05:10 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание". 05:40 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 2 в Сириусе, Россия. 07:30 "Вопреки всему". 08:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2. 09:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Игора Драйв". 10:00 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском. 12:50 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал. 15:00 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт. 16:15 "Непридуманные истории". Омская область. 16:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1. 18:10 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2. 19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. 21:05 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж. 21:20 "Вопреки всему". 21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском. 00:35 "Непридуманные истории". Омская область. 01:05 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал. 03:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый". 04:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
06:00 Новости. 06:05 Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Црвена Звезда" (Сербия). 08:00 "Лучшие из лучших". 08:30 "Век нашего спорта". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 11:00 Новости. 11:05 "Лица страны". Елена Веснина. 11:25 "Культовые". 12:30 Профессиональный бокс. Заур Абдуллаев против Роджера Гутьерреса. 13:35 Все на Матч! Прямой эфир. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:25 "Что за спорт?". "Экстрим". 16:55 "Лучшие из лучших". 17:25 Новости. 17:30LIVE Громко. Прямой эфир. 18:35 Д/ф "КОПА 71". 20:30LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. "Динамо" (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция. 23:10 Все на Матч! Прямой эфир. 00:20 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Алешандре Пантожа против Кая Асакуры, Сирил Ган против Александра Волкова. 02:20 Все на Матч! Прямой эфир. 03:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер". 04:55 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
06:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Женщины. Групповая гонка. 07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал. 09:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2. 10:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Мужчины. Групповая гонка. 11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы. 13:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1. 14:45 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2. 16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини. 19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар. 21:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани". 22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы. 23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1. 00:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2. 01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар. 03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал. 04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
Давлатимиз томонидан миллионлар ўйини ҳисобланмиш футболга миллиардлаб пул сарфланмоқда. Хўш, бу сарфланган маблағлар ўзини қай даражада оқламоқда? Ўзбекистон футболи ушбу саъй-ҳаракатлар эвазига қай даражада юксалмоқда? Энг катта ютуғимиз турли ёшдаги ЖЧларда иштирок этганими? Хўш, ушбу ЖЧлар бизга нечта Европа даражаcbдаги ёш юлдузларни кашф этди? Ҳозир шу ёшларимиз қайси жамоаларда тўп суришмоқда? Ўзи шу ёшларимиз ЖЧларда иштирок этган пайтдаёқ бизнинг катта муаммоларимиздан бири бўлмиш жисмоний тайёргарлигимиз анча нўноқ эканлиги кўзга ташланганди. Бу муаммолардан кўз юмдик ва юммоқдамиз, ёш юлдузларимиз ёрқин нур сочиш ўрнига қумга тушган сув мисоли йўқолиб кетишмоқда!
Хўш, айб кимда? Мураббийлардами ёки дангасалик қилаётган футболчилар? Мураббийда деб ўйлаётганлар хато қиласизлар (балки), ўша ёшларга тарбия бераётган мураббийлар Европанинг қайси жамоасида тобланган ёки ўйнаган. Уларни кўргани шу ўзимизнинг шиддатсиз футбол холос-ку?! Шундай экан, улар ҳам билганича ишлашади-да, ўзи билмаган, кўрмаган футбол ҳавосини умидвор ёш юлдузларга қаёқдан сингдиради? Яхшиси бу муаммони бартараф этишни ТЖМ ва ЎФФ бир ўйлаб кўришса бўларди. Шунча миллиардлаб сўмлар сарф қилинаётган бир пайтда юракдан яхши ишлаётган ёш мураббийларни наҳотки Голландия, Германия, Бельгия каби давлатларга махсус шартнома эвазига энг ками бир йилга малака ошириш, Европа иш савиясини ҳис қилишга жўнатишолмаса-а?!
Хўш, нимага ТЖМ бу ҳақда бош қотирмаяпти, ёки бу ошиқча бош оғриғимикан. Ахир футболиз пойдевори шу ёшларимиз мураббийи-ку. Майли, ёшлар ҳақида яна кейинроқ яна бир суҳбатлашармиз, МТЖ ҳақидаям бир оғиз гапириб ўтайлик. Мана оху нолаларимиз ТЖМга етиб бориб, Қосимовга битта кемани бошқариш насиб этди, бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказишга келишилди.
Бундан албатта хурсандмиз. Қанчадан-қанча мухлислар талаб қилишди Қосимовга чет элдан маслаҳатчи малакали мутахасис олиб келишни. Ҳатто ЎФФ президенти Мираброр Зуфарович ҳам агар Қосимов истаса четдан малакали мутахассис олиб келиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди, аммо Қосимов мустақил ишлашни хоҳлади ва биз бу қарорини ҳурмат қилишга мажбурмиз. Ахир натижага мураббий жавоб беради-да. Аммо МТЖга Европанинг савияли жамоаларида ишлаган жисмоний тайёргарлик бўйича профессионал мутахассис олиб келамиз, дейилганда ҳамма рози бўларди менимча. Ахир ҳозирги ҳолатимизда жисмоний тайёргарлигимиз ҳатто араб давлатлари жамоаларидан пастда. Агар шундай мураббий олиб келиб маҳаллий футболчиларимизни ҳар ойда йиғиб ҳолатларини назорат қилиб камчиликларни бартараф этиб борса, футболимиз ва футболчиларимиз ютади-ку. Агар шундай даражада ишлар олиб борилса, Осиё ўйинлари ва ОК-2015 мусобақаларида футболчиларимиз жисмоний тарафдан бекаму-кўст етиб боришса, биз гуруҳдан чиқиш учунмас, балки чемпионлик учун курашармидик.
Хўп, биз турли ёшларда ЖЧларда иштирок этмоқдамиз, лекин асосий ЖЧда натижа йўқ, ёшларимиз ЖЧда минимал вазифани уддалашади, катталарга плей-офф ҳам армон. Бунга сабаб, шахсий фикримча, футболчиларимизнинг ёшини кичайтириб, ўзидан кичиклар билан мусобақалашишидир. Албатта, 14-15 ёшли болаларни 18-19 ёшли йигитлар ютади. Лекин ёш чегараланмаган ҳақиқий ЖЧда бизнинг кимлигимиз кўриниб қоляпти! БИЗ КИМНИ АЛДАЯПМИЗ, ЎЗИМИЗНИМИ? ФИФАними?
Чемпионлик учун курашардик деб айтишдан осони йўқ, аммо бунинг замирида машаққатли меҳнат бор, шунинг учун ТЖМ ва ЎФФга таклифимиз бор. ТЖМ қошида жисмоний ҳолатларни назорат қилиш бўлимини очиш керак ва бу бўлимга хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш керак. Мутахассислар барча ёшдаги терма жамоаларга номзодлар ҳолатини қатъий назорат қилиши керак. Камчилиги бор футболчиларга аниқ дастур асосида тикланишига ёрдам бериш керак. Шунингдек, ушбу бўлим футбол академияларимизниям назорат остига олиши ва ҳар уч ойда комиссия аъзолари бориб, назоратдан ўтказиб турса яхши бўларди.
Ушбу таклиф юзасидан ЎФФнинг илмий техник бўлими ходимларига илтимос, эътибор бериб ўрганиб чиқинглар ва янада мукаммал кўринишга келтириб муҳокамага ташланглар. Биз футбол мухлислари ҳозирги ҳолатда Европа футболидан завқ олмоқдамиз, ўша завқни ўзимизнинг футболдан қидирамиз, талаб қиламиз. Шундай экан, футбол раҳбариятларидан ўша завқ учун икки ҳисса куч билан ишлашларини тилаб қоламиз.