Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21631 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчидан чиққан хоккейчи

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / хоккей
Рукн: Янгиликлар
A A A

Беларуссь терма жамоаси ҳамда «Бари» клубининг ҳужумчиси Виталий Кутузов келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 3,5 йил муддатга футболдан четлатилди. Шубҳа йўқки, ҳаётини футболга бахшида этган профессионал учун бу жиддий жазо.

Лекин қарангки, ана шу қатъий дисквалификация Виталийга болаликдаги азалий орзусини амалга ошириш имкониятини берди - футбол ҳужумчиси «бир думалаб» хоккей дарвозабонига айланди! Ҳозирда «Сесто-Сан-Жованни» ҳаваскорлар жамоаси дарвозасини қўриқлаётган 33 ёшли собиқ футболчи «ССФ» мухбири билан суҳбатда ички кечинмаларини очиқ-ойдин баён этди.

Хоккей Виталий Кутузов Сочи Олимпиа­даси арафасида Италиядаги барча йирик телеканалларнинг бош қаҳрамонига айланди. Хўш, «Милан», «Парма», «Сампдория» ва «Бари» клубларида тўп сурган профессионал ҳужумчи қандай қилиб хоккей дарвозасидан жой олди?

«Болалигимда футболчилардан кўра, Харламов, Макаров ва Ларионов каби машҳур хоккейчиларга ўхшашни кўпроқ орзу қилардим. Аммо мен туғилиб-ўсган Минскда муз майдони йўқ эди. Шу сабабли футбол секциясига аъзо бўлишимга тўғри келганди. Айтиш мумкинки, энди ёшликда амалга ошмай қолган орзумни рўёбга чиқардим. Хоккейда фаолият юритиш ғояси бундан 4 йил аввал, «Бари»да тўп суриб юрган пайтим туғилганди. Беларусда тунги хоккей лигасида ўйнайдиган бир қатор дарвозабонлар билан танишдим ва аста-секин конькида учишни ўргана бошладим. Ўша пайтгача умуман муз майдонига тушиб кўрмагандим. Бу маш­ғулот менга ёқиб қолди. Бироқ «Бари»да жароҳатлангач, хоккейга ҳам нуқта қўйишимга тўғри келди. Ке-йинчалик 3,5 йилга футболдан четлатилганим маълум бўлгач, хоккей билан шуғулланишга қатъий аҳд қилдим. «Сесто-Сан-Жованни» клуби президентига ёзган аризамда савиямнинг жуда паст эканлигини очиқ-ойдин баён этдим. «Келаверчи, ўйлашиб кўрамиз»,-деди у. Шундан кейин жамоа билан машғулотларда қатнаша бошладим. Кийиниш хонасидан менга алоҳида жой ажратишди. Шаҳарча уйим яқинида, муз саройи эса жуда шинам. Ясситовонлик туфайли одатий конькиларда учганда, оёқларим қаттиқ оғрийди. Дарвозабонлар учун тайёрланган махсус конькиларда товонга ортиқча юк тушмайди. Хуллас, оёқларим зўриқмаслиги учун ҳужумчиликдан воз кечиб, дарвозада туришни маъқул кўрдим.

Аввало, музда бемалол сирпанишни ўргандим. Иккинчи босқичда юзимни ҳимоя қилувчи ниқобга мослашдим. Бир қарашда, осондек туюладиган бу жараён анча қийин кечди. Ахир шайба учиб келаётган пайт унга юзни қалқон қилиш талаб этилади. Одамдаги ҳимоя рефлекси эса юзни шайбадан олиб қочишни буюради. Ҳозирда бу кўникмани анча ўзлаштириб олган бўлсамда, беихтиёр кўзларимни юмиб оламан. Хоккейчи дарвозабоннинг махсус анжомлари 3-4 минг евро туради. Ниқоб дубулғаси - алоҳида масала. Бу борада шахсан Семён Варламов (хоккей бўйича Россия терма жамоаси дарвозабони) учун ниқоб тайёрлаган устага буюртма бердим. Дубулғанинг безаклари ҳам ўзига хос. Россия байроғи, бургут ва саркарда Кутузовнинг тасвири.

«Сесто» таркибида илк марта майдонга тушишга ҳозирлик кўраётганимда, дастлабки дақиқалардан ўйнашимни маълум қилишди. «Мана буни чинакам ишонч деса бўлади», - деган фикр хаёлимдан ўтди. Ваҳоланки, ўша куни чемпионат етакчиси билан куч синашаётгандик. Биринчи бўлимда 20тадан кўпроқ зарбани қайтариб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолдим. Кийиниш хонасида жамоадошларим гулдурос қарсаклар билан сийлашди. Лекин танаффусдан кейин йигитлар толиқиб қолишди ва мен 2та шайбани ўтказиб юбордим.

Чемпионатимиз ўйин­лари 2та 20 дақиқалик бўлимдан иборат. Фақат якшанба оқшоми куч синашамиз - бир кунда 2та учрашув бўлади. Яқинда ўринбосарлар жамоаси йигитлари мендан ёшлар таркибида ҳам майдонга тушишни илтимос қилишди. Конькида учишни эндигина ўрганаётган хоккейчилар илтимосини рад этолмадим. Айнан ўринбосарлар беллашувида ўз дарвозасини нишонга олган хоккейчига дуч келдим: 0:0 ҳисоби қайд этилаётган бир пайт жамоадошларимдан бири дарвозани айланиб ўтдида, кутилмаганда шайбани «тўққиз-лик»ка йўллади. «Бу нима қилганинг?» - ажабландим мен. «Сенга «пас» бермоқчи эдим...», дея уялди йигитча. Хуллас, ўша куни 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрадик.

Италиядаги дўстларим тинмай қўнғироқ қилишади: «Нима бало, эсингни еганмисан?» Кимдир менинг хоккей ўйнаётганим ҳақида журналистларга хабар берибди. Шундан кейин клубимиз қароргоҳига Rai Vno Sky каби Италиянинг йирик телеканаллари вакиллари кела бошладилар. «Сесто» ана шундай рекламани амалга оширди. Барча жамоадошларим алоҳида касбга эгалар. Масалан, бири мотоциклларни таъмирлаш устахонаси соҳиби. Иккинчиси кинотеатрларни мебеллар билан жиҳозлаш соҳасида ишлайди. Бошқа бир жамоадошим Италия бўйлаб ўтказиладиган рок-концертларда иштирок этади. Улар орасида энг ажойиби - давлат хизматчиси. У билан мулоқот қилишнинг умуман иложи йўқ. Чунки асосий фаолиятида фақат фуқароларга жарималар солиш билан шуғулланади. Ўта интизомли, жиддий йигит. Баъзан байрам залидан тўппа-тўғри муз майдонига йўл олишга тўғри келади. Хизматчилик юзасидан 1-2 бокал вино ичган бўлсангиз ҳам, зарари йўқ. Лекин маст ҳолда хоккей ўйнаш мумкин эмас. Бу спорт турида салгина чарчоқ ҳам ўйинни талаб даражасида ўтказиш имкониятидан маҳрум этади.

Хоккейда профессионал даражага кўтарилолмаган бўлсамда, футболнинг анча мураккаб эканлигига ишончим комил. Чунки унда 90 дақиқа жанговар ҳолатда туриш шарт. Хоккейда эса чарчадингми, ўша заҳоти бошқа ўйинчи билан ўрин алмаша оласан. «А» сериясидаги ўйинларнинг эртасига баъзан юришга ҳам мадорим қолмасди. Хоккейчилар эса кун ора майдонга тушадилар.

Хоккей бўйича бўладиган йирик турнирларда Беларусь ва Россия терма жамоаларига мухлислик қиламан. Бу жамоалар ўйинчиларидан ниманидир ўзлаштиришга уринаман, албатта. Техника бобида муаммолар жуда оз. Лекин муз майдонида ҳаракат бўйича жиддий шуғулланишим керак. Авваллари моҳир дарвозабон ҳар бир зарбани кучли реакция эвазига бартараф этади, деб ўйлардим. Аслида муваффақиятнинг гарови позиция танлашда экан: агар тўғри жой олсанг, шайба сенга тегади. Юқори тезлик билан кечадиган спорт турида реакцияга умид қилишдан наф йўқ».

«Милан». Виталий Кутузов 2001 йили БАТЭ­дан «Милан»га 3,5 миллион евро эвазига ўтиш орқали Беларусь футболи тарихидаги энг йирик трансферлардан бирига сабабчи бўлди.

«Милан»га йўл олишимдан ярим йил аввал менда Москванинг «Динамо»сига ўтиш варианти мавжуд эди. Офисда 4 киши - мен, БАТЭ президенти Капский, Газзаев ва Толстих ўзаро музокара олиб боргандик. Эҳтимол, ўшанда москваликлар бизни етарли даражада қизиқтиролмагандирлар, балки уларга унчалик зарур бўлмагандирман... Ҳар ҳолда, келишолмадик. Шундан бери Россиядан бошқа таклиф тушгани йўқ. Италияликлар билан эса УЕФА кубоги саралаш босқичидан ўрин олган БАТЭ-«Милан» учрашувидан сўнг музокарага киришдик. 0:2 ҳисоби билан якунланган ўша беллашувдан кейин Капский кийиниш хонасига кириб, менга мурожаат қилди: «Виталий, сен билан «Милан» вакиллари суҳбатлашишмоқчи».

Қачондир етук футболчи даражасига чиқишимни 6 ёшимдан ҳис этардим. Ўшанда орзум рўёбга чиқишига янада қаттиқ ишондим. Орадан 4 кун ўтгач, «Милан» офисидаги совринларни қўл билан ушлаб кўриш имкониятига эга бўлдим. Шартномага кўра, менга БАТЭдаги маошимдан нақ 5 баравар кўпроқ иш ҳақи белгилашди. «Милан» мени узоқ вақт кузатиб юрганини яхши биламан. Шевченко ва Каладзенинг ўйинларидан сўнг клубнинг Шарқий Европага эътибори кучайганди. Ўз вақтида ван Бастен билан ишлаган мутахассис - Баллестра БАТЭнинг бир қатор учрашувларини кузатган. «Сен мени лол қолдирдинг. Беларусдан қайтиб келгач, раҳбариятга сени албатта, харид қилиш кераклигини айтдим»,-деганди у ўшанда.

Жамоада олтинчи ёки еттинчи ҳужумчи бўлганим учун Шевченко ва Инзаги ўрнини эгаллашим иложсиз иш эди. Ўша пайт жамоага устозлик қилган Фотиҳ Терим номзодимни маъқуллаганди. Бироқ тез орада уни истеъфога чиқаришди. Кейинчалик Терим билан терма жамоалар учрашувида кўришдик. Ўша ўйинда мен турклар дарвозасига гол урдим. Финал ҳуштаги янграгач, Терим шундай ҳазиллашганди: «Виталий, сен менга «Милан»да кун бермагандинг, энди терма жамоада ҳам тинч қўймаяпсан».

«Милан»да ишларим унчалик юришмаган бўлсада, бошқа жамоаларда бинойидек тўп сурдим. Хуллас, Милан шаҳри клуби мен учун ўзига хос пиллапоя вазифасини ўтади.

Криштиану Роналду
2002|2003 йиллар мавсумини ижара шартномаси бўйи­ча Лиссабоннинг «Спортинг» клубида ўтказиб, Роналду ва Данни билан ёнма-ён тўп сурдим. Данни у пайт Португалия футболининг умидли ёшлари ўнлигида ҳам йўқ эди. Жамоада ҳам жуда кам майдонга тушар, лекин машғулотларда қул каби тер тўкарди. Айтганча, Криштиану билан битта хонада яшаганмиз. Ўшанда у 17 ёшда эди, мен эса 22да. Инглиз ва португал тиллари қоришмасида мулоқот қилардик. Позицияларимиз ўхшашлиги учун у мендан маслаҳат сўраб турарди. Ўйинлардан кейин йўл қўйган хатоларимизни муҳокама қилардик. Роналдунинг илк автомашинасини яхши эслайман: «Мерседес - С» русумидаги автомобиль ўта калта эди. Маълум бўлишича, Криштиану уни онаси учун харид қилган экан. Барча португалияликлар каби Роналду ҳам ташқи кўринишига жиддий эътибор берарди. Гарчи ҳаддан ташқари олифтадек кўринса-да, аслида камтарин йигит.

Келишилган ўйинлар
Ўтган йилнинг июлида Италия футбол федерацияси «Бари» таркибида келишилган ўйинда қатнашганим учун мени 3,5 йил муддатга ўйнашдан мосуво этди. Дисквалификация ФИФА байроғи остидаги барча мусобақаларга таъсир этади. 2009 йили «Салернитана» билан учрашувда қатнашганим шундай қаттиқ жазога сабаб бўлди. Ўшанда биз «А» серияси йўлланмасини муддатидан анча аввал қўлга киритгандик, «Салернитана» эса қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида эди. Жамоамизнинг ўша вақтдаги бош мураббийи Антонио Конте бизга очиқ-ойдин шундай деди: «Мавсум давомида тинмай тер тўкиб, ўз олдингиздаги вазифани адо этдингиз. Энди хоҳлаган ишингизни қилишингиз мумкин: машғулотга иштиёқингиз йўқ бўлса, бемалол дам олаверинг. Фақат ичкилик ва жароҳатланишдан сақланинг». Ўйинда жамоамизнинг ғалаба қозонмаслигини бутун Италия яхши биларди. Бунга пулнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунчаки, ўша учрашувда ғалаба қозонишнинг умуман иложи йўқ эди. Акс ҳолда, стадиондан тирик қайтмасдик: старт ҳуштаги чалиниши арафасида рақиб жамоанинг 2000дан кўпроқ фанатлари майдонга тушиб, бизни қучоқлаб, ўпа бошладилар. Улар «А» сериясига чиққанимиз билан табриклашдан ташқари, ўз жамоаларини «жар»га итариб юбормаслигимизни илтимос қилишганди. Бари ва Салерно - биродарлашган шаҳарлар. Агарда жамоа қуйи лигага тушиб кетса, буни Салернодагилар ҳам, Бари фуқаролари ҳам кечиришмасди. Хуллас, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраганимиздан хафа эмасман. Алам қиладиган жиҳати шундаки, ўшанда «Бари»да бор-йўғи 3 ой тўп сурган, ўйинни сотиш фикридан тамоман йироқ эдим. Чунончи, бутун жамоа талабини рад этишнинг иложи йўқ эди...  

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:31, 22.03.2014. Ўқилди: 4251 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.