Жозе Моуриньо: "Ньюкаслдан ютқазганимиз руҳий ҳолатимизни издан чиқара олмади"
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг "Ньюкасл"дан мағлуб бўлгани футболчиларга руҳий томондан оғир зарба бўлмаганини қайд этиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, эртага лондонликлар ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 6-тури: "Спортинг"га қарши баҳсда майдонга тушадилар.
"Ёшларга имконият беришга иложинг бўлса, қандай яхши. Лофтус-Чик - 18 ёшли британиялик йигитча, у "Челси"да ўсиб улғайган. Агар зўр ўйнаб кета олса, яхши иш бўларди.
Психологик нуқтайи назардан "Ньюкасл"га ютқазганимиз бизга мутлақо таъсир кўрсатгани йўқ. Жамоамизда ҳаммаси жойида, ваҳимага тушишга асос йўқ. Мағлубиятдан кейин доимо ғалабани хоҳлайсан. Эртага навбатдаги ўйинимизни ўтказамиз. Яна аввалгидек натижага эришишни истаяпмиз", - дея Моуриньонинг фикрларини келтириб ўтди клуб расмий твиттери.
Манба: www.championat.com
Киритилди: 19:04, 09.12.2014. Ўқилди: 3674 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар