"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал "Кембридж Юнайтед"га қарши Англия лига кубогининг 1/16 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.
Дуранг билан тугаган ушбу ўйин 3 февраль куни "Олд Траффорд"да қайтадан ўтказилади.
"Танаффусда ҳафсалам пир бўлди, биз "Йовил Таун" ва "КПР"га қарши учрашувларда йўл қўйган хатоларимизни такрорладик. Иккинчи бўлимда узоқ масофали паслардан фойдаланмадик ва яхшироқ ўйнадик. Биз гол уришимиз мумкин эди, аммо буни уддалай олмадик. Шунинг учун "Кембридж" билан яна, яна ўйнаймиз.
Бундай учрашувларда ҳамма нарса бизга қарши ўйнайди - мухлислар, майдон, рақибнинг ҳимоявий тактикаси. Деярли ҳамма нарса. "Кембридж" кучсизроқ эканини ҳамма билади ва сиз муаммони ечиб, уни мағлуб этиш йўлларини қидиришингиз керак. Бу ҳар доим ҳам уддаланавермайди, бу ҳол тез-тез такрорланиб туради. Уйда ғалаба қозонишимиз керак", - дейди Ван Гал.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).