Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • -:-
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 0 0
3 Чехия 0 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади, Лига унда бир неча ойлик синов ишларини олиб боради

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Шўртан"  клуби уй учрашувларини ўтказадиган арена ўтган мавсумнинг ноябрь ойида Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун тайёр эмас, деб топилганди. Бунинг сабаблари "Шўртан" раҳбарияти билан учрашувда тўлиқ тушунтириб ўтилган.

Ўтган вақт давомида клуб ва Лига ўзаро келишув асосида стадионда қатор ишларни амалга оширди. Хабарингиз бор, республиканинг жанубий вилоятларида ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бор. Бу ўз навбатида футбол майдонларини сифатли кўринишда ушлаб туриш ва майсани парвариш қилишда қатор кутилмаган ҳолатларни келтириб чиқаради. Лига келажакдаги 5 йилликда бу муаммога қарши қандай курашиш, чўл зонасига яқин ҳудудлардаги стадионларни Суперлига беллашувларига тайёрлаш масаласида ўрганишлар олиб боришни мақсад қилган.

Шундан келиб чиқиб, қишда "Шўртан" стадионининг мавжуд майсаси қаторига бошқа турдаги майса ҳам ётқизилди. Унинг ичимлик сувида ва шўрланиши мавжуд бўлган сувда ўзини қандай тутиши, фасллар давомида қандай ҳолатда бўлиши мавсум бўйи ўрганилиб, таҳлил қилиб борилади. Апрель бошларига келиб, янги нав ўзини яхши ушлаб олди ва стадион майсаси Суперлига учрашувларини қабул қилиши мумкин бўлган даражага етди. Эндиликда унинг жазира авж олган вақтда қандай кўринишда бўлиши, ажриқ сарғайишни бошлайдиган куз мавсумида қандай ҳолатда бўлиши ва қиш ойидан қандай чиқиши каби масалалар ҳам ўрганилади.

Майса ҳолати апрель ойига келиб яхшиланиши март ойида таҳмин қилингач (стадион дренаж ва суғориш тизими қониқарли даражада), "Шўртан" клубига зудлик билан стадион ёритиш тизимини яхшилаш устида ишлаш вазифаси топширилди. Шу йилнинг 29 март кунги ҳолатига кўра стадион проекторлари 1 192 люкс ёруғлик бераётган бўлса, ўтган давр давомида у 1 900 люксга қадар яхшиланди.

Майса ва ёритиш тизими билан параллель равишда стадионда VAR тизими ишлаши ҳамда учрашувларни телетрансляция қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга киришилди. Гап шундаки, стадионнинг камералар турадиган трибунаси қуёш ва ёғингарчиликдан пана қилиш мақсадида том билан ёпилган бўлиб, мазкур конструкцияни бир нечта устунлар кўтариб туради. Мана шу устунлардан айримлари асосий камера ракурсини бурчак зарбаларидан тўсиб қўяди. Ўз навбатида офсайд камералар жойлашган нуқталар ҳам жонли эфир ташкил қилишга ҳалал берарди. Лига ва клуб ҳамкорликда мазкур муаммони ҳам ечиш устида ишлади. Эндиликда стадион телетрансляцияларни амалга оширишнинг минимал талабларига мосланди. Умид қиламизки, асосий беллашувларда бу масала кутилмаган муаммолар келтириб чиқармайди.

Лига "Шўртан" стадионининг майсаси, ҳудуддаги сув билан боғлиқ муаммо ва бошқа масалаларни ўрганишда, таҳлил қилишда давом этади. Мазкур ҳаракат келажакда Муборак, Бухоро, Сурхондарё, Навоий каби ҳудудларда янги майдонлар бунёд этишда кўмак беришига умид қиламиз. Шу билан биргаликда, майдон ҳолати, стадион ёритиш тизими минимал талаблар кўринишига келтирилгани, ўз навбатида "Шўртан" ва "Машъал" футбол клубларининг айни вақтдаги иқтисодий ҳолати, Бухородаги стадион ҳозирга қадар ишга тушмагани ва бу ҳолат Лига тақвим режаларига ўз таъсирини кўрсатаётганидан келиб чиқиб, Ғузордаги стадион катта футбол учрашувлари учун очилади.

30 апрель куни "Шўртан" мазкур аренада Тошкентнинг "Олимпик" клубини Ўзбекистон кубоги мусобақаси доирасида қабул қилади. 4 май куни эса Суперлиганинг 8-тури доирасида "Шўртан" — "Динамо" ўйини синов тариқасида Ғузорда бўлиб ўтади. Умид қиламизки, ўтган давр давомидаги меҳнат ва ҳаракат "Шўртан" стадионида расмий учрашувларни узулишларсиз ўтказиш учун замин яратади. Кутилмаган форс-мажор ҳолатлар юзага келса, стадион бўйича қарор масаласи қайта кўриб чиқилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:43, 28.04.2025. Ўқилди: 1554 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик