Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Авраам Грант: "Асосийси - футболчи борини берсин"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Кўпчилик Авраам Грантни қўққисдан халқаро эътиборга эришган мураббийдек қабул қилади. Чунончи, у 2007 йили «Челси»да кимсан Жозе Моуриньо ўрнини эгаллаганди. Аслида эса, 59 ёшли мутахассис бунгача ҳам катта футболда етарли тажриба орттирган. Умуман олганда, Грант фаолияти давомида Исроил терма жамоаси, «Портсмут», «Вест Хэм» ва «Партизан» (Белград) клубларини муваффақиятли бошқарган. Ушбу мутахассис ноябрь ойида Гана миллий жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Унинг олдида масъулиятли вазифа турибди - ганаликлар исроиллик мутахассис бошқарувидаги жамоа Африка Миллатлар кубогида ижобий натижа қайд этишидан умидворлар. Авраам Грант яқинда FIFA.соm сайтига махсус интервью бериб, «қора юлдузлар» жамоасидаги муаммолар ҳақида гапирди. Асосийси, 17 январь куни Экваториал Гвинеяда старт оладиган қитъа чемпионатидан кўп нарса кутаётганини яширмади.

- Гана футболи раҳбарияти олдингизга Африка Миллатлар кубогида яхши иштирокни таъминлаш вазифасини қўйди. Айтингчи, қўл остингиздаги жамоа юқори мақсадларни бажаришга қодирми?

- Табиийки, шогирдларим голлар уриб, ғалаба қозонишган пайт барча ганаликлар каби хурсанд бўламан, акс ҳолда, улардек қайғуга ботаман. Ҳозир жамоани шакллантириш, ўйин моделини яратиш устида тинмай изланяпман. Асосийси, бу ишларни Экваториал Гвинеядаги турнир бошланишига қадар тугатишим керак. Ҳа, вақт оз, аммо биз барчасига улгуришимиз шарт. Мураббий сифатида ҳар бир жиҳатга ўта эътиборли бўлишим талаб этилади. Хусусан, турнир давомида юзага келиши эҳтимоли бор барча ҳолатларни ҳисобга олишим зарур. Қисқаси, ишлар кўп, лекин жамоамнинг салоҳияти чакки эмаслигини ҳам таъкидлаб ўтишим ўринли.

- Гана термаси «С» гуруҳида ЖАР, Сенегал ва Жазоирга қарши тўп суради. Хўш, рақиблар ҳақида қандай фиркдасиз?

- Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз. Лекин гуруҳдошларимизнинг анойи эмасликларини ҳам тан олиш керак. Айтайлик, Жазоир айни пайт Африканинг энг кучли жамоаси ҳисобланади. Ушбу терма таркибида яхши савияли ижрочилар етарли эканлигини Бразилия-2014 мундиалида кўрдик. ЖАРга келсак, бу жамоа саралашда амалдаги чемпион - Нигерияни гуруҳда қолдирди. Ваҳоланки, нигерияликлар ўз унвонларини ҳимоя қилиш имкония­тига эга эдилар. Қисқаси, ЖАР термасининг нақадар кучли эканлигига саралашдаги натижаси асос. Сенегал ҳам яхши шаклланган жамоа ва у қитъада доимо ўз ўрнига эга бўлиб келган. Қайсидир маънода қайсар жамоа. Хуллас, гуруҳимизда оддий ўйинлар бўлмаслиги тайин. Умуман, «С» квартетини энг жиддийси, десак ҳам бўлаверади.

- Юқорида Африка Миллатлар кубоги стартига оз фурсат қолган бир пайт олдингизда ишлар ҳали кўплигини айтдингиз. Вақт озлигини инобатга олиб, аввалги ўйинларда четда қолишган тан олинган футболчиларни яна жамоага жалб этишингиз маъқул эмасми?

- Ганалик ҳар бир футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб боряпман. Қатъий оҳангда бир гапни айтмоқчиман: менинг жамоам эшиги ҳеч бир футболчига батамом ёпилган эмас. Яъни кимда-ким клубида ўзини ижобий томондан кўрсата олса, у билан ишлашга тайёрман. Аммо шартим ҳам бор: номзод футболчи терма жамоа манфаатини биринчи ўринга қўйиши керак. Хусусан, Миллатлар кубоги чоғи. Ҳа, қисқа вақтда жамоани қайта тузиш имкони йўқ ишдек туюлади - буни барча яхши билади. Лекин қўл қовуштириб ўтириш ҳам ярамайди. Албатта, жамоани талаб даражасига чиқариш йўлида фахрий футболчиларнинг хизматларига таянишим аниқ. Бир нарсани ишонч билан таъкидлашим мумкин: ҳар куни олдинга қадам ташлаш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Чунончи, мақсадимиз - фақат ғалаба. Ҳаттоки, дуранг ҳам бизни қаноатлантирмайди. Таркиб масаласида якуний сўзим шундай - асосан руҳияти кучли, майдонда борини берадиган футболчиларга ишонч билдираман. Бошқача айтганда, терма жамоада номигагина тўп сурадиган юлдузларга эҳтиёжим йўқ.

- Гана миллий чемпионатида ўйнайдиган футболчиларда асосий таркибга илиниш имконияти қандай?

- Қайтараман, айна пайт асосан кузатиш ишлари билан бандман. Жумладан, маҳаллий лигада кўплаб ўйинларни томоша қиляпман. Мақсадим - терма жамоага нафи тегадиган футболчиларни топиш. Маҳаллий ўйинчиларни имкониятларига келсак, ҳозир улар легионерлар билан бир хил мақомда. Ҳарқалай, мен учун шундай. Лекин уларни жиддий синовлар кутяпти. Агар ўзларини кўрсатиш уддасидан чиқишса, албатта, имкониятга эга бўлишади. Умуман, мураббий сифатида миллий лиганинг равнақига ҳам ҳисса қўшмоқчиман.

- Хўш, футболчи танлашда асосий эътиборни нимага қаратасиз?

- Терма жамоа ҳар қандай клубдан муҳимроқ. Шундай экан, ҳар бир футболчи миллий жамоа равнақи йўлида нимадандир воз кечишга тайёр туриши керак. Афсуски, айниқса, африкаликлар кўпинча ўз клубларини биринчи ўринга қўядилар. Қисқаси, аввало, ­ўйинчининг инсонийлик фазилатларига эътибор қаратаман. Кейин эса тажриба, тезлик, техник қобилият каби ўйинчилик сифатларига. Менинг футбол фалсафам оддий: жамоадаги ҳамма футболчилар тенг ҳужумга ўтиш баробарида баҳамжиҳат ҳимояланишлари зарур.

- Сир бўлмаса, Ганада қанча муддат ишлашни кўзлаяпсиз?

- Бу ерда 2 йил қоламанми ёки 3 ойда кетишимга тўғри келади - буни билмайман. Асосийси - ишдан роҳатланиш ва атрофимдагиларнинг фаолия­тимдан қониқиш ҳосил қилишлари. Ўзимга қолса, узоқ вақт ишламоқчиман. Айтайлик, навбатдаги ЖЧгача. Агар раҳбарлар ва мухлислар ўзларини бахт­ли сезишса, 20 йил давомида ишлашим ҳам мумкин. Зеро, табиатан битта жамоани узоқ вақт бошқаришга мо­йилман. Биринчи қиладиган ишим - шогирд­ларим ёрдамида мухлисларни қувонтириш. Келажак режаларини тузиш эса, вақт ҳукмидаги масала. Албатта, ҳар бир мураббий аввало, ўз жамоасида яхши ном қолдириш ва кейин келажак ҳақида қайғуришни истайди.

- Африка мамлакатларига кириш учун виза олиш осон эмас. Исроил фуқароси сифатида қандайдир муаммога дуч келишдан хавфсирамайсизми?

- Паспортимга боғлиқ муаммо чиқишини ўйламаяпман ҳам. Чунончи, мен футбол кишисиман, футбол эса - халқаро ўйин. Мен бутун дунёни кезиб чиққанман. Жумладан, айримлар киришимга рухсат берилмаслигини айтишган баъзи мамлакатларда ҳам бўлдим. Ўйлайманки, ҳеч ким мени паспортимга қараб, сўроққа тутмайди.

Манба: www.interfutbol.uz


Киритилди: 18:15, 08.01.2015. Ўқилди: 3376 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик