Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Stadion.uz’да янги блог

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Блоглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сайтимизнинг бир қатор мухлислари бизга яхши таклиф билан чиқишди. Тўрт нафар ишқибозларимиз бирлашган блог юритишга қарор қилишди ва биз уларнинг таклифини қабул қилдик. Сиз уларни яхши танишингиз керак: FCYUVENTUS, BAURYZHAN, KASPERISKIY, SHAVKATFCB. Блог очишдан асосий мақсад нима эканлиги ҳақида  уларнинг ўзидан эшитамиз ва дастлабки мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ҳурматли stadion.uz сайти ўқувчилари ва юзерлари!
Ушбу блогни йўлга қўйишимиздан мақсад, сайт юзерлари фикрларини эътиборга олган ҳолда, уларнинг фикр-мулоҳазаларингизни ўрганиб, уларни саралаб, бирлаштириб, улардан оқилона фойдаланиш, футболимиз мутахасис ва мутасаддиларга етказиш. Энг олий мақсад эса футболимиз равнақи йўлида фойдаланишдан иборат.

Блогимиз оркали миллий футболимиздаги долзарб муаммоларни ёритиш, уларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф қилиш йўлида таклифлар киритиш кўзда тутилган. Шунингдек, блогимизда Жаҳон футболидаги ўзгаришларни кузатиб боришингиз, таҳлилий мақолалар, мозий юлдузлари ҳақида ҳам маълумотлар, собиқ футболчиларимизнинг фаолияти, терма жамоамизнинг ўтмишдаги ёрқин ўйинлари хақидаги маълумотлар, ҳозирги вақтдаги муаммолар хақида таҳлилий, танқидий мақолалар, талаб ва таклифлар ўрин олади.

Бизнинг бу блогни юритишдан мақсад юртимизда миллионлар ўйинига озгина бўлса ўз ҳиссамизни қўшиш, муаммоларни имкон қадар ёритиш ва сиз каби фидойи юзерларимиз ўз фикрларини билдиришлари учун минбар бўлиб хизмат қилишдан иборат.

Албатта ҳар бир иш, ҳар бир лойиҳа камчиликлар, тўлдиришларсиз бўлмайди. Бизнинг камчиликларимизни бартараф қилишда сизларнинг фикр-мулоҳазаларингиз муҳим ўрин тутади. Ўйлаймизки, бизнинг бу фикр-мулоҳазаларимиз, таклифларимиз, оз бўлса-да ўзбек футболига фойдаси тегади. Мақсадимиз футболимиздаги камчилик ва ютуқларни холисона ёритиш. Келинглар, футболимиз ривожи учун биз ҳам енг шимариб ишга киришайлик. Аминманки, бизнинг бу ҳаракатларимиз албатта ўз самарасини беради. Шундай экан, бирдамликда барчамиз яхши ниятлар ила футболимиз истиқболи учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилайлик.

Камолиддин (KASPERISKIY)

Stadion.uz юзерларига атаб
Барчангиз ҳам элимизнинг дилбандисиз,
Шу муқаддас она-замин фарзандисиз,
Футболимиз риштасининг бир бандисиз,
Дўстларимсиз, стадион юзерлари...

Адоғи йўқ ғалабалар ҳамрози сиз,
Мухлислар муродини сиймоси сиз,
Футбол деган атаманинг имлоси сиз,
Дўстларимсиз, стадион юзерлари...

Қувонаман сафингизда борлигимдан,
Сизни чексиз дўстлигизга ёрлигимдан,
Дўст-қудалар, оға-иним маслакдошим,
Дўстларимсиз, стадион юзерлари...

Бурхонбегу Абдуазиз Бауыржон ё,
Камолиддин, Жамшид ака Мансурбек ё,
Мағлуб кунда ёритгувчи нурлар гўё,
Дўстларимсиз, стадион юзерлари...

Нур ёғилган комментлардан мадад олдим,
Дўстларимни камтарона шеърга солдим,
Узр энди бир оз шоир бўлиб қолдим,
Овозимсиз, стадион юзерлари...

Шавкатбек Неъматов (SHAVKATFCB)

Ушбу блогнинг “Техника жойида, жисмоний ҳолат-чи?” деб номланган дастлабки мақоласини мутолаа қилишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:19, 06.05.2014. Ўқилди: 5588 марта. Фикрлар: 67 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик