Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • 4:0
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

«МЮ»да трансфер режалари: Карлос Балеба ва Микки ван де Вен клуб нишонида [0]

Туркия чемпионати. «Башакшеҳир» - «Қосимпошо» - 4:0 (видеошарҳ) [0]

Суперлига. «Хоразм» - «Нефтчи» - 0:2 (видеошарҳ) [0]

Ла лига. «Реал» «Бетис»га қарши баҳсда 90+4-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди (видеошарҳ) [0]

Туркия чемпионати. Шомуродов дубль қайд этган баҳсда «Башакшеҳир» «Қосимпошо»ни тор-мор келтирди [0]

«Манчестер Сити» ва «Атлетико» Марокаш терма жамоаси футболчиси учун курашга киришди [0]

Бруну Фернандеш: «Саудиянинг катта пулларидан кўра «Манчестер Юнайтед»даги орзуларимни устун қўйдим» [0]

Сеск Фабрегас «Челси»га ўтиши ҳақидаги хабарларга жавоб берди [0]

Жорже Мендеш Бернарду Силвани «Реал»га таклиф қилди, бироқ... [0]

А серия. «Наполи» «Кремонезе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Кевин Де Брёйне гол ва ассист қайд этди (видеошарҳ) [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 9 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 ОКМК 9 12
9 Хоразм 9 12
10 Қизилқум 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм 0-2 Нефтчи
9-тур Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
9-тур Бунёдкор 1-3 Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Президент шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Президент Шавкат Мирзиёев 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида учинчи ўринни эгаллаган шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари табрик аввалида шахматчиларни 200 та давлат вакиллари орасида фахрли учинчи ўринни эгаллаб, ўзбек шахмати тарихида яна бир ёрқин саҳифа очгани билан чин қалбдан муборакбод этган.

Қадрли фарзандларим!

Аввало, сиз, азизларни Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида муносиб иштирок этиб, қарийб 200 та давлат вакиллари орасида фахрли учинчи ўринни эгаллаб, ўзбек шахмати тарихида яна бир ёрқин саҳифа очганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ғоят кескин ва муросасиз мусобақаларда сизлар юксак ақл-заковат, мустаҳкам ирода ва матонат фазилатларини намоён этиб, Хитой, Сербия, Арманистон, Германия, Озарбайжон, Словения, Испания каби манаман деган давлатларнинг жамоаларини ортда қолдирганингиз улкан таҳсин ва тасанноларга сазовордир.

Сизларнинг тимсолингизда Янги Ўзбекистон ёшлари мана шундай ақл ва тафаккур беллашувларида қандай баланд марраларни эгаллашга қодир эканини кўриб, қалбларимиз фахр-ифтихор туйғуларига тўлмоқда.

Ушбу мусобақада юксак интеллектуал салоҳиятини намойиш этган Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов каби ўғлонларимиз эришган натижалар биз учун жуда қадрлидир.

Айниқса, тахталар кесимида Шамсиддин Воҳидов олтин медални, Нодирбек Абдусатторов кумуш медални қўлга киритиб, нақадар катта маҳорат эгаси эканларини яна бир бор исботлаганларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Мард ва жасур ўғлонларимиз қаторида Афрўза Ҳамдамова, Нилуфар Ёқуббоева, Умида Омонова, Маржона Маликова, Нодира Нодиржонова сингари азм-у шижоатли шахматчи қизларимиз ҳам мусобақаларда муносиб иштирок этиб, бор куч-ғайрати ва маҳорати билан Ватанимиз шарафини ҳимоя қилдилар.

Улар ўтган олимпиадада кўрсатган натижаларини яхшилаб, 170 мамлакат ўртасида 12-ўринни эгаллагани албатта эътиборга моликдир. Матонатли қизимиз Нодира Нодиржонова тахталар кесимида фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медал билан тақдирлангани айниқса қувончлидир. Уларнинг барчасини самимий қутлаб, келгуси мусобақаларда совринли ўринларни забт этишларини тилайман.

Албатта, Ўзбекистон шахмат усталари қўлга киритган улкан ютуқ Янги Ўзбекистонда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, спорт ва унинг энг интеллектуал тури бўлган шахматни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган улкан ислоҳотларимизнинг амалий натижаси, десак, тўғри бўлади.

Ҳеч шубҳасиз, бундай муваффақиятлар халқимизни эзгу мақсадлар йўлида янада бирлаштиради, минг-минглаб ёшларимиз учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азиз фарзандларимга, эришган ютуқларингизга катта ҳисса қўшган тажрибали устоз ва мураббийларингиз, бутун жамоангиз аъзоларига, сизларни қўллаб-қувватлаб турган ота-оналарингиз ва барча мухлисларингизга ўз номимдан, бутун халқимиз номидан чин дилдан самимий миннатдорлик билдираман.

Сизларга жонажон Ўзбекистонимиз 2026 йилда илк бор мезбонлик қиладиган навбатдаги жаҳон шахмат олимпиадасида ҳам энг юксак чўққиларни забт этиш насиб этсин!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва саодат, келгусидаги ўқиш ва ишларингизда катта муваффақиятлар тилайман. Зафарли юришларингиз доимо бардавом бўлсин, азиз фарзандларим!

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:13, 24.09.2024. Ўқилди: 1439 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик