Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ўзбеклар ҳеч қачон таслим бўлишмайди». Фабио Каннаваро — ЖЧ-2026 даги терма жамоа ва Ўзбекистондаги ҳаёт ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Мураббий
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий футбoл жамоаси тарихида илк бор жаҳон чемпионати финал босқичига йўл олди. Бу энг муҳим футбол мусобақасига жамоани футбол оламининг афсонавий ҳимоячиси, италиялик Фабио Каннаваро тайёрлайди.

Миллий жамоанинг янги бош мураббийи октябрь ойида тайинланган эди. Каннаваро "The Guardian" нашрига берган интервью берди. Унда мураббий миллий жамоа билан ишлаш ва Тошкентдаги ҳаёт ҳақида гапириб берди.

Ўзбекистон терма жамоасига таклиф ҳақида

Мен Италияда қолишни хоҳлаган эдим, аммо кейин Ўзбекистон терма жамоаси ва жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкони пайдо бўлди. Осиёда бошқа терма жамоалардан ҳам таклифлар бор эди, лекин мен уларни ҳатто кўриб ҳам чиқмадим. Ўзбекистоннинг жуда ёш ва истеъдодли жамоаси бор.

Федерация бутун мамлакат бўйлаб академиялар ишига катта эътибор қаратган ва улар яхши футболчилар тайёрлаяпти. U17, U19 ва U23 жамоалари деярли доим Осиёда ғолиб бўлишади — бу мен учун муҳим эди.

Ўзбекистондаги иш усуллари ҳақида

Ўзбекистон томони бир ой давомида (Каннаваро 2025 йил 5 октябрда тайинланган) биз мураббийлар штаби кунига Суперлиганинг 1–2 та ўйинини томоша қилганимиздан жуда ҳайратланди — улар бунга ўрганмаган. Одатда мураббийлар бир неча ўйинни кўриб, кетиб қолишарди. Биз эса 40 кун қолдик, кўп сафар қилдик, лойиҳага чуқур киришни истaдик.

Ҳали қилишимиз керак бўлган ишлар жуда кўп. Миллий чемпионатдаги ўйин тезлиги жаҳон чемпионати даражасидан анча фарқ қилади. Бу фарқни қисқартиришимиз керак. Миллий чемпионат футболчилари учун махсус йиғинлар ўтказамиз. Уларга фақат ўйинларда эмас, машғулотларда ҳам эътибор қиламиз.

Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлар

Биз Тошкентда яшаймиз. У — тарихий қисми ва янги ҳудудлари бор, ўсиб бораётган халқаро шаҳар. Одамлари яхши ва жуда меҳмондўст. Биз жуда тез мослашдик. Самарқандга ҳам бордик — жуда гўзал жой.

Албатта, ҳар ерда бўлгани каби, яхши жиҳатлар ҳам, унчалик эмас жойлари ҳам бор. Энг катта муаммо — ҳаво ифлосланиши. У жуда юқори. Лекин иш шароитларидан мамнунмиз, федерация бизга янги спорт марказини тақдим этди.

Жаҳон чемпионатидаги вазифалар ҳақида

ЖЧ-2026 да асосий мақсадимиз — тажриба тўплаш. Шундан ярим йил ўтгач, Осиё Кубоги бўлади. У ерда қанчалик юришга қодир эканимизни тушуниб оламиз. Мен аввалги мураббийларнинг меҳнатини инкор қилмоқчи эмасман — чунки айнан улар жамоани ЖЧга олиб чиқишди.

Мен эса улар эришган натижаларни янада яхшилашга ҳаракат қиламан, футболга бироз Европача маданият киритган ҳолда.

Жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида

Бизда кўплаб яхши ёш футболчилар бор. Жамоамизнинг ўртача ёши ҳам ёш бўлади. Улар жисмоний жиҳатдан янада кучайиши керак, чунки европаликларга қарши ўйнаш осон бўлмайди. Лекин ўзбеклар — бақувват болалар, улар курашади ва ҳеч қачон таслим бўлишмайди. Уларга қарши ўйнаш — бош оғриғи.

Бизнинг Уругвайга қарши ўйинда тўққиз нафар футболчимиз турли жароҳатлар билан, яхши ҳолатда бўлмаганига қарамай майдонга тушди. Лекин йигитларимиз жуда бақувват эди ва биз атиги 1:2 ҳисобида ютқаздик.

Жамоа билан мулоқот тили ҳақида

Асосан инглиз тилида мулоқот қиламиз. Улар мени тушунишади. Таржимоним ҳам бор — замонавий футболда бу муҳим. Ўзбек тилини ўрганаманми? Қийин. Аввал мен ўзимнинг инглиз тилимни яхшилашим керак.

Миллий чемпионат даражаси ҳақида

У ривожланишга муҳтож. Инвестиция кўп эмас, инфратузилма яхшироқ бўлиши мумкин. Бу — кўп жиҳатларда ўсиши керак бўлган лига. Ўзбекистон жаҳон чемпионатида сенсация бўлиши мумкинми? Умид қиламан. Лекин бу меҳнат, қурбонлик, билим ва ўзига ишонч орқали бўлади. Сенсациялар ўз-ўзидан юз бермайди.

Жаҳон чемпионати қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон Колумбия, Португалия ва қитъалараро ўтказиладиган плей-офф ғолиби билан бир гуруҳга тушди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:47, 12.12.2025. Ўқилди: 2086 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик