Моуриньо жамоаси кетма-кет тўртинчи маротаба ЕЧЛ ярим финалидан чиқиб кетди
«Челси» ЕЧЛ ярим финалида 2та ўйин натижасига кўра «Атлетико»га ютқазди ва финалига чиқа олмади. Шу тариқа, Жозе Моуриньо бошқарувидаги жамоа кетма-кет тўртинчи маротаба Чемпионлар лигасининг ярим финалидан чиқиб кетмоқда.
2010/11, 2011/12, 2012/13 мавсумларда Моуриньо «Реал» билан ЕЧЛ ярим финалигача етиб борганди. Ушбу мутахассис кетма-кет тўрт маротаба Чемпионлар лигаси ярим финалига етиб борган дастлабки мураббийга айланди.
Қўшимча сифатида Моуриньо икки марта ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритганини таъкидлаб ўтамиз: «Порту» билан 2004, «Интер» билан 2010 йилда.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 02:23, 01.05.2014. Ўқилди: 4754 марта. Фикрлар: 12 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар