Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКАдаги ҳолати: мутахассислар нима дейишмоқда?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ёрқин юлдузларидан бири Аббосбек Файзуллаев учун Россия Премьер-лигасидаги жорий мавсум мураккаб кечмоқда. 2023 йилда "Пахтакор" клубидан Москва армиячилари сафига кўчиб ўтган ҳужумкор футболчимизнинг самарадорлиги 2025 йил бошидан сезиларли даражада тушиб кетган. Ўтган мавсумларда ЦСКА таркибида етакчига айланган ва жамоасининг голли ҳужумларини ташкил этишда муҳим рол ўйнаган Аббосбекнинг бугунги ҳолати россиялик футбол экспертларининг ҳам диққат марказида.

Россиялик мутахассисларнинг Аббосбек Файзуллаев билан боғлиқ вазият ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини тақдим этамиз.

Алексей Петрушин, "Динамо Москва" клубининг собиқ бош мураббийи:

"Файзуллаевнинг ўйинида пасайиш кузатилаётганини яшириш керак эмас. Сабаби, ЦСКА бош мураббийи Марко Николич қўллаётган ромб шаклидаги янги тактик схемага у мослашишига тўғри келмоқда. Бу машҳур "миланча ромб" тактикаси кўпчиликка яхши таниш бўлса-да, Аббос учун янги ва бунга тезда мослашиши осон эмас. Шунга қарамай, у жуда истеъдодли ва эътиборни тортадиган футболчи.

Шунингдек, Аббосбек терма жамоа ўйинларида кўп иштирок этмоқда ва бу унинг куч-қувватига таъсир қилаётган бўлиши мумкин. У ёш бўлишига қарамай, чарчоқ ҳис қилиши табиий ҳолат. Фақатгина Файзуллаев эмас, ЦСКАнинг бошқа футболчиларида ҳам кейинги пайтда чарчоқ аломатлари кўзга ташланяпти. Бунга мисол сифатида Иван Обляковни ҳам кўрсатиш мумкин."

Евгений Алдонин, ЦСКАнинг собиқ футболчиси ва мутахассиси:

"Кўпчилик Марко Николичнинг ромб схемаси Аббосбек Файзуллаевга мос келмай қолди, деяпти. Мен бу фикрга қўшилмайман. Чунки ромб – бу жуда ўзгарувчан ва мослашувчан тактика. Ўйинлар давомида жамоанинг тактик схемаси ўзгариши табиий ҳолат.

Файзуллаевнинг бугунги ҳолати унинг ўсиши ва ривожланишига туртки бўлади, деб ҳисоблайман. Аббос – мақсад сари интиладиган футболчи. У ўзининг юқори даражасини намоён қилиб бўлган ва мураббий ишончини қайтариб олиш учун яна ўзини кўрсатиши лозим. Жамоанинг етакчиси сифатида майдондаги ўйини орқали ўз мавқеини мустаҳкамлаши керак."

Александр Гришин, ЦСКАнинг собиқ футболчиси ва таҳлилчи:

"Агар футболчи яхши натижа кўрсатса, дарҳол унинг топ клублардан таклифлари борлиги ҳақида гапирила бошланади. Аммо Аббосбек Файзуллаев ҳақидаги гап-сўзларнинг қанчалик ҳақиқатлигини ҳали билмаймиз. Ҳозирча булар фақат миш-мишлар.

Аслида бу масалани трансфер амалга ошганидан кейин муҳокама қилсак арзийди. Файзуллаев ўзининг илгариги ёрқин ўйинларини қайта намоён қилиши керак. Ҳозирги ҳолати эса унинг Европага кетишига яқинлаштирмайди, аксинча, клубда ўзига бўлган ишончни қайтариши талаб этилади."

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев 2023 йилнинг август ойида ЦСКА таркибига қўшилганидан бери Россия чемпионати ва кубок мусобақаларида жами 65 та учрашувда қатнашиб, 8 та гол ва 21 та голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, 21 ёшли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 25 марта майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 8 маротаба ишғол қилган. Ҳозирда Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 8 миллион евро миқдорида баҳолаган. Аббосбекнинг ЦСКА билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Манба: zamin.uz
Киритилди: 11:51, 02.05.2025. Ўқилди: 1329 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик