"Милан"да Златан Ибраҳимович ва Пауло Фонсека ўртасидаги можаро сабаблари маълум бўлди.
Аввалроқ, А Сериянинг 5-турида “Интер”га мағлуб бўлса, бош мураббий истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Португалиялик мутахассис қўл остида “россонерилар” бешта ўйиндан фақат биттасида ғалаба қозонишганди. Милан дербиси 22 сентябрь куни бўлиб ўтади.
La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Фонсека ва миланликлар маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб турган Ибраҳимович ўртасидаги зиддият фақат спорт натижалари билан боғлиқ эмас.
Уларнинг муносабатлари ёмонлашишига олиб келган учта воқеа бор. Биринчиси жамоанинг мавсумолди машғулотлари чоғида содир бўлди.
Мавсум бошланишидан бир кун олдин Фонсека "Милан"нинг трансфер ойнаси Юсуф Фофана билан шартнома имзолангандан сўнг ёпилишини айтди.
Бироқ Фонсека унга қўшилмади. Шунингдек, Ибраҳимович "Торино"га қарши баҳсдан сўнг футболчиларни клуб машғулот майдонига йиғиб, мураббийсиз улар билан гаплашди.
"Ливерпуль" билан Чемпионлар лигаси ўйинидан олдин (1:3) ҳам шунга ўхшаш нарса содир бўлганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).