Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Ўтган йилги мағлубият учун Иорданиядан алам олишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Ўзбекистон-Иордания ўртоқлик ўйинидан олдинги ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов ва футболчи Фозил Мусаев иштирок этишди.

— Аввало, барчани Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги билан табриклайман. Мустақиллигимиз абадий бўлсин, барчага соғлик-саломатлик тилайман. Иорданияга қарши ўйин биз учун Осиё Ўйинларидан олдин яхши тайёргарлик вазифасини бажариб беради. Бу турнирдан олдинги сўнгги ўйин бўлади. Иордания ҳақида гапирадиган бўлсам, рақиб шаклланган жамоа. Ўтган йили бу жамоа пенальтилар сериясида ютқаздик. Шу боис эртанги ўйинда ўша мағлубият учун алам олишга ҳаракат қиламиз. Иорданияни бошқа ўйинлари орқали ҳам бу ўргандик. Бу жамоада катта ўзгариш йўқ. Жамоанинг асосий таркиб футбочилари бир неча йиллардан бери бирга ўйнаб келишмоқда. Улар Тошкентга асосий таркибда ташриф буюришган. Жамоага қўшилган ёшлар эса уларнинг ўйинини янада кучайтиришган. Колумбия билан бўлган ўртоқлик ўйинида жамоа тартибли ўйин қилганига гувоҳ бўлдим.

Фозил Мусаев:
— Эртанги ўйинда яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларга ғалаба тортиқ қилишга ҳаракат қиламиз.

— Эртанги ўйинда ёши катта футболчилар ҳам иштирок этишлари мумкинми?
— Ҳа, Воҳид Шодиев майдонга тушади. Эртанги ўйинда ёши катта 4 нафар ўйинчи бўлади. Ёши 23 ёшдан катта бўлган Ислом Тўхтахўжаев ва Фозил Мусаев Осиё Ўйинларига боради. Учинчи ўйинчини эса Фарҳод Тожиев ва Воҳид Шодиевдан бирини  танлайман. Машғулотларда легионерлар ҳам иштирок этишмоқда, аммо улар асосан 8 сентябрдаги ўйинга тайёргарлик кўришмоқда.

— "Олмалиқ" ва "Пахтакор" ўртасидаги Олий лиганинг қолдирилган ўйини 7 сентябрга белгиланди. Бу сизнинг режаларингизга ўз таъсирини кўрсатмайдими?
— Шундай ҳолатни инобатга олиб, иккита ўйин учун терма жамоани иккига бўлдик.  Машуғлуотларда "Пахтакор"нинг 7 нафар футболчиси иштирок этишмоқда. Улар Иорданияга қарши ўйиндан кейин ўз клубига қўйиб юборилади. Январь ойида Осиё кубогида иштирок этишимизни инобатга олиб, миллий чемпионатимизни 12 ноябрь куни Ўзбекистон кубоги финал баҳси билан якунлашимиз керак. Шунинг учун "Олмалиқ" - "Пахтакор" ўйини 7 сентябрь куни ўтказилади.

— Осиё Ўйинларида гуруҳ босқичидан чиққанимиздан кейин нимчорак финалда "А" гуруҳи вакиллари — Саудия Арабистони ёки Жанубий Корея билан тўқнаш келсак керак. Бу борада фикрингиз.
— Гуруҳда биринчи ўринни олишимиз шарт. "А" гуруҳида эса Жанубий Корея 1-ўринни эгалласа керак. Шунда нимчорак финалда Саудия билан ўйнаймиз.

— Эртанги ўйин Озарбойжондаги ўйиндан фарқ қиладими?
— Ўйинимизни кучайтиришга ва ҳужумкор ўйин қилишга ҳаракат қиляпмиз. Уч нафар ярим ҳимоячи ва уч нафар ҳужумчи билан ўйнашга ҳаракат қиламиз.

— Иордания терма жамоаси таркибида легионерлар борми?
— Терма жамоанинг асосий футболчилари Саудия Арабистони ва БАА чемпионатларида иштирок этишади. Бу чемпионатлар кучсиз эмас. Терма жамоа футболчилари ўз клубларида асосий таркибда ўйнашади.

— Ўзбекистон клублари терма жамоага беш нафар футболчини берадиган бўлса, Олий лига ўйинини бошқа муддатга қолдирилишини сўрашга ҳаққи бор. Осиё Ўйинлари пайтида эса 3та тур баҳслари ўтказилади. Бундан ташқари октябрдаги ФИФА кунларида терма жамоа ўйинлари бор. Бундай ҳолатда чемпионатни 12 ноябрда якунлаш қийин бўлса керак.
— "Пахтакор"дан 7 нафар, "Локомотив"дан 5 нафар футболчини ОСиё Ўйинларига олиб кетяпмиз. Бундай ҳолатда бу жамоаларнинг ўйинлари кўчирилиши мумкин, аммо чемпионатни 12 ноябрда тугатишга ҳаракат қиламиз. Бу ҳақда ўйланмоқда.

— Озарбойжон билан ўйинни грузин ҳаками бошқарганди. Эртанги ўйинни эса ўзбекистонлик ҳакам бошқаради...
— Одатда икки терма жамоа ўйнаётганда учинчи давлат вакили иштирок этиши керак. Лекин эртанги ўйинни Шерзод Қосимов бошқаради. Унинг келажаги порлоқ. Лекин ортиқча гап-сўз бўлмаслиги учун нейтрал ҳакам бўлгани яхши албатта.

— Ўтган йили Туркия билан ўйин бўлиши керак эди, аммо ўтказилмади... (туркиялик журналист саволи)
— Аввало, Европа терма жамоалар ўйнаш яхши албатта. Лекин турли сабабларга кўра ўйинлар ўтказилмай қолди. Ўзи терма жамоа миқёсида ўртоқлик ўйинларини ташкил қилиш қийин. Кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилса, бажонудил ўйнаймиз. Бу футболчилар учун катта тажриба вазифасини ўтайди.

— Фозил, ёши катта футболчи сифатида мазкур терма жамоада ёши футболчиларни ўз ортингиздан эргаштиришга ва масъулиятни ўз қўлингизга олишга тайёрмисиз?
— Терма жамоадаги муҳит аъло даражада. Биз катта ёши катта футболчилар қандай мусобақага йўл олаётганимизни ва масъулиятни ҳис қилиб турибмиз. Аввал ҳам Осиё Ўйинларида иштирок этганмиз. Аввалги мусобақада эриша олмаган вазифани бу сафар уддалаймиз, деган умиддаман.

— Терма жамоада қийин пайтда етакчиликни қўлга оладиган футболчи борми?
— Асосан терма жамоанинг ўқ чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилдик. Терма жамоада бир эмас, бир неча етакчилар бор. Дарвозабон Элдор Суюновдан бошлаб, Фозил Мусаев, Жамшид Искандаров, Владимир Козак...

— Терма жамоада иккинчи дарвозабон сифатида Никита Рибкин вариантида тўхталдингизми?
Ҳа. Бошида Нестеровни ҳам олиб кетмоқчи эдик, аммо ёши катта футболчилар масаласида асосан майдондаги ўйинчиларга тўхталдик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:17, 03.09.2014. Ўқилди: 7215 марта. Фикрлар: 79 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик