик