Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 27 63
3 Атлетико 27 54
4 Вильярреал 27 54
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 27 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 27 35
10 Атлетик Бильбао 27 35
11 Осасуна 27 34
12 Валенсия 27 32
13 Райо Вальекано 27 31
14 Севилья 27 31
15 Жирона 27 31
16 Алавес 27 27
17 Эльче 27 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 27 18

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Сельта 1-2 Реал Мадрид
27-тур Осасуна 2-2 Мальорка
27-тур Леванте 1-1 Жирона
27-тур Атлетико 3-2 Реал Сосьедад
27-тур Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
27-тур Вильярреал 2-1 Эльче
27-тур Хетафе 2-0 Бетис
27-тур Севилья 1-1 Райо Вальекано
27-тур Валенсия 3-2 Алавес

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Теннисчи Камилла Раҳимова нима учун Ўзбекистонга ўтганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аввал Россия шарафини ҳимоя қилган, жаҳон рейтингида 93-ўринда бораётган теннисчи Камилла Раҳимова "First&Red"га берган интервьюсида Ўзбекистон терма жамоасига ўтиш қарорини қандай қабул қилгани ҳақида сўзлаб берди.

У ўтган йил декабрь ойида спорт фуқаролигини ўзгартирди.

— Аслида менга Ўзбекистон федерациясидан мурожаат қилишди. Ўзбекистонда теннисни ривожлантиришга ёрдам бериш ҳақида таклиф бўлди. Узоқ ўйладим, тарозуга солиб кўрдим. Бу мен учун жуда муҳим қадам эди. Мен бутун юниорлик фаолиятим давомида Россия учун иштирок этганман. Афсуски, Fed Cup’да ўйнамаганман, яъни расман «боғланиб қолмаганман». Шунинг учун ҳам, ўйлайманки, менга шундай таклиф билан чиқишган. Биз ўйлаб кўрдик, мулоҳаза қилдик ва мен бу қарорга келишга рози бўлдим. Карьера битта, ундан барчасини олишни истайсан. Қолаверса… Ўзбекистон мен учун мутлақо бегона мамлакат эмас. Онам ўша ердан, у ерда қанча йил яшаган — тахминан 25 йилча, буви-буваларим ҳам ўша ерда. Болалигимда у ерга тез-тез бориб турардим, кўп вақт ўтказганман. Шунинг учун «ҳа» дедим.

— Бу қарорни қабул қилишдан олдин узоқ ўйладингми?
— Тахминан, билмадим, тўрт ойча.

— Бу масалани оиланг билан муҳокама қилдингми ёки фақат ўзинг ўйлаб ҳал қилдингми?
— Албатта, муҳокама қилдим — ҳам оилам билан, ҳам жамоам билан. Лекин, эҳтимол, кўпроқ оилам билан. Барибир энг муҳим сўз мен томондан айтилди.

— Ҳис-туйғуларда қандайдир ўзгариш борми? Балки кортда нимадир ўзгаргандир? Ёки ҳаммаси аввалгидекми?
— Фақат ҳозир англаб етдимки, назаримда, кеча менинг биринчи расмий ўйиним бўлди. Чунки йил охирида ҳам ўйнаганман, аммо Ўзбекистон матбуот хизмати мен ўтганим ҳақида хабарни эълон қилганди. Ўша турнирни эса ҳали байроқсиз ўйнаганман ва уни ютганман («Челленджер» Анже шаҳрида). Лекин мукофотлаш маросимида Ўзбекистон элчиси қатнашган эди. Бу янгилик барча каналлар, барча ОАВлар орқали тарқалди. Шундан кейин бошқа турнирлар бўлмади, демак кечаги ўйин биринчи бўлди. Фақат қўллаб-қувватлаш ва эътибор бироз кўпайди. Чунки сен мамлакатнинг ўнинчи ракеткаси бўлсанг, сендан нимадир кутишади. Нимадир исташади, қаердадир танқид қилишади, қаердадир муҳокама қилишади — ҳаёт шундай.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 15:08, 23.01.2026. Ўқилди: 1498 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.