Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2-ўрин билан ОЧга чиқди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / Ёшлар (U19) ОЧ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси саралаш босқичининг сўнгги турида Қатарга ютқазган бўлса-да, гуруҳда 2-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бугун мағлубият кичик ҳисобда бўлгани Евстафеев шогирдларининг фойдасига ишлади.

Дастлаб ташланган қуръага кўра, 9та гуруҳда 4 ва 5тадан жамоалар ўрин олишганди. Бироқ Сурия терма жамоаси мусобақада иштирок этишдан бош тортганидан кейин "Е" гуруҳида 3та жамоа қолди. Ўз гуруҳларида иккинчи ўринни олган 6та жамоага ҳам қитъа чемпионати йўлланмаси берилиши олдиндан белгилаб қўйилганди. Иккинчи ўринлиларнинг ўрнини адолатли тарзда аниқлаш мақсадида уларнинг 4 ва 5-ўриндаги жамоалар билан ўзаро ўйинлари чиқариб ташлаб, фақат 1 ва 3-ўриндаги термалар билан ўйинлари инобатга олинган ҳолда рейтинг жадвали тузилди.

Ёшларимиз иштирок этган "А" гуруҳида Ҳиндистон (бугун бу жамоа Туркманистон билан дуранг ўйнади - 2:2) термасининг 3-ўринни эгаллагани бизга қўл келди. Жамоамиз Туркманистонни 1:0 ҳисобда енгган бўлса, икки кун аввал Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Туркманлар билан ўйин 1-турга тўғри келгани учун футболчиларимиз кучли ҳаяжон остида ўйнаб, кўплаб вазиятларни кўкка совуришганди. Агар бугун Туркманистон ҳиндларни ютиб, гуруҳда 3-ўринни эгаллаганида, 2-ўринни эгаллаганлар жадвалида Ҳиндистон билан ўйинимиз натижаси эмас, қўшниларимиз билан натижа инобатга олинарди. Натижада 2-2 тўплар нисбати билан ОЧга чиқа олмай қолишимиз мумкин эди (қуйида берилаётган жадвалга қаранг).

Ҳиндистон гуруҳда 3-ўринни эгаллагани учун Қатар билан ўйинда бугун бизни 0:3 ҳисобидаги мағлубият ҳам қаноатлантирарди. Футболчиларимиз эса охиригача курашишди ва ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Забиҳилло Ўринбоевнинг голи эвазига 1:2 ҳисобида мағлубиятни тан олишди. Ўзбекистон 6та иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида 4-ўрин билан қитъа чемпионати йўлланмасига эга бўлди.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлган терма жамоалар:
Гуруҳ ғолиблари: Қатар ("А" гуруҳи), БАА ("В"), Ироқ ("С"), Эрон ("D"), Уммон ("Е"), Вьетнам ("F"), Индонезия ("G"), КХДР ("Н"), Япония ("I")
Мезбон: Мьянма

Ёшлар ўртасидаги ОЧ 2-ўрин билан чиққан жамоалар


Гуруҳ

ЖАМОАЛАР

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

Фарқ

О

I

Хитой

2

1

1

0

4-2

+2

4

F

Австралия

2

1

0

1

8-5

+3

3

G

Жанубий Корея

2

1

0

1

6-3

+3

3

A

Ўзбекистон

2

1

0

1

4-2

+2

3

H

Таиланд

2

1

0

1

3-2

+1

3

B

Яман

2

1

0

1

3-3

0

3

D

Саудия Арабистони

2

1

0

1

2-2

0

3

C

Бангладеш

2

1

0

1

1-6

−5

3

E

Фаластин

2

0

1

1

1-2

−1

1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:48, 12.10.2013. Ўқилди: 7775 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.