Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • Бундеслига
      • 20.04.2026 14:18
      • Герта
      • 2:0
      • Айнтрахт Брауншвейг
      • 20.04.2026 14:18
      • Вольфсбург
      • 2:2
      • Фрайбург
      • 20.04.2026 14:18
      • Майнц
      • 2:0
      • Нюрнберг
      • 20.04.2026 14:18
      • Бавария
      • 5:2
      • Вердер
      • 20.04.2026 14:18
      • Ҳоффенҳайм
      • 0:0
      • Айнтрахт Ф
      • 20.04.2026 14:21
      • Байер
      • 2:2
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даврон Файзиев: «Диққат-эътиборимиз 90 дақиқага етмади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Анча қизиқарли кечган "Локомотив" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган жиззахликлар бош мураббийи Даврон Файзиевга кўп савол берилди.

— Бугунги ўйин ҳақида фикр билдирганимда, иккита ҳолатга эътиборни қаратмоқчиман. Авваламбор, "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Иккинчидан эса, бугунги ўйинда кўрсатган иродали ва шижоатли ўйини учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Пешқадамга қарши 70 дақиқа тенгма-тенг ўйнашга кучимиз етди, аммо қолган дақиқаларида очиқчасига кучимиз етмади. Аввал ҳам айтиб ўтганимдек, жамоамизнинг асосини ёшлар ташкил қилади ва бугунги очко олишимиз уларга маҳорат етишмади. Жамоамизнинг майдондаги ўйинини ва ёшларни бошқарадиган етакчи ўйинчи етишмаяпти. Биз эса ишлашда давом этамиз. Бугунги ўйин билан ҳаёт тугаб қолмайди.

— Кеча ёшлар жамоасида тўлиқ ўйнаган кўпгина футболчилар бугун ҳам асосий таркибда ёки захирадан майдонга тушди. Бу нима билан боғлиқ?
— Бизда 27 нафар футболчи бор. Яна 11 нафар футболчи эса 1995 ва ундан кейин туғилган ўйинчилардан иборат. Агар кеча асосий таркибдаги бир неча нафар футболчиларни ёшлар жамоасида ўйнатмаганимда, улар ҳисобда ютқазишган бўлишарди. Ёшлар жамоамизга ҳам эътибор қаратиш керак. Асосий таркибининг бир неча футболчиларини ёшлар сафида ўйнатганимиз — улар учун қўшимча машғулот вазифасини ўтаб берди.

— Жуда яхши ўйин кўрсатаётган дарвозабон битта вазиятда қўпол хатога йўл қўйди. Натижада бошқа ўйинчиларнинг ҳам кайфияти тушиб кетди.
— Ўйиндан кейин у билан суҳбатлашганимда, тўпни унга ким узатганини кўрмай қолганини айтди. Ушбу вазият учун уни айбламоқчи эмасман. Бир вазиятда у хато қилгандир, аммо қолган вазиятларда-чи? Ушбу ўйинда жамоа ютқазди, фақат дарвозабон эмас. Натижани сақлаб қолиш учун диққат-эътиборимиз 90 дақиқага етмади. "Локомотив"дек жамоага қарши ўйинда ҳар қандай жамоанинг кучи етмайди.

— Жамоангиз 1 дақиқа ичида 2та гол ўтказиб юборган пайтда Жалил Кимсанов жароҳат олиб майдонни тарк этганди ва майдонда 9 киши қолганди. Нима учун зудлик билан футболчининг ўрнига бошқа футболчини туширмадингиз?
— Ўзи биринчи бўлимда бир футболчимиз четлатилганидан кейин майдонда 10 киши бўлиб қолгандик. Сирож Ҳамроев тўқнашувда жиддий жароҳат олди. Унда енгил мия чайқалиши юзага келди. Уни алмаштирганимдан кейин ҳам захира ўриндиғида ўзини ёмон ҳис қилди. Жалил Кимсановнинг жароҳат олиши ҳам биз учун кутилмаган ҳол бўлди. Агар захира ўриндиғим узун бўлганида қандай қилиб ҳимояланиб, жамоани қай тарзда кучайтиришни ўзим билардим. Ҳозирча 18 нафар футболчини ўйинга тайёрлашга ҳаракат қилдик.

— "Сўғдиёна" молиявий аҳволи чегараланганига қарамай, яхши натижалар, баъзан сенсациялар қайд этмоқда. Ушбу ҳолат раҳбарият эътибори ошишига ва молиявий аҳволнинг яхшиланишига сабаб бўладими? Агар шундай бўлса, иккинчи даврада таркибни кучайтариш ниятингиз борми?
— Ҳозирча ўзимиз истаган футболчини таркибга жалб қила олмаймиз. Ушбу таркиб билан мавсумни ўтказишга мажбурмиз. Жамоанинг 90 фоиз аъзолари ўтган йили биз билан Биринчи лигада тўп сурган. Мен ҳам жамоанинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб таркибни шакллантиришга мажбурман. Шунга қарамай, ҳар бир жамоага қарши ўйинга пухта тайёргарлик кўряпмиз. Мен интернет сайтларини кириб ўқиб тураман, билишимча, "Сўғдиёна" шу пайтгача Тошкентда "Локомотив" дарвозасига гол урмаган экан. Бугун эса гол урдик.

— Жиззах вилоятида "Сўғдиёна"дан ташқари яна 2та жамоа фаолият олиб боради. Вилоятнинг бош жамоаси манфаатидан келиб чиқиб Биринчи лигадаги жамоалардан биридан воз кечса бўлмайдими?
— Бу менинг қўлимда эмас. "Зомин" жамоаси ўзини ўзи таъминлайди. Бу жамоада шахсий автобус ва стадион бор. Умуман олганда, бу жамоада Биринчи лига учун яхши шарт-шароитлар яратилган. "Ғаллакор-Автомобилчи" эса биз каби қийналиб турибди.
Ҳозирги кунда ўринбосарлар жамоамиз Янгиерда, асосий жамоа Зоминдаги стадионда ўйнайди, Жиззахда эса яшаб, машғулот ўтказамиз. Ҳамиша Зоминга қатнаш ортиқча харажатни талаб қилади. Ваҳоланки, Жиззах шаҳри ва Зомин об-ҳавосида сезиларли фарқ бор. Зомин тоғли ҳудуд ҳисобланади.
Бизнинг пулимиз кўп эмасдир, аммо кучимиз ва ғайратимиз етарли. Аммо бу ҳолат қаердадир билиниб қолади. Масалан, рақиб жамоа ўйинга катта автобус, чиройли кийимларда келсаю, бизники оддийроқ бўлса, бу ҳам футболчига таъсир қилади. Пул йўқ дегани Олий лигада қатнашиш керакмас дегани эмас.
Ҳозирги кунда Жиззах шаҳрида улкан қурилиш ишлари кетмоқда. Агар сабр қилиб, 2-3 йил давомида Олий лигада мунтазам қатнашиб турсак, биз ҳам етакчи жамоалар каби яхши шароитларга эга бўлишимизга кўзим етади.

— Ҳозирги кунда Жиззахда янги стадион қурилмоқда. Жамоа бу стадионда қачондан бошаб ўйинларни ўтказа бошлайди?
— Ушбу мавсумда Олий лигада қолсак, келаси мавсумда ҳам ўйинларни Зоминда ўтказамиз. Стадион ёнидаги афишада ёзилишича, янги стадион 2014 йил 1 сентябрь куни фойдаланишга топширилиши керак. Балки келаси йили мавсумнинг сўнгги ўйинларида янги стадионда ҳам ўтказармиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:30, 13.05.2013. Ўқилди: 3581 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик