Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба.

      • 23.08.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • 1:5
      • Челси
      • 23.08.2025 16:30
      • Манчестер Сити
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 23.08.2025 19:00
      • Борнмут
      • 1:0
      • Вулверхэмптон
      • 23.08.2025 19:00
      • Брентфорд
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 23.08.2025 19:00
      • Бёрнли
      • 2:0
      • Сандерленд
      • 23.08.2025 21:30
      • Арсенал
      • 5:0
      • Лидс
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 23.08.2025 00:30
      • Бетис
      • 1:0
      • Алавес
      • 23.08.2025 20:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Сельта
      • 23.08.2025 22:30
      • Атлетико
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • Суперлига
      • 23.08.2025 18:30
      • Сурхон
      • 1:2
      • Насаф
      • 23.08.2025 19:30
      • ОКМК
      • 3:1
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2256 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Орзуси томон интилаётган электрик-ҳужумчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Никола Васич 3 мавсумда 61та гол урди. Шу билан бирга, у электрик сифатида тўлиқ ставкада ишлади.

Уни доимо олий дивизион беллашувлари қизиқтирарди. Энди Васич фақат тўп суриш билан чекланиб қолмоқчи эмас, мақсади - жорий мавсумни Швеция чемпионатининг энг яхши тўпурари мақомида якунлаш. «Футбол билан мунтазам равишда шуғулланиб, қандай савияда ўйнай олишимни билишни истайман», - деганди Никола 2018 йилда берган интервьюсида.

Ўспиринлик даврида «Хаммарбю» ёшлар жамоасида ўйнаган. 20 ёшга етган чоғида Васич Швеция 5-дивизионининг «Багармоссен Керрторп» клубида футболчилик фаолиятини бошлади. Аввалига у ярим ҳимоячи позициясида тўп сурди, кейинчалик ҳужум чизиғида ўйнаб, 17та гол урди.

Бир йилдан сўнг Николани 4-дивизион вакили - «Энскеде» ўз сафига жалб этди. Унинг маҳсулдорлиги бир оз пасайган бўлсада, жамоа айнан Никола кўмаги билан икки йил ичида юқори лигага кўтарилди.

Кейин Васич бу жамоани ҳам тарк этиб, «Худдинге»га ўтди ва қаторасига 2та беллашувда тўпни ўз устидан ошириш усулида гол урди: «Ҳа, мен икки марта фантастик «бисиклета»ни амалга оширишга муваффақ бўлдим. Дастлабки голда бошим билан кучли узатмани қабул қилдим. Ҳавода айланиб олганим сабабли, зарба мукаммал бўлди. Ўйиндан кейин менга лавҳани тасвирга олинганини айтишди. Мен эса қуйидагича жавоб қайтардим: «Бутун мавсум давомида биз бирорта учрашувни суратга олмагандик, буни олишдими?»

2016 йилда Никола «Худдинге»га 23та гол ҳадя этиши эвазига янада юқорироқ савиядаги жамоа - пойтахтнинг «Акрополис» клубидан таклиф олди. Унинг 26 ёшга чиққанида 3-дивизионга кўтарилишига аввалги жароҳатлари сабабчи бўлди: «Энскеде»га келишим билан оёғимни синдириб олганим узоқ муолажани талаб этди. Барвақт майдонга қайтишим туфайли, хасталик яна қўзғалиб қолди. Шу тариқа 1 йилни йўқотдим. Кейин реабилитация даври бошланди. Жароҳатлар туфайли бир неча йилни ўтказиб юбордим».

«Акрополис» Суперэттан»га кўтарилиш остонасида турган паллада Никола 17та голи билан ҳисса қўшди, 2018 йилда эса 21та гол уриб, 3-дивизионнинг энг яхши тўпурари унвонига сазовор бўлди. Бу электрик мақомидаги иш кунларини тўлиқ адо этган ҳужумчи фаолиятидаги энг яхши мавсум эди. «Ҳа, ҳар куни 5:30да уйқудан туриб, ишга отланаман, кейин машғулотга йўл оламан. Кечки соат 21:00да уйга қайтаман. Бу улкан юклама, жисмоний меҳнат. Лекин бунга кўникиб қолганман. Чунки узоқ йиллар шу режимда ишлаяпман, ўзимни бардам ҳис этаман. 8 соатли уйқу мен учун етарли», - деганди Никола 2018 йилда. «Энди мен бор вақтимни фақат футболга сарфлаб, қандай савияга эриша олишимни билиб олиш ниятидаман. Электриклик ишини бир неча йилга кечиктириб, кейин яна қайтишим мумкин. 8 соатлик меҳнатдан кейин, машғулотга 100 фоиз куч сарфлаш имконияти бўлмайди. Ҳозирги ҳолатим шундай».

Бир йилдан кейин «Акрополис» ниҳоят Суперэттан»га чиқишга муваффақ бўлди. Бироқ орадан ярим йил ўтгач, Васич Италия клубидан таклиф олди. 2020 йилнинг октябрида ҳужумчи «В» серияси вакили бўлмиш «Реджина» билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.

Афсуски, Италияда Николага ўз салоҳиятини намо­йиш этиш имкониятини беришмади. 8та учрашувда атиги 143 дақиқа тўп сурган ҳужумчи ягона самарали узатма билан кифояланишга мажбур бўлди. Март ойида швециялик ҳужумчини ўз ватанига ижара асосида қайтаришди. «Васалунд» сафида 26 марта майдонга тушган Никола 8 марта рақиблари дарвозасини ишғол этди. Италия клуби шундан кейин ҳам Васичга ишонч билдирмай, 2022 йил қишида текинга «Броммапойкарна» клубига бериб юборди. Натижада бу жамоа ҳужумчининг 11та голи ва 5та ассисти ёрдамида Аллсвенсканга кўтарилиб олди. Олий дивизионда Васич жамоага атиги 5та гол берган бўлсада, клуб элитадаги ўрнини сақлаб қолди.

Жорий мавсумда электрик-ҳужумчи ўзининг ички энергияси қувватини ошириб, 26та ўйинда 17та гол билан чемпионатнинг энг яхши тўпурари мақомида бормоқда. «Мальмё» ҳужумчиси Кисе Телиннинг голлари 2та камроқ.

Албатта, ҳозир «Броммакарна» чемпионлик ва еврокубок турнирларига интилмаяпти. Лекин Васичнинг олис йўлни босиб ўтгани ва муваффақиятга эриша олгани таҳсинга лойиқ.

Яқинда Никола 33 ёшга тўлди. Эҳтимол, бу ёғига уни Швециянинг қайсидир номдор клубида кўриб қолармиз. Қолаверса, қишда унинг «Броммапойкарна» билан келишуви муддати ниҳоясига етади.

Шу ўринда Васичнинг фаолиятини унинг тенгдоши бўлган «АИК» қаҳрамони Робин Янссон билан таққослаш зарар қилмайди. Элитага кўтарилишидан аввал Янссон 4-дивизионда тўп сурарди. Жароҳатлар туфайли ҳимоя чизиғида муаммога дуч келган «АИК» уни пойтахтга олиб келди, Робин эса янги жамоа билан Швеция чемпиони унвонини қўлга киритди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:32, 08.11.2024. Ўқилди: 609 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.