Бугун Ўзбекистон чемпионатининг 25-тур ўйинлари якунланди. Чемпионат тугашига ҳали бир тур бўлса-да, барча нарса ойдинлашди:
Чемпион — "Пахтакор", кумуш медаль — "Локомотив", бронза медаль — "Насаф".
Олий лигани "Андижон" ва "Сўғдиёна" жамоалари тарк этишди. "Бухоро" кучлилар сафида қолди. Сўнгги тур олдидан "Бухоро" ва "Сўғдиёна" жамоалари очколари ўртасидаги фарқ 3 очкони ташкил этмоқда. Ҳар иккала ўзаро ўйинда бухороликлар ғалаба қозонишган (1:0, 2:1).
Шунингдек, ОЧЛда Ўзбекистон шарафини "Пахтакор" (гуруҳ босқичида), "Локомотив", "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоалари ҳимоя қилишади. Фақат битта масала қолди: ОЧЛ гуруҳ босқичига қайси жамоа чиқади? "Локомотив" ёки "Бунёдкор"? Бу саволнинг жавобини 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг финалидан сўнг билиб оламиз.
Сўнгги турда битта нарсага ойдинлик киритилади: "Пахтакор" мавсумни мағлубиятсиз якунлайдими? Дарвоқе, тўпурар — Артур Геворкян (17та гол).
Чемпионатимизни эсон-омон якунлаб олдик. ЎзПФЛга раҳмат.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).