Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 31.10.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:0
      • Лацио
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
  • Суперлига
      • 31.10.2025 18:30
      • Шўртан
      • 4:3
      • ОКМК
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Машъал
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 02.11.2025 17:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қизилқум
      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8255 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англия футболидаги йирик “ўғриликлар”

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Арсенал»нинг шундоққина «Тоттенхэм»нинг тумшуғи остидан Эберечи Эзени харид қилиш йўлидаги муваффақиятли уриниши ижтимоий тармоқларда шиддатли шов-шувларга сабаб бўлди. Бироқ бу дастлабки ҳодиса эмас. Мазкур клублар шунга ўхшаш маккорона ҳийлаларга аввал ҳам дуч келишган. Келинг, яхшиси энг қизиқарли воқеаларни эсга олайлик.

Эммануэль Пети «Арсенал»га

1997 йилнинг ёзида Эммануэль Пети «Арсенал» таркибига қўшилганида, Фабрицио Романо Неаполдаги яслини тарк этиш арафасида эди. 2018 йилда франциялик афсона Daily Mirror мухбирига берган интервьюсида шундай деганди: «Тоттенхэм» менга контракт таклиф этганида, ўйлаб кўриш учун икки кун муҳлат сўрагандим. Лекин улар кейин юз берган воқеани кутмагандилар. Лондонга етиб келгач, меҳмонхонага боришим учун «шпорлар» такси ҳаққини тўлашди. Мен эса Арсен Венгернинг уйига йўл олгандим. Энди бу ўтмиш тарихи».

Михаил Мудрик «Челси»га

Яқинда Мудрикни топ-футболчиларга қиёслашган ва Европадаги келажаги порлоқ қанот ҳужумчиларидан бири дейишганди. Украиналик футболчининг номи 2022|2023 йиллар мавсумининг биринчи ярмида ҳар куни трансферларга оид гап-сўзларда зикр этилганди. Михаил ўзининг «Арсенал»га муҳаббатини ижтимоий тармоқларда ошкор этган, «тўпчилар» уни қишки трансфер дарчасида харид қилишга тайёрдек эдилар. Бироқ тўсатдан «Челси» янада манфаатлироқ таклиф билан пайдо бўлиб қолди.

«Шахтёр»нинг бош директори Сергей Палкин бу борада шундай деганди: «Тўловлар муддати, бонуслар тури ҳар хил. Ҳа, бонуслар ҳақида истаганча гапириш мумкин, лекин улар амалий бўлиши шарт. Бу масалада «Челси» нисбатан жиддийроқ ва адолатлироқ бўлди. Мудрикнинг «Стэмфорд Бриж»даги ишларини инобатга олганда, бу ҳодисани ўзи учун омадли ҳисоблаши мумкин».

Жон Оби Микел «Челси»га

Яна «Челси». Бу воқеа «кўклар»нинг кейинги йиллардаги олди-сотдилари учун эталон мақомини олди. Микел ўсмирлик чоғида «МЮ» билан шартнома имзолаганди. Бироқ «Челси» аралашиб қолди. Мазкур ҳодиса жирканч судлашувга айланиб кетиши ҳам мумкин эди. Лекин сэр Алекс Фергюсон бу ишга аралашишдан воз кечиб, Микелнинг танловини қабул қилганди.

Мойзес Кайседо «Челси»га

Молиявий нуқтаи-назардан олганда, энг йирик илинтириш. 2023 йилда эквадорлик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун 100 млн. фунт стерлингдан кўпроқ бўлган ўз тарихидаги рекорд трансферни таклиф этганди. «Қизиллар»нинг саъй-ҳаракатлари «Челси»ни таклифлар қийматини тенглаштириб, келишувни расмийлаштиришга мажбур этганди. Якунда танлов Кайседода тўхтади. Мойзес ўтган мавсумни аъло даражада ўтказди.

Sky Sportга берган интервьюсида футболчи шундай деганди: «Челси» билан узоқ вақт музокара олиб бордим. Рад этишнинг иложи бўлмади, чунки улар мени қўллаб-қувватлашарди. «Брайтон»ни тарк этиш қийин бўлгани учун ёзда жуда қийналдим. Сўнгги паллада «Ливерпул»дан қўнғироқ бўлди. Бироқ мен «Челси»га розилик бергандим».

Рой Кин «МЮ»га

Воқеани баён этиш навбатини Киннинг ўзига берамиз. У жуда ажойиб. Рой бор ҳақиқатни Overlap Live эфирида сэр Кенни Далглиш билан ҳамкорликда ошкор этганди: «Битта ёки иккита вариант туфайли омадим келди. Мен «Блэкберн» вакиллари қўлларини қисиб, шундай дедим: «Эшитинглар, мен жамоангизга ўтаман. Контракт маъқулланган, деб ўйлайман. Ирландияга қайтганимда, «Юнайтед»дан қўнғироқ қилишди. «Блэкберн» билан шартнома имзолайман, деганимда, хатога йўл қўйгандим. Албатта, «Юнайтед»га ўтганимга афсусланмайман. Кенни Далглишни ҳамма ажойиб йигит дейди. У менга қўнғироқ қилди. Табиийки, у Блэкбернга бормаслигимдан хабардор эди: «қулоқ сол, мен норозиман, ахир биз қўл олишган эдикку». Мен жавоб қайтардим: «Мени кечир, Кенни...биласанми, эртага дам олишга кетяпман. Узр, вақтим зиқ». Мен Айя-Напага жўнамоқчи эдим. Онт ичаман, у менга шундай деганди: «Сени ўша ерда топиб оламан». Очиғини айтганда, Айя-Нападаги икки ҳафта давомида барча барларни тинтиб чиқдим. У мени топиб олишига ишонгандим!»

Пол Гаскойн «Тоттенхэм»га

Бу воқеани ҳамма билади. «МЮ» ўз сафига «Ньюкасл»даги навқирон Газзани қўшиб олдим, деб ўйлаганди. Лекин «Тоттенхэм» «қизил иблислар»ни ортда қолдириб, Полнинг ота-онасига уй, опасига солярий олиб беришни ваъда қилганди.

«Бассейн ёнида ётганимда, қўрғироққа жавоб қайтаришим учун телефон беришди. Раис Мартин Эдвардснинг айтишича, «Тоттенхэм» Пол билан шартнома имзолаб, унинг ота-онасига Лондоннинг шимоли-шарқидан уй совға қилганини айтди», - деганди Фергюсон марҳум журналист Дэвид Фростга берган интервьюсида.

Виллиан «Челси»га

Бир пайтлар «Ливерпуль» савияси пасайиб кетган «Анжи»нинг бразилиялик вингерига даъвогар бўлганини ҳозир кўпчилик унутиб юборган. Лекин айнан «Тоттенхэм» 2013 йилнинг ёзида Виллиан билан келишувга эришишга муваффақ бўлганди. Бироқ футболчининг «Уайт Харт Лейн»га ўтиши ОАВда эълон қилинган паллада, саҳнада «Челси» пайдо бўлди.

Рестлинг услубидаги ринг ва мусиқа оҳанги жўрлигида саҳнага чиқиб келаётган Роман Абрамовични тасаввур қилинг. Виллианга шунчалик кучли молиявий усулни қўллашдики, у яшин тезлигида «Стэмфорд Бриж»га бориб қолганди. Энди бу рўйхатдан Эберечи Эзе жой олади. Қизиқ, «Арсенал»да уни нималар кутмоқда?

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:55, 16.09.2025. Ўқилди: 2296 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Луис Качорри 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.