Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10040 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      08:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      13:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      14:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Флуминенсе".
      18:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      02:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      02:50 Д/ф "Манчестер Юнайтед". Вперёд к славе".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.11.2025

      05:25 "Непобедимый".
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "10 лет в спорте". "2024/2025".
      15:25 "Вы это видели".
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Гала-концерт. Прямая трансляция.
      17:30 "Эволюция спорта".
      17:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
      19:15 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 102 кг.
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      03:15 "Эволюция спорта".
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      04:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.11.2025

      05:50 Новости.
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "Небесная грация".
      15:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 133" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция.
      21:30 Смешанные единоборства. UFC. Ислам Махачев. Лучшее.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 "Вы это видели".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      04:00 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Светланы Хоркиной "Спортрота".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.11.2025

      05:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      09:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      12:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      16:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      18:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      22:30 Олимпийский канал. "Монументы", 1 эп.
      23:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      02:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:00 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Лучшие моменты.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ йўлланмаси 99 фоизга ҳал бўлиши мумкин. Ўзбекистон Эронга қарши «Озодий»да ўйнайди (превью)

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Осиёда 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўзининг қизғин палласига кириб келди.  Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 март куни 8-тур доирасидаги навбатдаги баҳсда Эронга қарши майдонга тушади.

Ушбу ўйин олдидан ҳар икки терма жамоанинг ҳозирги ҳолати, ЖЧга чиқиш имкониятлари ва таркибидаги энг қиммат футболчилари ҳақида батафсил тўхталамиз.

Ҳозиргача қайд этилган натижалар ва турнир жадвали

Ўзбекистон терма жамоаси

Ўзбекистон терма жамоаси Мундиал саралашидаги дастлабки ўйинни Тошкентда Шимолий Кореяга қарши ўтказиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2-турда эса Бишкекка сафар уюштириб, Қирғизистондан 3:2 ҳисобида устун келган. 3-турда жамоанинг азалий рақибларидан бири Эрон билан “Бунёдкор”да ўйин ўтказилди. Учрашувда ҳисоб очилмади — 0:0. Кейинги баҳс ҳам Тошкентда бўлиб ўтди. Бу сафар жамоа Бирлашган Араб Амирлигини қабул қилди ва Отабек Шукуровнинг пенальтидан киритган голи эвазига 3 очкони қўлга киритилди. 5-турда Ўзбекистон Доҳада Қатар билан ўйин ўтказди. Биринчи таймда “оқ бўрилар” кетма-кет иккита гол ўтказиб юборди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида жамоа қайта олди ва Аббосбек Файзуллаевнинг дубли эвазига ҳисоб тенглашди, бироқ учрашув якуни арафасида Қатар яна битта гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдирди. Ўзбекистон 6-турда КХДР билан ўйин ўтказди. Кореядаги сиёсий вазиятлар туфайли учрашув Лаосда бўлиб ўтди. Қийин кечган баҳсда жамоа 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

22 январь куни терма жамоа устози Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар сабаб МТЖ постидан кетишга мажбур бўлди ва унинг ўрнига Темур Кападзе тайинланди. 20 март куни жамоа унинг қўл остидаги расмий дебютини Қирғизистонга қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.

Эрон терма жамоаси

А гуруҳидаги ягона мағлуб бўлмаган жамоа — Эрон. Форслар дастлабки турни Теҳронда Қирғизистонга қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейин эса Ал-Айнда БААга қарши майдонга тушиб, 3 очко билан ортга қайтди — 1:0. 3-турда Амир Галенои бошчилигидаги жамоа Тошкентда Ўзбекистон билан дуранг ўйнади. Кейин эса Қатар йирик ҳисобда таслим этилди (4:1). Улар 5-турда Шимолий Кореяни (3:2), 6-турда Қирғизистонни (3:2), 7-турда БААни (2:0) ҳам мағлуб этишни уддалади.

Турнир жадвалидаги ҳолатга назар соламиз. 7-турдан кейин А гуруҳида Эрон етакчилик қилмоқда. Ҳозирда форслар 19 очко билан ЖЧ йўлланмасини 99 фоизга ҳал қилган. 8-турда бўладиган Ўзбекистонга қарши баҳсдаги дуранг ҳам Эронни Америка қитъасида бўладиган Мунидалга олиб чиқади. Ўзбекистон 16 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ортда қолган 7 турда 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. 10 очко тўплаган БАА ва Қатар мос равишда 3—4-ўринлардан жой олган. Қирғиз Республикаси (3 очко) ҳамда Шимолий Корея (2 очко) аутсайдер сифатида охирги ўринларда кетмоқда.

А гуруҳи турнир жадвали

1. Эрон — 19 очко
2. Ўзбекистон — 16 очко
3. БАА — 10 очко
4. Қатар — 10 очко
5. Қирғизистон — 3 очко
6. Шимолий Корея — 2 очко

Саралаш босқичи тўпурарлари

Ўзбекистон терма жамоаси ортда қолган 7 турда 9 та гол уришни уддалаган. Аббосбек Файзуллаев 3 марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, “оқ бўрилар” тўпурари бўлиб турибди.

Қолган 6 гол эса 6 нафар футболчи томонидан киритилган. Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов, Ҳусниддин Алиқулов, Остон Ўрунов, Ҳожиакбар Алижонов ва Отабек Шукуров каби футболчилар ўз ҳисобига биттадан гол киритишни уддалаган.

Эрон 14 марта рақиб дарвозабонини ранжитган. Форслар ўтган 7 турда фақат Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига гол кирита олмади, қолган 6 баҳснинг барчасида тўп киритган. Сардор Азмун ва Муҳаммад Моҳеби 4 тадан гол уриб, Эрон терма жамоаси тўпурарлари бўлиб турибди. Шунингдек, Меҳди Тареми ва Меҳди Гаеди 2 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилган. Салеҳ Ҳардани битта гол урган бўлса, битта гол автогол эвазига киритилган.

Ўзаро учрашувлар тарихи

Ўзбекистон ва Эрон 15 марта тўқнаш келишган. Форслар ўтказилган баҳсларнинг 10 мартасида ғалаба қозонишни уддалаган бўлса, 1 марта имкониятни бой берган. 4 та учрашув эса дуранг билан якунланган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги илк баҳс 1998 йилда ўтказилган бўлиб, унда Эрон йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Охирги учрашув эса 2024 йилда бўлиб ўтган. “Бунёдкор” стадионида кечган баҳс 0:0 ҳисобида якунланган.

Ўзбекистон ягона ғалабасини 2012 йил 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралаш доирасидаги баҳсда қўлга киритган. Теҳронда кечган баҳс тақдирини битта гол ҳал қилган. 71-дақиқада Улуғбек Бақоев томонидан киритилган тўп якунда “оқ бўрилар”га ғалаба тақдим этган.

Ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати ҳам Эрон томонда. Форслар 18 марта ўзбекистонликлар дарвозасини ишғол қилган бўлса, 5 маротаба дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Энг қиммат футболчилар

Ўзбекистон Осиё қитъасида энг қиммат 3-жамоа ҳисобланади. Ҳозирда Темур Кападзе бошчилигидаги “оқ бўрилар”нинг умумий қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади.

Таркибдаги энг қиммат футболчи “Манчестер Сити” аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. Ҳимоячи Transfermarkt томонидан 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Кейинги ўринлардан Аббосбек Файзуллаев (8 миллион евро) ва Элдор Шомуродов жой олган (4 миллион евро).

Ўзбекистоннинг энг қиммат 10 нафар футболчиси:

1. Абдуқодир Ҳусанов — 35 миллион евро;
2. Аббосбек Файзуллаев — 8 миллион евро;
3. Элдор Шомуродов — 4 миллион евро;
4. Остон Ўрунов — 2,5 миллион евро;
5. Отабек Шукуров — 1,8 миллион евро;
6. Жалолиддин Машарипов — 1,8 миллион евро;
7. Ҳусниддин Алиқулов — 1,7 миллион евро;
8. Абдувоҳид Неъматов — 1,5 миллион евро;
9. Акмал Мозговой — 1,3 миллион евро;
10. Шерзод Насруллаев — 1,3 миллион евро.

Эрон терма жамоаси трансфермаркт томонидан 46,30 миллион еврога баҳоланган. Форслар таркибида ҳаракат қиладиган энг қиммат футболчи “Интер” ҳужумчиси Меҳди Тареми ҳисобланади — 8 миллион евро. Кейинги ўринда эса БААнинг “Аш-Шабаб” клуби сафида ҳаракат қиладиган Сардор Азмун қайд этилган, унинг қиймати 7,5 миллион евро деб белгиланган. Меҳди Гаеди эса 4 миллион евро билан кучли учликка якун ясаган.

Эроннинг энг қиммат 10 нафар футболчиси:

1. Меҳди Тареми — 8 миллион евро
2. Сардор Азмун — 7,5 миллион евро
3. Меҳди Гаеди — 4 миллион евро
4. Муҳаммад Моҳеби — 3,5 миллион евро
5. Алиризо Жаҳонбаҳш — 2,3 миллион евро
6. Ҳусайн Канони — 2 миллион евро
7. Саман Ғоддос — 1,8 миллион евро
8. Али Ғолизода — 1,5 миллион евро
9. Муҳаммад Амин — 1,2 миллион евро
10. Милад Муҳаммадий — 1,2 миллион евро

Мураббийлар фикри:

Темур Кападзе Эронга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Эрон қандай кучга эгалигини биламиз. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам нималарга қодирлигини ҳамма хабардор. Иккита кучли  жамоа ЖЧ йўлланмаси учун кураш олиб боради. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик.

Охирги йилларда бир неча бор тўқнаш келганимиз учун Эрон терма жамоасини яхши биламиз. Ўзимизда етрлича маълумот бор ҳамда ва Эрон Про Лигасида ўйнайдиган футболчилардан ҳам маълумотлар олдик.

Машарипов жамоамизнинг муҳим футболчиси ҳисобланади. Футболда дисквалификациялар учраб туради. Остон билан ҳаммаси жойида. Кичик жароҳати бўлса-да, усҳрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Қолган ҳеч қайси футболчининг соғлиғи билан муаммо йўқ".

Амир Ғалиноий Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ажойиб футболчилар бор, улардан уч нафари Эрон чемпионатида тўп тепади. Биз оғир ўйин кутаётганини биламиз. Ўзбекистон 3-4-3 тактикасида ўйнайди. Улар ушбу схема билан ўйнаб натижага эришиб келмоқда. Биз ҳам шу тактика устида ишладик. Эҳтимол, эртага биз ҳам 3-4-3 тактикасида ҳаракат қилишимиз мумкин.

Ўзбекистонга қарши баҳсдан кейин яна икки муҳим финал бор. Миллий жамоада ҳар бир ўйин финалга тенг, чунки у тарихга муҳрланади. Шимолий Кореяга қарши биринчи ўйинда жуда қийналган эдик, шу боис ҳисоб-китоб қиладиган нарсалар бор.

БААни мағлуб этганимиздан кейин мен барча футболчиларимга Ўзбекистон ҳақида ўйлашимиз кераклигини айтдим. Улар ҳам яхши мотивацияга эга ва яхши натижага эришишни истамоқда. Лекин натижа Аллоҳнинг қўлида".

Учрашув ҳақида:

Эрон — Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс 25 март, сешанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Теҳрондаги «Озодий» стадионида Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:52, 24.03.2025. Ўқилди: 6724 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.