Денчев Тошкентга етиб келди
Давралар оралиғида жамоамиз билан шартнома имзолаган болгариялик дарвозабон Петар Денчев кеча тонгда юртимизга Истанбул шаҳри орқали етиб келди.
Айни пайтда Петар “Навбаҳор” билан “Геофизика” қароргоҳида истиқомат қилиб, иккинчи давранинг илк ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. У кеча кечки пайт эса болгариялик посбон “Навбаҳор” сафидаги дастлабки машғулотда иштирок этди. Ҳаммаси режа асосида кетадиган бўлса 4 август куни “Локомотив” билан ўтадиган учрашувда жамоамиз дарвозасини қўриқлаш имконига эга бўлади. Денчев “Навбаҳор”да 1-рақам остида ҳаракат қилишини маълумот тариқасида келтириб ўтиш жоиз.
Давралар оралиғида жамоамизга жалб этилган бошқа футболчилар майдонга қуйидаги рақамлар остида тушишади: Алишер Саматов 2-рақам, Бобир Акбаров 89-рақам, Дилшод Жабборов 29-рақам, Руслан Качур 88-рақам.
Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:03, 03.08.2014. Ўқилди: 4761 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар