Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол тарихидаги энг даҳшатли жароҳатлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жароҳат — айни иштёқни сўндирувчи ҳолат... Ҳозирги «Футбол тарихидаги энг даҳшатли жароҳатлар»имиз биз билган спортчиларимизда кузатилган ҳолатлардир. Мисол келтираётган спортчиларимизни биз нафақат иқтидорли футболчи, балки матонатли спортчилар деб ҳам атасак бўлаверади. Оддий турмушимизда бундай жароҳатларга учраган кўпчилик инсонлар (бемор) футбол уёқда турсин, оддий ҳаракатларни ҳам бажариши қийинлашиб қолади!!!

Жибрил Сиссе (“Ливерпуль”)
Сисседаги жароҳат бундан 10 йил олдин 2004 йил октябрь ойида “Блекберн” ва “Ливерпуль” ўртасидаги ўйинда юзага келган эди. Бу жароҳат сабабчиси, ҳимоячи Жеймс Макивели эди. У тўпни оламан деб, Жибрил Сиссенинг чап тиззасининг синишига сабаб бўлди. Шу жароҳат туфайли уч ой давомида ўйинларда иштирок этмади.

Тиббий тавсиф:
Чап оёқнинг катта болдир қисмида очиқ синиш кузатилган, бу травматалогияда анча жиддий жароҳатлар сафига киради. Бу синишдан кейин ўйинга қайтиш анча мушкул вазифа ҳисобланади.

Эдуард да Силва (“Арсенал”)
“Арсенал” – “Бирмингем Сити” учрашуви Эдуарднинг майдондаги ачинарли ҳолатини барча “канонирлар” ишқибозлари эсласа керак. Бразилиялик футболчини бу ҳолатига ўзининг қўпол ҳаракати билан бирмингемлик марказий ҳимоячи Мартин Тейлор сабабчи бўлганди. Унга шифокорлар майдонда саккиз дақиқа ёрдам беришди. Лекин бу ҳаракатлар камлик қилди ва у бир йил давомида шифокор назоратида бўлди.

Тиббий тавсиф:
Бундай синиш Эдуард оёғининг пастки қисмида, яъни болдир ва кафт усти қисмида кузатилган.

Франческо Тотти (“Рома”)
“Рома” ва “Эмполи” ўртасидаги 2006 йил 19 февралдаги ўйинда “бўрилар” сардори жиддий жароҳат олди. У оёғининг пастки қисмидан жароҳат олган. Дастлаб мутахассислар 1 йилда майдонга қайтишини тахмин қилишганди. Лекин, малакали шифокорлар уни 4 ойда майдонга қайтаришни таъминлашди.

Тиббий тавсиф:
Тотти оёғининг дистал қисмида синиш кузатилган. Синиш кафт усти ва болдир бўғимлари оралиғида юзага келган.

Аарон Ремзи ("Арсенал")
Футболчи бу жиддий жароҳатни 2010 йилнинг февраль ойида “Сток Сити” ҳимоячиси Шоукроссомдан “қабул қилиб” олганди. Бу тўқнашув натижасида Ремзининг катта ва кичик болдирлари синди. Жароҳатдан тўлиқ тикланиш учун унга саккиз ой вақт кетди.

Тиббий тавсиф:
Синиш катта ва кичик болдирларда очиқ ҳолатда кузатилган. Бу одатий ёпиқ синишларга қараганда анча хатарли.

Жибрил Сиссе (Франция)
Жаҳон чемпионати-2006га тайёргарлик давомида Франция-Хитой учрашувида Жибрил Сиссе ўйин бошланганига 10 дақиқа бўлмасдан жиддий жароҳат олди. Бу жароҳат туфайли у яшил майдондан ярим йилга маҳрум бўлди.

Тиббий тавсиф:
Ўнг катта ва кичик болдирларнинг синиши (эзилиб кетиши).

Кирон Даер (“Вест Хэм”)
Даер 2007-2008 йиги мавсумда жароҳатларга кўмилиб қолди. “Ньюкасл”дан “Вест Хэм”га 2007 йил 16 августда ўтди. Орадан кўп вақт ўтмасдан 28 август кунги “Бристол Роверс”га қарши учрашувда у жиддий жароҳат олди. Жароҳатнинг жиддийлиги суякнинг икки марта синганлигида эди.

Бу жароҳатни унга Жо Якобсон етказган эди. Жароҳатдан сўнг у бир йил муддатга сафдан кетди. Сафга қайтганининг дастлабки кунларида Кирон Даер яна жароҳат олди. Бу жароҳат уни олти ойга майдондан узоқлаштирди.

Тиббий тавсиф:
Расмда кўриб турганингиздек, Даер оёғида иккита синиш ўнг ва чап катта болдир суякларида кузатилган.

Петр Чех (“Челси”)
“Рендингом” - “Челси” учрашувининг дастлабки дақиқаларида мезбонлар ўйинчиси Стив Хант катта тезлик билан келиб, Чехга урилди. Бу туфайли Чех майдонда деярли 10 дақиқа ҳаракатсиз ётди. Тўқнашув натижасида дарвозабонда кучли мия чайқалиши ва бош мия суяги асос қисмининг ички синиши кузатилди. Бу жароҳат туфайли “аристократ” тўрт ой давомида майдонга тушмади. Шундан бери Чех бошидаги шлемини ечмайди.

Тиббий тавсиф:
Расмдаги ҳолат балки, унчалик қўрқинчлимасдир. Лекин, оғир мия чайқалиши билан касалхонага келтирилган беморларнинг кўпчилигининг ҳаёти шу жойнинг ўзида тугаган.

Мансур Ўразбоев

Манба: www.avitsenna.uz
Киритилди: 02:24, 28.12.2014. Ўқилди: 15422 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.