“Шўртан” – “Бухоро” баҳси якунига етгач, бухороликлар устози ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Тачмурод Агамуродов (“Бухоро” бош мураббийи):
— Ўйин биз учун қийин кечди. Чунки биринчи таймни иссиқ об-ҳавода ўтказишимизга тўғри келди. Қолаверса, “Шўртан” чемпионатда юқорироқ кўтарилишга ҳаракат қилаётгани учун ҳам бизга етарлича ташвиш туғдирди. Бугунги ўйинда шогирдларимга кўпроқ омад кулиб боқди ва шунинг эвазига зафар қучдик деб ўйлайман.
— Жамоангиз жорий мавсум биринчи бор сафарда ғалаба қозонди.
— Ҳа, бундан хурсандман ва айтиш мумкинки, шогирдларим бугун сафарда ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш этишди. Ўйлайманки, бу ғалабадан сўнг биздаги ишонч янада ортади ва бу кейинги беллашувларда ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
— “Бухоро” рақиб дарвозасига тўп киритганидан сўнг футболчилар вақтни чўзишга ҳаракат қилишди.
— Биласизми, ўйиннинг иссиқда кечганининг ўзиёқ футболчиларни шундай ҳаракат қилишга мажбур қилди. Эътибор берган бўлсангиз, биринчи таймда ҳам кўп бор тўхталишлар юз берди ва ўйинчилар тез-тез сув ичиб олишди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).