Уммон-2014. Мезбон чорак финалга чиқа олмади
Уммон ёшлар терма жамоаси ўз уйида бўлаётган мусобақанинг чорак финалига чиқа олмади. Уммонликларга ўтган турдаги мағлубият қимматга тушди. Бугун эса улар Кореядан ҳам мағлуб бўлишди.
Жанубий Корея томонидан ўйиннинг иккинчи бўлимида киритилган 2та гол туфайли Уммон мағлубият аламини тортишга мажбур бўлди. Улар мусобақани якунлашди.
Иордания эса Мьянма дарвозасига 6та тўп киритишга муваффақ бўлди. Жануби-шарқий осиёликлар рақиб дарвозасини бир мартагина ишғол қилишди. Натижада улар гуруҳда 1-ўринни эгаллашди.
Шундай қилиб, "А" гуруҳидан Иордания ва Жанубий Корея терма жамоалар чорак финалга чиқишди ва улар мос равишда БАА ва Сурия билан баҳс олиб боришади.
Ёшлар (U22) ўртасида Осиё чемпионати
"А" гуруҳи, 3-тур
ИОРДАНИЯ - МЬЯНМА - 6:1
УММОН - ЖАНУБИЯ КОРЕЯ - 0:2
Киритилди: 23:15, 15.01.2014. Ўқилди: 5013 марта. Фикрлар: 8 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар