"Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси-2025/26 умумий босқичи 6-тури доирасида сафарда "Реал"ни мағлуб этди - 2:1. Учрашув "Бернабеу" стадионида бўлиб ўтди.
Ўйиндаги барча голлар биринчи бўлимда киритилди. "Шаҳарликлар" сафида Нико О'Райли ва Эрлинг Холанд ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Мадрид клубининг ягона голи Родриго ҳисобига ёзилди. Футболчининг кетма-кет 32 ўйиндан иборат голсиз сериясига барҳам берилди.
"Манчестер Сити" 6 ўйинда 13 очко жамғариб, Чемпионлар лигаси умумий турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. "Реал" 12 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.
EЧЛнинг навбатдаги турида инглиз клуби 20 январь куни "Буде-Глимт" меҳмони бўлади, Испания жамоаси шу куни "Монако"ни қабул қилади.
ЕЧЛ. 6-тур
11 декабрь, 01:00
Реал - Манчестер Сити - 1:2
Голлар: Родриго, 28 (1:0). ОРайли, 35 (1:1). Холанд, 43 - пенальтидан (1:2)
Реал: Куртуа, Рауль Асенсио (Эндрик, 79), Рюдигер, Каррерас, Вальверде, Тчуамени, Беллингем, Себальос (Диас, 67), Винисиус Жуниор, Родриго, Гарсия (Арда Гюлер, 58)
Манчестер Сити: Доннарумма, Рубен Диаш, Гвардиол, ОРайли, Матеус Нунес, Гонсалес, Фоден (Рейндерс, 70), Бернарду Силва, Шерки (Мармуш, 70), Доку (Аке, 88), Холанд (Савио, 70)
Огоҳлантиришлар: Рюдигер, 43. Родриго, 87. Каррерас, 88 - Фоден, 11. О`Райли, 76. Бернарду Силва, 90
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).