17-22 июль кунлари Тошкентда биринчи марта футбол мураббийлари учун Осиё Футбол конфедерациясининг «Level-1» ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.
12-16 август кунлари Ўзбекистон пойтахтида навбатдаги мураббийлик курслари ўтказилади. Бу сафар ОФК мураббийлик курсларини ФИФА билан биргаликда ташкил этади. Қайд этиш жоиз, австралияли Скотт Гиллиган ушбу курсларда инструкторлик қилади. Курс якуни бўйича иштирокчилар имтиҳон топширишади ва ижобий баҳо олганларга ФИФА курслари иштирокчиси сертификати ва ОФКнинг «Level-1» лицензияси топширилади.
Эслатиб ўтамиз, футзалдаги «Level-1» курслари катта футболдаги ОФКнинг «С» мураббийлик курсларига тенг келади. Шунинг учун ҳам футзалдаги «Level-1» лицензиясини футболдаги «С» лицензиясига билан қиёслаш мумкин.
Тошкентдаги биринчи ОФК «Level-1» мураббийлик курслари иштирокчилари:
Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон терма жамоаси), Николай Одушев (Ўзбекистон терма жамоаис), Рустам Абдиев (Андижон), Бахтиёр Тоғаев (Ардус), Шаҳодат Кулиев (Гулистон), Фурқат Хайруллаев (Когон), Аҳаджон Юсупов (Локомотив), Равшан Ражабов (Пахтакор), Шуҳрат Тошмедов (Локомотив), Абдужаббор Гафаров (Максам-Чирчиқ), Абдулла Бўриев (Бунёдкор), Шамшод Хайруллаев (Когон), Шуҳрат Ҳусаинов (Нафис), Жалгасбай Сарсенов (Қорақалпоғистон ОЗК), Фаррух Зокиров (Ардус ўйинчиси), Рустам Умаров (Локомотив ўйинчиси), Нодир Элибоев (Локомотив ўйинчиси), Дилшод Ирсалиев (Ардус ўйинчиси).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).