Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8945]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6462]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5357]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3745]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3538]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2602]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2376]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2357]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2304]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2265]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виктор Карпенко: «Футболчилар бугун характер намойиш қилишди ва ғалабага эришишди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг 20-тури доирасида «Бухоро» - «Қўқон-1912» баҳси якунланганидан кейин мезбон жамоа вақтинчалик бош мураббийи Виктор Карпенко матбуот анжуманида қатнашди.

— Ўзларини ўйинга баҳш қилгани, хоҳиши юқорилиги учун йигитларга раҳмат айтаман. «Бунёдкор»га қарши ўйиндан кейин Бухорога қайтдик, кейин Қаршига келдик. Икки кун қийин ўтди, бу пайтда жамоани ўйинга тайёрлаб бўлмасди, биз йигитларни тиклашга ҳаракат қилдик. Футболчилар бугун характер намойиш қилишди ва ғалабага эришишди. Уларга катта раҳмат айтаман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлим «Бухоро» устунлиги остида ўтди ва бир қанча вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда чарчоқ эвазига ҳимояланишга мажбур бўлдик ва гол уриб олдик. Сабр қилдик ва ғалабани олиб кетдик. Бу билан барча бухороликларни, клуб раҳбариятини табриклайман. Жамоа тўғри йўлда, ҳали барчаси олдинда. Таркибдаги футболчилар яхши савияда, фақатгина уларга ишонч бериш керак. Шундагина натижалар ҳам келади.

— Бугун ҳакамнинг ҳаракатларига кўплаб эътирозлар билдирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

— Кичик фолларга ва фол берилиши керак бўлмаган жойларда ҳуштак чалинди. Умуман олганда ҳакамликка эътирозим йўқ. Биз ўйиндамиз, ҳакам кўрганига ҳуштак чалди, биз эса ҳиссиётларга берилавердик. Бугун ҳакамлар яхши ишлашди. Эътирозлар умуман йўқ. Менимча рақиблар буни тасдиқласа керак, ўйин тенг бўлди, ҳакамлар профессионал ишлашди.

— Урилган голдан кейин Жўрабеков майдонга туширилди. Бу ҳисобни сақлаб қолиш учун қилинган ўзгаришмиди?

— Шаҳбоз универсал футболчи. У ҳимояда ҳам рақибларни ёпа олади ва ҳужумда агрессивлик намойиш қилиши мумкин. У бугун ҳимоядан кўра кўпроқ ҳужумда ҳаракат қилди. Биз саволларни йўқотиш учун иккинчи голни урмоқчи эдик. Лекин ҳимояда яхши ўйнаб, гол ўтказмасдан битта гол уриш ҳам ғалабага етарли бўлади. Шаҳбоз жамоага яхшироқ ўйин намойиш қилиши учун ёрдам берди.

— Хайруллаев ёки Амонов: улардан қайси бири бугунги ғалабага кўпроқ ҳисса қўшди?

— Бирор кишини ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Чунки бутун жамоа ғалаба учун борини берди. Бугун Равшан Хайруллаевнинг туғилган куни эди, йигитлар ғалабани унга совға қилишди. Менимча бирор кишининг ғалаба учун катта иш қилгани эмас, балки бутун жамоанинг ўйини муҳимроқ. Жамоада ҳамма натижа учун ишламоқда. Футболчилар бир-бири учун ўйнаши керак.

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 06:10, 22.08.2025. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик