Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • 5:0
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3929 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ҳафсалани пир қилиш формуласи»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Россияда дунёдаги энг кўп маош оладиган мутахассис сифатида иш олиб бораётган Фабио Капелло тобора жиддий танқидларга дуч келмоқда. Зеро, ЖЧ-2014 турнирини барбод қилган Россия термаси Евро-2016 саралаш босқичини ҳам ўта суст ўтказмоқда. Ваҳоланки, руслар италиялик мутахассисга юксак ишонч билдириб, унинг бошқарувида ўзлари мезбонлик қиладиган навбатдаги мундиалда муносиб иштирок этишни режалаштирганлар. Ҳозир мамлакатда Дон Фабиога нисбатан муносабатларни тушуниш қийин эмас. Қизиқ, Капелло Россия терма жамоасига келгунига қадар ўзи фаолият юритган мамлакатлар - Англия, Испания ва жонажон юрти Италияда қандай таассурот қолдирган экан?

Англия: «Унинг тузуми маҳбуслар лагерини эслатарди»

Капелло Россияга келишидан аввал туманли ўлкада фаолият олиб борганди. Британия матбуотининг синчковлигидан келиб чиқсак, италиялик мутахассиснинг хизматларига баҳо беришда сусткашликка йўл қўйилмагани ойдинлашади. Дон Фабионинг истеъфосига салкам 3 йил бўлганига қарамай, унинг собиқ шогирдлари шарҳ ва изоҳ беришни тўхтатишгани йўқ. Умуман олганда, Англияда италиялик мутахассисга эътирозлар етарлича. Аммо Капеллонинг хизматларига ижобий баҳо бераётганлар ҳам бор. Ҳар ҳолда, у Евро-2008 саралашида омадсизликка учраган жамоанинг ЖЧ-2010 ва Евро-2012 турнирларида иштирок этишини таъминлай олди. Шундан кейин футбол жамоатчилиги Капеллони фақат ўтмишдаги муваффақиятлари учунгина ҳурмат қилмайдиган бўлишди. Лекин барибир, дон Фабионинг ўзига хос услуби футбол нуқтаи-назаридан анчайин такаббурона фикр юритадиган инглизларни қониқтирмади. Ваҳоланки, Англиядаги фаолият Капелло учун жуда яхши бошланганди. Ҳаттоки, «Реал»даги даврида мураббийдан қаттиқ ранжиган Дэвид Бекхэм кейинчалик италиялик мутахассиснинг таъна-дашномлари ва таркибдан четлатгани ўзига катта манфаат келтирганини росмана тан олганди.

Дэвид Бекхэм («Реал» клуби ҳамда Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси):

- Капеллонинг услуби Англия терма жамоасидаги футболчиларга маъқул тушди. Зеро, у ҳар қайси футболчи лаззат оладиган даражадаги ажойиб ички муҳитни яратди. Ўйлашимча, унинг раҳбарлиги остида ишлаш барча ўйинчилар учун мароқли кечди. Шахсан мен ҳар қандай вазиятда ҳам, Капелло билан ҳамкорлик қилишдан роҳатланганман. Ҳатто майдонга тушмай қолган оғир лаҳзаларда ҳам.

Тўғри, дон Фабио истеъфога чиқарилганидан кейин унинг шогирдлари орасида салбий муносабат билдирганлар ҳам бор.

Бен Фостер («ВБА» клуби ҳамда Англия терма жамоаси дарвозабони):

- Капелло даврида Англия терма жамоасидаги муҳит ўта жиддий кўриниш олди. Биз ҳатто меҳмонхонадан чиқишга ҳақли эмасдик, ёнимизга ҳеч кимни киритишмасди. Ҳафта давомида яқинларингизни кўрмасдан яшаш жуда мураккаб, ахир. Хожсон келганидан кейин енгил тин олдик. У руҳиятимизни кўтарди. Натижада футболчилар терма жамоага катта иштиёқ билан кела бошладилар. Хуллас, Капелло даврида жамоадаги муҳит ҳаддан ташқари ёмон эди.

Рио Фердинанд («МЮ» клуби ҳамда Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси):

- Капелло мураббий сифатида ҳаммадан ҳам менинг ҳафсаламни кўпроқ пир қилди. Терма жамоамизга келган пайти унинг нуфузи ўта юқори эди. Мен ван Бастен, Райкаард ва Гуллит ўйнаган даврдаги «Милан»нинг шайдоси эдим. Капеллодан афсонавий шогирдлари ҳақида ҳикоя қилиб беришини сўрардим. Биз мураббийдан қизиқарли тактик ғояларни кутгандик. Аммо у футболчиларни сийқаси чиққан 4-2-2 схемаси бўйича жойлаштирди. Кейин ҳар қандай вазиятда кўрсатмаларидан четга чиқмасликни буюрди. Унинг хатти-ҳаракатларини қуйидагича таърифлаш мумкин: «Бу ерда мен «босс»ман. Сизлар эса тинглаш ва барча талабларимни сўзсиз бажаришга мажбурсизлар». Олдимизда 2та йўл бор эди: қул каби итоаткорлик ёки жамоани тарк этиш. У ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмасди ва доимо ўз билганича иш тутарди.

Капеллога нисбатан танқидий фикрлар ЖЧ-2010 финал босқичидан кейин ҳам юзага чиқди. Адолат юзасидан таъкидлаш жоиз, «уч шерлар» узоқ йиллардан буён йирик мусобақаларда ўзларини кўрсатолмаяптилар. Бироқ италиялик мутахассиснинг юксак нуфузи таъсирида пайдо бўлган умид унинг ўзини адо қилди - инглизлар ЖАРда мўъжиза кўрсатишига қаттиқ ишонишганди. Лекин... Ҳатто италиялик касбдоши хусусида ҳурмат-эҳтиром билан фикр билдирадиган Жозе Моуриньо ҳам унинг услуби инглизларга умуман мос келмаслигини расман эътироф этди.

Жозе Моуриньо (ўша пайт «Реал» бош мураббийи):

- Кўриниб турибдики Англия терма жамоасининг бош муаммоси - мураббийда. Капелло бу жамоа учун мос эмас. У барча футболчилар билан бир хил муносабатда бўлади. Бу фикрни «Реал»даги ҳар қайси футболчи тасдиқлаши мумкин. Капеллонинг табиати ўзгармайди. Фақат қаттиққўллик ва бақир-чақирлар эвазига футболчиларни бошқариш мушкул. Улар жамоа учун жуда муҳим эканликларини тўлиқ ҳис этишлари керак. Фабио футболчиларни тан олмайди, улар эса қўрқишади. Бундай вазиятда унинг талаби даражасида тўп суролмайдилар. Анг­лиялик футболчиларга рисоладагидек тактика керак. Ҳар бир ўйинчи майдонда қандай ҳаракатланиши кераклигини яхши билиши шарт. Анг­лия термасидаги ҳозирги ҳолат эса, шармандаликдан ўзга нарса эмас.

Хуллас, Евро-2012 стартига бир неча ой қолганида истеъфога чиқарилган Капеллога фақат айрим касбдошлари ҳамдард эдилар, холос. Айниқса, ирқчилик масаласида муросасиз бўлишга одатланган Британия жамоатчилиги италиялик     мураббийнинг қилиқларини кўтаролмади. Эслатиб ўтамиз, Англия ФА Антон Фердинандни  ҳақоратлаган Жон Террини терма жамоада сардорлик мақомидан маҳрум этгач, Капелло бу ишни унинг фаолиятига аралашиш сифатида қабул қилганди. Ўшанда Алекс Фергюсон италиялик касбдоши ёнини олганди: «Сардорлик масаласи - бош мураббий ихтиёридаги иш. Чунки у натижа учун жавобгар масъул шахс. Демак, сардорлик боғичини қайси футболчига лойиқ кўришни фақат ўзи ҳал қилиши керак». Аммо сэр Алексни эшитишни ҳеч ким истамади. Капелло норозилик белгиси сифатида истеъфога ариза ёзганида эса, кўпчилик бу қарордан ҳайрон қолди.

Пол Скоулз (ўша пайтда «МЮ» ярим ҳимоячиси):

- Англия терма жамоасини яна бир малакали мураббий тарк этаётганини кузатиш жуда ачинарли. Бироқ бу - Англия учун одатий ҳол. Иш рисоладагидек кетаётган пайтда кимдир уни албатта, барбод қилади.

Роберто Манчини (ўша пайт «Манчестер Сити» бош мураббийи):

- Фабио Капелло мисолида Англия термаси юксак малакали мураббийдан айрилди. Фабио билан ҳамкорликда жамоа қитъа биринчилигида ғолиб чиқиш учун яхши имкониятга эга эди. Мен Капеллонинг қарорини ҳурмат қиламан.

 

Испания: «Футболни ўзгача талқин қиладиган инсон керак...»

 

Ўша пайт муваффақиятли фаолият юритаётган мураббийларни истеъфога чиқариш «Реал» учун янгилик эмасди. Лекин жамоа Висенте дель Боскенинг хизматларидан воз кечгач, аниқроғи, унга янги шартнома таклиф этмаганидан кейин барча мухлису-мутахассислар мураббий тарафида эдилар. Дон Фабиога чиқиш эшиклари кўрсатилганида эса, фикрлардаги якдиллик барҳам топди. Бир томондан, мураббий «Қироллик клуби»ни шоҳсупага олиб чиқди. Лекин жамоа «галактикос»га хос бўлмаган Капеллоча эҳтиёткор футбол намойиш этди. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: «Наҳотки, мутасаддилар қандай мутахассисни таклиф этаётганларини билмаган бўлсалар?» Жамоадаги ички зиддиятлар кескинликни янада оширди. Бекхэм ва Роналдодек етакчилар италиялик мутахассиснинг кўнглидан қолишди. Охир-оқибат, бразилиялик ҳужумчи Мадридни тарк этишга мажбур бўлди.

Роналдо («Реал»нинг собиқ ҳужумчиси):

- Капеллонинг табиати тез-тез ўзгариб турарди. Бугун мени қаттиқ койиб, жиддий тер тўкишим кераклигини таъкидласа, эртасига дунёдаги энг яхши футболчи эканлигимни айтиб, мақтарди. Бора-бора у билан ишлагим келмай қолди. Чунки ақидасини тушуниш қийин эди. Умуман олганда, дон Фабионинг чемпионликдан кейин истеъфога чиқиши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлмади.

Рамон Кальдерон (ўша пайт «Реал» президенти):

- Жамоанинг Испания чемпионатида ғолиб чиқишига ёрдам бергани учун Капеллодан миннатдормиз. Бироқ мухлислар «Реал»дан ёрқин ғалабаларни кутишмоқда. Оддий ютуқлар уларни қониқтирмайди. Барчалари жамоанинг сермазмун, сермаҳсул ўйин кўрсатишини истайдилар. Демак, биз қандайдир ўзгаришларни амалга оширишимиз шарт. Жамоамизга футболни ўзгача талқин қиладиган мутахассис керак.

Дарвоқе, вақт аталмиш олий ҳакам кўпинча мураббий ва унинг фаолиятига берилган баҳони қайта кўриб чиқишга мажбур этади. «Реал»нинг бош мураббийи лавозимига ким муносиблиги ҳақида мухлислар ўртасида ўтказиладиган сўровларда Фабио Капелло доимо асосий номзодлар сафида қайд этилади. Серхио Рамос эса италияликни Моу-риньо билан ёнма-ён қўйиб, унинг даврида жамоа руҳияти юксак даражада бўлганини таъкидлаганди. Рауль ҳам дон Фабиони таърифлаб, уни фаолиятидаги 3 нафар буюк мураббийдан бири сифатида эътироф этган.

 

Италия: «Капелло сараларни танлашни билади»

 

Фабио Капелло мураббийлик фаолиятининг энг узун ва омадли даврини ўз ватани - Италияда ўтказди. Табиийки, у ватандошлари орасида юксак ҳурмат-эҳтиромга сазовор. Италия матбуотида «Дон Фабио энди аввалги Капелло эмас» ёки «Капеллонинг зафарли даври ўтмишда қолди» қабилидаги фикрларни деярли учратмайсиз. Мураббий сўнгги йиллардаги ягона жиддий норозиликни ўзига ўзи тилаб олди. Россия терма жамоаси бош мураббийи одатда италия­лик журналистлар билан самимий мулоқотлар уюштириб, маҳаллий ва жаҳон футболидаги муҳим воқеаларни изоҳлаб берарди. Шундай учрашувлардан бирида у «Ювентус»нинг сўнгги йиллардаги муваффақиятлари хусусида тўхталиб, бунга «А» сериясида рақобат пасайиб кетганлигини сабаб қилиб кўрсатди. Қўшимчасига, Контенинг айрим қарорлари хусусида танқидий фикрлар билдирди. Табиийки, бу ёш мураббийни бироз ранжитди.

Антонио Конте (ўша пайт «Ювентус» бош мураббийи):

- Капеллонинг бундай изоҳлари асоссиз. Унинг даврида қўлга киритилган 2та чемпионлик унвони бекор қилинди. Марчелло Липпи тузган жамоани яхши эслайман. Чунки у ёрқин ўйин намойиш этарди. Капелло кўпроқ Россия терма жамоасидаги муаммолар хусусида бош қотирса, яхшироқ бўларди. Менинг ишларимдан хато излашга нима ҳаққи бор? Яхшиси, у ўз жамоасининг ҳолидан хабар олсин. Унинг жамоаси меникидан ночорроқ вазиятда...

Контени ҳам, Капеллони ҳам яқиндан биладиганлар бетарафликни маъқул кўришди. «Юве» афсоналаридан бири Павел Недведнинг сўзларига эътибор беринг: «Капелло буюк мураббийлардан бири. Конте ҳам эртами-кеч, унинг ёнидан жой олиши аниқ».

Капелло билан Италияда ҳамкорлик қилишган Фабио Каннаваро ва бошқа футболчилар унга нисбатан доимо ижобий фикрлар билдиришади. Дон Фабионинг касбдошлари, айниқса, фахрий мураббийлар ҳам юксак баҳо берадилар. Ҳа, Липпи, Капелло, Трапаттони ва Заккерони ўртасидаги кескин қарама-қаршиликлар аллақачон ўтмишга айланди. Ҳозирда улар бир-бирларининг хизматларини олқишлаш билан бандлар.

Марчелло Липпи (Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи):

- Капелло миллий терма жамоага устозлик қилиш орзусини жуда кўп такрорлаган эди. Афсуски, мутасаддилар бунга эътибор қаратишмади. Оқибатда, биз буюк мураббийдан унумли фойдаланолмадик.

Клаудио Раньери («Ювентус» собиқ бош мураббийи):

- Капелло - энг яхши иқтидор соҳибларини саралаб, аҳил жамоа шакллантириш устаси. У ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракатланадиган футболчилардан жуфтликлар ташкил этади. Кейин ўша жуфтликлар ўртасидаги алоқани идеал ҳолатга келтиради. Шу тариқа уюшқоқ жамоа шаклланади. Ҳар қандай юксак маҳорат соҳиби ҳам уюшқоқ жамоадан устун келолмайди. Капеллонинг жамоалари шунчалик ишончли ўйнашадики, уларга гол уриш жуда қийин. Капелло - ғолиб! Мухлислар уни шу фазилати учун ҳурмат қиладилар. Табиийки, у ғалаба қозонган пайтларда.

Эҳтимол, Раньери ҳақдир. Лекин айтайлик, Австрия термаси яқинда Капелло жамоаси дарвозасига йўл топа олди...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:01, 07.12.2014. Ўқилди: 7585 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.