Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Уч футболчимиз сафдан чиқди...» - Вадим Абрамов чемпионлик кураши, четлатиш, жароҳатлар ва «Нефтчи» ҳамда «Насаф» билан ўйин ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Қўқон-1912» — «Динамо» (2:3) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Вадим Карленович, аввало ўйин ҳақида гапирсангиз...
— Нима дейиш мумкин, қийин учрашувни ўтказдик. Айниқса, биринчи бўлимни жуда ёмон бошладик ва гол ўтказдик. Кейинчалик омадимиз келиб, иккита гол уриб олдик. Ҳаммаси яхши бўлиб турган пайтда эса рефери ўйинга аралашди ва билмадим, қанақасига бу вазиятда сўнгги умид фоли сифатида қизил карточка берганини тушунмадим. Ўша нуқтадан гол ҳам уриб бўлмасди, ахир. Қўшимчасига ўша вазиятда тўп рақиблардан майдон ташқарисига чиқиб кетган ва биз аутдан тўпни ўйинга киритишимиз керак эди. ВАР ҳакамни ўзига чиқарди, лекин тўп қаерга кетганини кўришмади ҳам. Энди муаммомиз янада катталашди – уч футболчимиз сафдан чиқди. Олдинда эса бизни «Нефтчи» ва «Насаф»га қарши ўйинлар кутиб турибди.

— Суперлигада селекционерлар яхши ишламаётгандек. Сизни эса яхши селекционер деб биламиз. Ҳозирги аксарият селекционерларнинг шунчаки номи бор, лекин тайинли иш қилмаётгандек...
— Фикримча, бу катта муаммо эмас. Селекция ишларини олдин футбол ўйнаган собиқ футболчилар олиб боргани яхшироқ. Бунинг учун ҳам иқтидор керак. Бу ҳолатни гапириш мен учун қийин. Яхши собиқ футболчини топсангиз, у жамоага бемалол ёрдам бера олади. Ишлаш керак.

— «Динамо» чемпионлик учун кураша оладими? Жамоанинг бунга кучи етадими?
— Бу ҳақда гапириш ва тахмин қилишга эрта. Келажак ҳақида гапириб бўлмайди. Айтганимдек, бугун асосий таркибнинг уч футболчиси сафдан чиқди. Бизни олдинда биринчи давранинг сўнгги икки ўйини кутиб турибди. Бундай иссиқ ҳавода барчага ҳам осон эмас. Шу сабабли чемпионлик учун кураш ҳақида сентябр-октябр ойида гаплашиш мумкин. Олдимиздаги икки ўйинда ва бу баҳсларда бор кучимиз билан ўйнашимиз керак. Агарда барчаси яхши бўлса, нимадир дейиш мумкин бўлади. Ҳаммаси натижаларга боғлиқ.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 00:02, 28.06.2025. Ўқилди: 2605 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик