Бугун 30 март, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Пахтакор-79" аъзолари хотирланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун эрталабдан 1979 йилги авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзоларини хотирлаш тадбирлари ўтказилди.

"Пахтакор" стадионидаги ёдгорлик олдида кўплаб жамоа аъзоларининг оиласи ва яқинлари, мураббий ва мутахассислар, мухлислар, клублар, ЎФФ ва ПФЛ вакиллари, "Пахтакор"нинг айни пайтдаги футболчилари жам бўлишди. Дастлаб йиғилганлар ёдгорлик олдига гуллар қўйишди. Шундан сўнг Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Тўлаган Исоқов, Евгений Валицкий ва Григорий Цейтлин ўша жамоа ҳақида ўз фикрлари ва хотираларини, бугунда кунда ўша футболчилар ва жамоа аъзолари хотираси учун амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтишди. Кейин барча Боткин қабристонига йўл олди. У ерда эса ЎФФ фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов жамоа тўғрисида ўз хотиралари билан ўртоқлашди. Боткин қабристонига "Бунёдкор"нинг асосий таркиб ўйинлари ҳам ташриф буюрди. Бугун кун давомида "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган тадбирлар ва футбол учрашувлари бўлиб ўтади.

1979 йилнинг 11 августи. Тошкент вақти бўйича соат 13дан 35 дақиқа 38 сония ўтган. Шу лаҳзада Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожеа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган. Афсуски, диспетчернинг хатоси икки юзга яқин инсонларни бу ҳаётдан олиб кетди.

Идгай Борисович Тазетдинов    Мураббий
Владимир Васильевич Чумаков    Шифокор
Мансур Иномжонович Толибжонов    Маъмур
Михаил Иванович Ан    Ярим ҳимоячи
Владимир Иванович Фёдоров    Ҳужумчи
Олим Масолиевич Аширов    Ҳимоячи
Равиль Рустамович Агишев    Ҳимоячи
Константин Александрович Баканов    Ярим ҳимоячи
Юрий Тимофеевич Загуменних    Ҳимоячи
Александр Иванович Корчёнов    Ярим ҳимоячи
Николай Борисович Куликов    Ҳимоячи
Владимир Васильевич Макаров    Ярим ҳимоячи
Сергей Константинович Покатилов    Дарвозабон
Виктор Николаевич Чуркин    Ҳужумчи
Сирожиддин Аҳмадович Бозоров    Ҳужумчи
Шуҳрат Мўсинович Эшбўтаев    Ҳужумчи
Владимир Валиевич Собиров    Ҳужумчи

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 13:08, 11.08.2014. Ўқилди: 5580 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик