КЎЖЧ. «Палмейрас» «Ал-Аҳли»ни мағлуб этди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-тур учрашувлари 19 июнь куни ўтказилди.
“А” гуруҳидан ўрин олган учрашувда Бразилиянинг “Палмейрас” жамоаси Мисрнинг “Ал-Аҳли”сига қарши баҳс ўтказди. Ўйиндаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди.
Жумладан, Виссам Абу Али ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган бўлса, яна бир гол Флако Лопес томонидан урилди.
Мазкур ўйин 62-дақиқада ураган хавфи туфайли ташкилотчилар томонидан вақтинча тўхтатилди ва баҳс 40 дақиқадан сўнг давом эттирилди. Тўхтатилишдан сўнг «Ал-Аҳли» ҳисобни ўзгартириш учун ҳаракат қилди, аммо бразилияликлар ғалабани ушлаб қолишди.
Шундай қилиб, ушбу ғалабадан сўнг Бразилия жамоаси “А” гуруҳида 2-турдан сўнг 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
2-тур, “А” гуруҳи
“Палмейрас” — “Ал-Аҳли” 2:0
Голлар: 1:0 — Виссам Абу Али (49, автогол), 2:0 — Флако Лопес (59).
Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:03, 20.06.2025. Ўқилди: 1165 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).