Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.03.2026 01:00
      • Арсенал
      • 2:0
      • Байер
      • 18.03.2026 01:00
      • Челси
      • 0:3
      • ПСЖ
      • 18.03.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 18.03.2026 22:45
      • Барселона
      • 7:2
      • Ньюкасл
      • 19.03.2026 01:00
      • Бавария
      • 4:1
      • Аталанта
      • 19.03.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:0
      • Галатасарой
      • 19.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:2
      • Атлетико
  • Суперлига
      • 18.03.2026 19:15
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Навбаҳор
      • 18.03.2026 19:15
      • Хоразм
      • 1:2
      • Бунёдкор
      • 18.03.2026 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • ОКМК
      • 19.03.2026 16:00
      • Андижон
      • -:-
      • Машъал
      • 19.03.2026 18:15
      • Бухоро
      • -:-
      • Динамо
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • -:-
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Бунёдкор 4 7
6 Навбаҳор 4 6
7 Пахтакор 3 6
8 Қизилқум 4 6
9 Динамо 3 4
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Андижон 3 3
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол универсализмидаги янги давр рамзи!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол олами шиддатли парвозларни хуш кўради.

Қуйи лигалардан элитага кўтарилган жамоалардаги дадиллик, феноменал голлар ва қаҳрамонлар кимларни лол қолдирмайди, дейсиз. Бироқ баъзан шундай воқеалар ҳам одатий мезон чегарасидан чиқиб кетади. Виктор Дьокереш шунчаки, тўпурар эмас, у футбол универсализмидаги янги давр рамзи!  «Спортинг»нинг швециялик ҳужумчиси тарихи - вундеркинд ҳақидаги типик эртак эмас, балки аста-секин, метод усулида ривожланиш ҳикояси.

Дэн Эшуорт уни 1,2 млн. еврога қўйиб юборганди. Энди 100 млн.га харид қилиши мумкин!

Ўз фаолиятини Швециянинг «Броммапойкарна» клубида бошлаган Дьокереш тез орада англиялик скаутлар радарларидан жой олди. «Брайтон»да ўз ўрнини топа олмагач, ижара асосида «Санкт-Паули» ва «Суонси» ва «Ковентри»да тўп сурди. Кейин эса «Спортинг» ўзи учун рекорд мақомидаги (24 млн. евро) маблағ эвазига Викторни Лиссабонга олиб кетди.

Агар Дьокереш «Брай-тон»­да қолганида, ҳозир биз ҳеч қандай суперюлдуз мақоми хусусида оғиз очмасдик. У ерда 20 ёшли швед ҳеч кимни қониқтира олмаганди. «Викторнинг жисмоний ҳолатига эътироз бўлмаган. Лекин унга футбол интеллекти етишмаганди», - дея хотирлайди «Брайтон» ёшлар жамоасининг мураббийи Саймон Раск.

Ҳозирда мазкур эътироф «Брайтон»нинг скаутлик тизимига айблов ҳукмидек туюлади! Ноёб иқтидорларни танлаш бобида шуҳрат қозонган клуб (Кайседони 116, Кукурельяни 65,3 млн. еврога пуллаган) тақдирига шундай хатолик ҳам битилган экан.

«Санкт-Паули» ва «Суонси»даги 4 йиллик ижара режани чалкаштириб юборди. Натижада клуб Дьокерешни кулгили 1,2 млн. еврога «Ковентри»га сотиб юборди. Ҳозир бу рақамни ўша вақтда трансферни амалга оширган Дэн Эшуорт аччиқ киноя билан эслайди. Тақдирнинг тақозоси билан, Эшуорт ҳозир Рубен Аморим ортидан Дьокереш йўл олиши тахмин қилинаётган «МЮ»да спорт директори вазифасини адо этмоқда.

Дьокереш қандай қилиб «Спортинг»ни рақиблар кушандасига айлантирди?

Ўтган йил ёзида «Спортинг» Дьокереш учун 24 миллиондан воз кечганида, кўпчилик экспертлар ҳайрон қолишганди: Викторни навқирон юлдуз дейиш мумкин эмас (гарчи «Ковентри» сафида 3 мавсумда 43та гол урган бўлсада), қолаверса, англияликлар Португалия-га жуда кам келадилар - ҳатто Чемпионшип топлари ҳам. Бироқ Аморим швециялик футболчида шунчаки, сермаҳсул ҳужумчи мақомидан кўпроқ фазилатларни кўрганди. Ана шу «кўпроқ» хислатлар бир йилдан кейин Европадаги энг ишончли ҳимоячилар учун чинакам даҳшатга айланди.

Виктор устознинг фалсафасини жуда тез қабул қилди, янги услубга мослашиш яшин тезлигида ўтди, натижалар тинимсиз равишда кўтарила бошлади ва ички аренадан халқаро мусобақаларга ҳам кўча бошлади. Унинг «Манчестер Сити»га қарши баҳсдаги хет-трики Гвардиолани шок ҳолатига туширган бўлса, ҳужумчининг ўзи Европа бозоридаги энг харидоргир ўйинчилардан бири эканлигини исботлади.

«Шундай футболчилар борки, улар жамоанинг ўйин услубини белгилаб берадилар. Дьокереш эса ўша услубни ўзгартиради ва «Спортинг»ни доимий хавфли жамоага айлантиради. Викторнинг устунлик хислатлари айниқса, якуний босқичда ёрқин намоён бўлади», - деганди Аморим шогирди ҳақида.

Дарвоқе, «Сити» устидан эришилган ғалаба «Спортинг» ҳужумчисининг шахсий ҳаётидаги янги бурилишни фош этди. Виктор «Тоттенхэм»нинг швециялик футболчиси Аманда Нилден билан учрашиб юрарди. Жуфтликнинг ўзаро муносабатлари тўхтагач, португалиялик таниқли актриса Инеш Агиар унинг маъшуқасига айланди. Улар анча вақтгача янгиликни овоза қилишмаганди. Бироқ «шаҳарликлар»га қарши беллашув пайтида Инеш Викторни қўллаб-қувватлаб турди.

Янги Ибрагимовичми?

Дьокерешнинг Швеция терма жамоасидаги фаолиятига эса ёшлар ўртасидаги Евро-2017 турнири сабаб бўлди. Виктор бу мусобақада сермаҳсул тўп суриб, Рафаэль Леау ва Мэйсон Маунт билан биргаликда энг яхши тўпурар унвонига сазовор бўлганди. Айни шу кунларда терма жамоанинг мухлису-мутахассислари шундай монстрга эга бўлишганидан жуда мамнунлар. Дьокерешнинг ЕМЛ турниридаги салмоқли (9+4) улуши эвазига жамоа «В» дивизионига қайтди, мерганнинг ўзи эса Эрлинг Холанд, Рэзван Марин, Криштиану Роналду ва Беньямин Шешкодек снайперларни ортда қолдирган ҳолда, тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда.

Ҳужумчининг сермаҳсуллиги гуруҳ босқичининг Озарбайжонга қарши сўнгги беллашувида тўлиқ бўй кўрсатди: покерга эришган Дьокереш терма жамоа чинакам мерганга эга бўлганлигини яна бир марта исботлади.

Аморим Викторни «МЮ»га олиб кетадими?

«МЮ» бошқарувини расман ўз зиммасига олган Рубен Аморим «Спортинг» ўйин-чиларини январда харид қилмаслигини баён этди. Бироқ ёзда ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. Португалиялик мутахассис ўз тизимига мос тушадиган ва юқорироқ савиядаги жамоада тўп суришни орзу қилаётган ҳужумчидан воз кечишини тасаввур қилиш қийин.

Лекин бу масалада икки муаммо ҳам бор. Биринчидан, Дьокерешнинг Европани янчиб ташлаётганидан бошқа топ-клублар мутасаддилари ҳам яхши хабардорлар. Иккинчидан, Викторнинг товон пулини «Трансфермаркт» 70 млн. еврога баҳолаган бўлсада, аслида, 100 млн. евро. Бу эса «МЮ» ва Аморим учун, шунингдек, икки йил аввал футболчини 1,2 млн.га сотиб юборган Дэн Эшуорт учун ҳам улкан таваккал. Дэн Эшуорт уни 1,2 млн. еврога қўйиб юборганди. Энди 100 млн.га харид қилиши мумкин!

Ўз фаолиятини Швециянинг «Броммапойкарна» клубида бошлаган Дьокереш тез орада англиялик скаутлар радарларидан жой олди. «Брайтон»да ўз ўрнини топа олмагач, ижара асосида «Санкт-Паули» ва «Суонси» ва «Ковентри»да тўп сурди. Кейин эса «Спортинг» ўзи учун рекорд мақомидаги (24 млн. евро) маблағ эвазига Викторни Лиссабонга олиб кетди.

Агар Дьокереш «Брай-тон»­да қолганида, ҳозир биз ҳеч қандай суперюлдуз мақоми хусусида оғиз очмасдик. У ерда 20 ёшли швед ҳеч кимни қониқтира олмаганди. «Викторнинг жисмоний ҳолатига эътироз бўлмаган. Лекин унга футбол интеллекти етишмаганди», - дея хотирлайди «Брайтон» ёшлар жамоасининг мураббийи Саймон Раск.

Ҳозирда мазкур эътироф «Брайтон»нинг скаутлик тизимига айблов ҳукмидек туюлади! Ноёб иқтидорларни танлаш бобида шуҳрат қозонган клуб (Кайседони 116, Кукурельяни 65,3 млн. еврога пуллаган) тақдирига шундай хатолик ҳам битилган экан.

«Санкт-Паули» ва «Суонси»даги 4 йиллик ижара режани чалкаштириб юборди. Натижада клуб Дьокерешни кулгили 1,2 млн. еврога «Ковентри»га сотиб юборди. Ҳозир бу рақамни ўша вақтда трансферни амалга оширган Дэн Эшуорт аччиқ киноя билан эслайди. Тақдирнинг тақозоси билан, Эшуорт ҳозир Рубен Аморим ортидан Дьокереш йўл олиши тахмин қилинаётган «МЮ»да спорт директори вазифасини адо этмоқда.

Дьокереш қандай қилиб «Спортинг»ни рақиблар кушандасига айлантирди?

Ўтган йил ёзида «Спортинг» Дьокереш учун 24 миллиондан воз кечганида, кўпчилик экспертлар ҳайрон қолишганди: Викторни навқирон юлдуз дейиш мумкин эмас (гарчи «Ковентри» сафида 3 мавсумда 43та гол урган бўлсада), қолаверса, англияликлар Португалия-га жуда кам келадилар - ҳатто Чемпионшип топлари ҳам. Бироқ Аморим швециялик футболчида шунчаки, сермаҳсул ҳужумчи мақомидан кўпроқ фазилатларни кўрганди. Ана шу «кўпроқ» хислатлар бир йилдан кейин Европадаги энг ишончли ҳимоячилар учун чинакам даҳшатга айланди.

Виктор устознинг фалсафасини жуда тез қабул қилди, янги услубга мослашиш яшин тезлигида ўтди, натижалар тинимсиз равишда кўтарила бошлади ва ички аренадан халқаро мусобақаларга ҳам кўча бошлади. Унинг «Манчестер Сити»га қарши баҳсдаги хет-трики Гвардиолани шок ҳолатига туширган бўлса, ҳужумчининг ўзи Европа бозоридаги энг харидоргир ўйинчилардан бири эканлигини исботлади.

«Шундай футболчилар борки, улар жамоанинг ўйин услубини белгилаб берадилар. Дьокереш эса ўша услубни ўзгартиради ва «Спортинг»ни доимий хавфли жамоага айлантиради. Викторнинг устунлик хислатлари айниқса, якуний босқичда ёрқин намоён бўлади», - деганди Аморим шогирди ҳақида.

Дарвоқе, «Сити» устидан эришилган ғалаба «Спортинг» ҳужумчисининг шахсий ҳаётидаги янги бурилишни фош этди. Виктор «Тоттенхэм»нинг швециялик футболчиси Аманда Нилден билан учрашиб юрарди. Жуфтликнинг ўзаро муносабатлари тўхтагач, португалиялик таниқли актриса Инеш Агиар унинг маъшуқасига айланди. Улар анча вақтгача янгиликни овоза қилишмаганди. Бироқ «шаҳарликлар»га қарши беллашув пайтида Инеш Викторни қўллаб-қувватлаб турди.

Янги Ибрагимовичми?

Дьокерешнинг Швеция терма жамоасидаги фаолиятига эса ёшлар ўртасидаги Евро-2017 турнири сабаб бўлди. Виктор бу мусобақада сермаҳсул тўп суриб, Рафаэль Леау ва Мэйсон Маунт билан биргаликда энг яхши тўпурар унвонига сазовор бўлганди. Айни шу кунларда терма жамоанинг мухлису-мутахассислари шундай монстрга эга бўлишганидан жуда мамнунлар. Дьокерешнинг ЕМЛ турниридаги салмоқли (9+4) улуши эвазига жамоа «В» дивизионига қайтди, мерганнинг ўзи эса Эрлинг Холанд, Рэзван Марин, Криштиану Роналду ва Беньямин Шешкодек снайперларни ортда қолдирган ҳолда, тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда.

Ҳужумчининг сермаҳсуллиги гуруҳ босқичининг Озарбайжонга қарши сўнгги беллашувида тўлиқ бўй кўрсатди: покерга эришган Дьокереш терма жамоа чинакам мерганга эга бўлганлигини яна бир марта исботлади.

Аморим Викторни «МЮ»га олиб кетадими?

«МЮ» бошқарувини расман ўз зиммасига олган Рубен Аморим «Спортинг» ўйин-чиларини январда харид қилмаслигини баён этди. Бироқ ёзда ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. Португалиялик мутахассис ўз тизимига мос тушадиган ва юқорироқ савиядаги жамоада тўп суришни орзу қилаётган ҳужумчидан воз кечишини тасаввур қилиш қийин.

Лекин бу масалада икки муаммо ҳам бор. Биринчидан, Дьокерешнинг Европани янчиб ташлаётганидан бошқа топ-клублар мутасаддилари ҳам яхши хабардорлар. Иккинчидан, Викторнинг товон пулини «Трансфермаркт» 70 млн. еврога баҳолаган бўлсада, аслида, 100 млн. евро. Бу эса «МЮ» ва Аморим учун, шунингдек, икки йил аввал футболчини 1,2 млн.га сотиб юборган Дэн Эшуорт учун ҳам улкан таваккал.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:59, 16.12.2024. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
10 Нефтчи Жамшид Искандеров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.