Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4467]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4221]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2448]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2270]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2105]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2004]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1953]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1553]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1545]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1489]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Миш-мишлар" ҳақида ёхуд “Қўқон-1912” клубининг муносабати

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Энг аввалом бор, мамлакатимизда ОАВлари эркин ижод қилиши учун барча имкониятлар яратилганлигини эътироф этиш керак. Ҳозирга келиб жонажон юртимизда фақат футболга иҳтисослашган газеталарнинг сони 10 дан ортиқ эканлиги ҳам, қувонарли ҳолдир. 

Худди шундай, замоннинг талабидан келиб чиқиб, кун сайин кўпайиб бораётган веб- сайтлар хақида ҳам яхши гаплар айтиш мумкин. Рақобат, бу - спорт ва журналистиканинг энг муҳим омилидир. Лекин шу билан бирга журналистикада, ОАВ ходимлари учун бир қанча қонун-қоидалар борлиги, бу талабларга жавоб берилмаганда баъзи ҳолларда хатто жиноий жазога ҳам тортилиши мумкинлигини нимагадир ношукур, савотсиз "манба"лар унутиб қўйишади. 

Ҳамма туҳматларни, ёлғон ғийбатларни оддий баҳона билан - "Албатта буларнинг барчаси миш-миш, лекин миш-миш бўлмаслиги ҳам мумкинмиш!" (Arena.uz) деб осонгина мақоласини тугатиб қўйишади. Ваҳоланки, ПФЛнинг раҳбарият томонидан тасдиқланган регламентга кўра, чемпионатдаги ҳар бир клубнинг матбуот ҳизмати фаолият юритади. Бу миш-мишларнинг, ёлғон - ғийбат гапларнинг олдини олиш учун тегишли матбуот марказига мурожат қилиш кифоядир. 

20:01.14.11.2014 да www.Arena.uz "Миш-миш - эмасмиш! “Қўқон-1912” олий лигада қатнашмасмиш?!" сарлавҳа билан "Шов-шув"ли мақола чоп этибди. Энг қизиғи муаллифнинг исми шарифи йўқ, яъни "миш-миш" тарқатган одам “хеч ким” экан. 

Катта мақоладан битта иқтибос келтирамиз. 

"...олган маълумотларимизга кўра, жамоа олий лигада иштирок этмас экан. Сабаби, клубнинг молиявий ҳолати бунга йўл бермаётган эмиш. Боиси, жамоанинг асосий ҳомийсини бўлмиш спирт заводининг молиявий ҳолати клубни олий лигада ушлаб туриш учун камлик қилар экан. Вилоят ва шаҳар ҳокимликлари эса, жамоага олий лигадаги иштироки учун маблағ ажратмасликларини таъкидлабди." 

Шу ернинг ўзида бир қанча ўринли саволлар туғилади. Маълумот кимдан олинган? Клубнинг, ҳомийнинг молиявий ҳолати хақида информация қаердан олинган? 

Энг эътиборлиси ҳурматли вилоят ва шаҳар ҳокимлари томонидан, “маблағ ажратилмаслигини таъкидлагани”ни нимага асослангани айтилмаган. 

Хуллас, биз ҳам “арена”чиларга ўхшаб манбасиз, асоссиз гапирмасдан, барча савволларга жавоб бера оладиган маъсул инсон, “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти Баҳтиёр ака Толиповга савволлар билан мурожаат қилдик. 

  - Бахтиёр ака энг аввалом бор “Қўқон-1912” жамоасини олий лигага ҳақли равишда йўланмани қўлга киритгани билан бутун муҳлислар номидан табриклайман. 

-  Раҳмат. Мен ҳам бутун қўқонлик футбол муҳлисларини жамоамизнинг олий лигадан ўз ўрнини топганлиги билан табриклайман. Қўқон футбол жамоаси илк миллий чемпионатимиздан бошлаб мусобақаларда фаол иштирок этиб келган. Лекин, сўнги йиллар баъзи бир сабабларга кўра, шаҳримиз катта футболдан четроқда қолди. Мана энди янги мавсумдан бошлаб “Қўқон-1912” жамоамиз яна олий лигада иштирок этади. 

-  Қўқон футболининг ютуғи нимада деб хиссоблайсиз? 

-  Албатда шаҳримизда азаллардан иқтидорли футболчилар кўп етишиб чиққан. Футбол муҳлислари яхши билишади, кўплаб қўқонлик футболчилар миллий терма жамоамизнинг шарафини химоя қилган. Ҳозирда Олий лиганинг ўзида учта қўқонлик мураббий (Р. Абдуллаев, М. Қурбонов, Б.Ашурматов) иш олиб бораётгани ҳам эътиборга лоиқ. Лекин жамоамизнинг энг катта ютуғи - бу албатда қўқонлик футбол ишқивозлари. Биргина мисол, Биринчи лига ўйинларига стадионимизга, ўртача 5.000 томошабин ташриф буюрди. Бу дегани жамоамиз на фақат биринчи лига, балки олий лигада ҳам томошабинларни ўйинларга ташрифи бўйича юқори ўринларни эгаллади. 

-  Бахтиёр ака, жамоанинг олий лигага чиққанлигини нишонлашга қизғин тайёргарликлар олиб борилаётан бир пайтда, “томдан тараша тушгандай” www.Arena.uz сайтида “Қўқон-1912” олий лигада қатнашмасмиш?!" деган идоа билан мақола чоп этиб, кўплаб муҳлисларимизни шошириб қўйди. Бу хақда нима дея оласиз. 

- Рости, мен учун ҳам бу хабар кутилмаган бўлди. Шунчалик ҳам маъсулиятсизлик бўладими. Бундай ахмоқ, ақлга сиғмайдиган ёлғон информация, бутун қўқонлик футбол муҳлисларнинг ғазабга келтирди. Асоссиз идоалар турли салбий воқеаларга олиб келишини нахот мана шу “арена”чилар тушунишмаса. 25 ноябр куни шаҳар ҳокимияти, ҳомийларимиз билан бирга жамоамизнинг олий лигага чиққанлигини нишонлашни режалаштирганмиз. Ҳозирда барча футболчи ва мураббийларга шартномада белгиланган пуллар тарқатилиб бўлган ва футболчи-мураббийлар билан янги шартномалар тузишга тайёргарлик кўраяпмиз. 

- Олий лигада иштирок этиш учун хар томонлама тайёр бўлиш керак. Бу борада ПФЛнинг талабларига жавоб берадиган шарт-шароитлар яратилганми? 

- Клубимиз ҳозирда хар томонлама олий лигада иштирок этишга тайёр. Барча кулайликка эга бўлган клуб базамиз, автотранспортларимиз мавжуд. Стадионимиз олий лига талабларига 100% жавоб беради. Томошабинларга қулайликларни яратиш учун ўтириш ўриндиқларини янгилаб кенгайтираяпмиз. Яқинда янги компьютерлаштирилган таболони ишга туширдик. Табломиз ўйин давомида видекамера орқали майдондаги ўйинни намоиш қилиш имкониятига эга. Худди шундай жамоалар учун кийиниш хоналари, ўйиндан кейин ювиниш учун иссиқ-совуқ сувлар, алоҳида ОАВ ходимлари учун ўйинни кулай томоша қилиш учун жойлар билан биргаликда, ҳомийларимиздан бири EVO интернет фирмаси ёрдамида узуликсиз Wi-Fi интернет алоқасини ташкил этганмиз. Худди шундай, www.kokand1912.uz клуб сайти фаол иш этмоқда. Энг асосийси қўқонлик ёш йигитлар учун академиямизни ишга тушураяпмиз. Хуллас, биз олий лигада муносиб иштирок этиш учун хар томонлама тайёргарлик кўриб қайтдик. 

-  Бахтиёр ака суҳбат учун раҳмат. 


“Қўқон-1912” клуби матбуот маркази. 
Ойбек Копадзе

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 18:26, 16.11.2014. Ўқилди: 8152 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик