Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
ЖЧ-2022. Чорак финал
| ' |
 |
Маркиньос, устунни пойлади!
Хорватия - Бразилия - 4:2! Хорватлар ярим финалга чиқишди. Бразилия эса ЖЧни тарк этмоқда! |
| ' |
 |
Оршич, гол! Алиссон йўналишни топди, аммо тўп бурчакка кириб кетди.
Хорватия - Бразилия - 4:2! |
| ' |
 |
Педро, гол!
Хорватия - Бразилия - 3:2! |
| ' |
 |
Лука Модрич, гол!
Хорватия - Бразилия - 3:1! |
| ' |
 |
Каземиро, кучли зарба ва гол! Хорватия - Бразилия - 2:1! |
| ' |
 |
Майер, гол! Хорватия - Бразилия - 2:0! Хорватлар дастлабки икки зарбани марказ бўйлаб йўллаб, гол уришмоқда |
| ' |
 |
Родриго! Ливакович қайтарди! Хорватия - Бразилия - 1:0! |
| ' |
 |
Влашич, гол! Хорватия - Бразилия - 1:0! |
| ' |
 |
Пенальтилар серияси. Дастлабки зарбани Хорватия тепадиган бўлди |
| 120+2' |
 |
Ҳакамнинг ҳушатига янгради. Қўшимча бўлимлар ҳам якунланди. Навбат пенальтилар сериясига |
| 120+1' |
 |
Вуууҳ! Яна Ливакович қутқарди. Алекс Сандро томонидан берилган зарбани хорватиялик посбон бартараф этди. Доминик бугун 10та сэйв намойиш этди. |
| 120+1' |
 |
Бразилия ўнг қанотдан жарима зарбаси тепади |
| 120' |
 |
Иккинчи қўшимча бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 118' |
 |
Петкович сариқ карточка олди, голни футболкани ечиб нишонлагани учун |
| 117' |
 |
ГОООООООЛ! Ҳисоб тенглашди. Бруно Петкович — 1:1. Хорватлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдонига етказилгану узатмага Петкович 11 метрли нуқта устида зарба берди. Зарба муваффақиятли чиқмади, аммо бурчакка борган зарбани Алиссон қайтара олмади |
| 116' |
 |
Хорватия ихтиёрида беш дақиқа вақт қолди |
| 114' |
 |
Антони бурчак зарбаси ишлади |
| 113' |
 |
Хорватияда ўзгариш: Брозович ўрнига Оршич туширилди |
| 111' |
 |
Бразилия тўлиқ ҳимояга ўтиб олди |
| 110' |
 |
Модрич бурчакдан узатмани амалга оширди. Иш зарбагача етиб бормади |
| 110' |
 |
Хорватияда ўзгариш: Соса ўрнига Анте Будимир тушди |
| 109' |
 |
Хорватиянинг ҳужуми. Қанотдан узатма берилди. Тўпга ҳужумчи ета олмади |
| 106' |
 |
Тўртинчи бўлим бошланиб кетди. |
| 106' |
 |
Бразилияда иккита ўзгариш бўлди: Милитао ўрнига Алекс Сандро, Лукас Пакета ўрнига Фред туширилди |
| 105+3' |
 |
Биринчи қўшимча бўлим якунланди. Жамоалар дарвозаларни алмашишади |
| 105+1' |
 |
ГООООООООЛ! Неймар! Ниҳоят ҳисоб очилди. Неймар ҳужумни ўзи бошлади. У йўл-йўлакай жамоадошлари билан икки марта "девор" ўйнади ва жарима майдонига кириб, дарвозабонни ҳам алдба ўтди ва бўш дарвозани ишғол қилди! |
| 105' |
 |
Биринчи экстра-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 105' |
 |
Данило олис масофадан жуда ноаниқ зарба берди |
| 103' |
 |
Вуууҳ! Хорватия жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади! Петкович 14 метрлардан тўпни юқорига тепиб юборди |
| 101' |
 |
Педро чалқанча услубда зарба беришга уринди. Зарба муваффақиятли чиқмади. Тўпни Ливакович эгаллаб олди |
| 99' |
 |
Родриго чап қанотдан рақб дарвозаси яқинга узатма берди. Педро тўпга бироз ета олмади |
| 97' |
 |
Бразилияликлар қисқа паслар орқали рақиб жарима майдонига киришга уринишди. Сўнгги паллада хорватлар тўпни қайтариб қолишди |
| 95' |
 |
Бразилия терма жамоаси аъзоларида асабийлик кузатила бошланди |
| 92' |
 |
Неймардан бурчак зарбасини тепди. Иш зарбагача етиб бормади |
| 91' |
 |
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланди. Тўпни ўйинга бразилияликлар киритиб беришди |
| 90+5' |
 |
Иккинчи бўлим тугади. Ўйинда ҳамон ҳисоб очилмади. 30 дақиқалик қўшимча бўлимларга навбат берилади |
| 90+4' |
 |
Антони томонидан 24 метрдан йўлланган зарба хавфли чиқмади |
| 90+1' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
| 90+1' |
 |
Неймар бурчак етказган узатмани европаликлар қайтаришди |
| 86' |
 |
Бразилия бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди |
| 84' |
 |
Бразилияда учинчи ўзгариш: Ришарлисон ўрнига Педро туширилди |
| 82' |
 |
Ришарлисон 11 метрли нуқта устида бош билан зарба берди. Ноаниқ |
| 80' |
 |
Вуҳ! Бразилиянинг хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан етказилган тўпни Неймар олис устун томонда ўзига бўйсундирди ва орқадан етиб келган Пакетага етказди. Лукаснинг зарбасидан сўнг тўпни Ливакович эгаллаб олди |
| 77' |
 |
Маркиньос сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган Модрични қўли билан тўхтатиб қолди |
| 76' |
 |
Вууууҳ! Доминик Ливакович! Неймар билан юзма-юз вазиятда хавфни бартараф этди |
| 72' |
 |
Хорватияда дастлабки ўзгаришлар: Пашалич ва Крамарич майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Никола Влашич ва Бруно Петкович туширилди. |
| 68' |
 |
Каземиро огоҳлантириш олди. Рақиб оёғига тепгани учун |
| 66' |
 |
Вуууҳ! Ливакович муқаррар голдан қутқариб қолди. Ҳимоячилар рақиб фуболчининг зарбасини қайтаргандек бўлишди. Аммо тўпга Лукас Пакета етиб борди ва дарвозабон билан яккама-якка вазиятда зарба берди. Доминик яна қаҳрамонлик кўрсатди |
| 64' |
 |
Бразилияда иккинчи ўзгариш: Винисиус ўрнига Родриго туширилди |
| 64' |
 |
Милитао ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига узатма берди. Гвардиол тўпни вазиятдан узоқлаштирди |
| 61' |
 |
Ҳеч бир жамоа устунликка эга бўлаётгани йўқ. Тўп назорати бўйича кўрсаткич — 50/50 |
| 59' |
 |
Томонларнинг бир мартадан уюштирган ҳужуми охирига етмай қолди |
| 56' |
 |
Бразилияда ўзгариш: Рафинья ўрнига Антони туширилди |
| 55' |
 |
Вууууҳ! Ришарлисоннинг узатмасидан кейин Неймар рақиб жарима майдонига чап қанотдан кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Ливакович оёғи билан тўпни қайтариб юборди |
| 53' |
 |
Хорватларнинг қарши ҳужуми. Перишичнинг сўнгги узатмасига жамоадоши ета олмади |
| 50' |
 |
Модрич бурчак зарбасини амалга оширди. Хорватиялик футболчи бош билан тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп эса офсайдда турган Крамаричга келиб тушди ва ўйин тўхтатилди |
| 48' |
 |
Бразилиянинг яна бир ҳужуми. Неймар жарима майдони ичида тўпни қабул қилди ва 11 метрли нуқта устида зарба берди. Тўп ҳимоячига тегди ва иккинчи футболчи тўпни вазиятдан узоқлаштирди |
| 47' |
 |
Вуууҳ! Бразилия голга жуда яқин келди. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум натижасида тўп жарима майдони ичидаги Ришарлисонга борди. Унинг зарбасини Хорватия посбони оёғи билан қайтариб қолди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча Хорватия - Бразилия - 0:0 |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
 |
Перишич офсайдда қолди |
| 42' |
 |
Неймар жаримадан зарба йўллади. Тўп жонли девордаги футболчига тегиб, рекошетга учраган бўлса-да, Ливакович тўпни эгаллаб олди |
| 36' |
 |
Тўп назорати бразилияликлар томонида. Аммо голга тортадиган вазиятлар юзага келаётгани йўқ. |
| 31' |
 |
Неймарга нисбатан ишлатилган фол учун Брозовичга огоҳлантириш берилди |
| 30' |
 |
Хорватия қарши ҳужум ташкил қилди. Перишич жарима майдони ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади |
| 26' |
 |
Жаримадан етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди |
| 25' |
 |
Данило сариқ карточка олди. У Юрановичга нисбатан жуда хавфли ўйин намойиш этди |
| 24' |
 |
Каземиронинг олис масофадан йўллаган зарбасидан сўнг бурчак зарбаси ишланди |
| 20' |
 |
Вуҳ! Винисиус! "Реал" футболчиси жарима майдонига яқинлашди ва ичкаридаги Ришарлисон билан "девор" ўйнаб, дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди |
| 18' |
|
Ўйин майдон марказига кўчди. |
| 16' |
 |
Каземиро ноаниқ узатма бериши натижасида пентакампеонларнинг ҳужуми узилиб қолди |
| 14' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячилар бош билан майдонм арказига қайтаришди |
| 14' |
 |
Бразилияликлар ҳимояда хато йўл қўйишди. Перишич эса бурчак зарбаси ишлади |
| 13' |
 |
Вуҳ! Хорватлар хавфли ҳужум ташкил этишди. Ўнг қанотдан узатилган тўп Бразилия жарима майдони ичидаги Перишичга аниқ борди. Аммо Иван тўпни дарвоза томон аниқ бура олмади |
| 11' |
 |
Олис масофадан узатма берилди. Аммо Ришарлисон офсайдда қолди |
| 7' |
 |
Хорватияликлар тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига етказишди. Перишич ҳаводаги тўп учун курашда ҳимоячига нисбатан фол ишлатди |
| 6' |
 |
Хорватларнинг ҳужуми охирига етмай қолди |
| 4' |
 |
Винисиус олис масофадан зарба йўллади. Ливакович тўпни эгаллаб олди |
| 1' |
 |
Диққат! Учрашув бошланди |
| ' |
 |
Қатардаги жаҳон чемпионати ўзининг энг юқори чўққисига яқинлашмоқда. Чорак финалнинг илк баҳс. Хорватия Бразилия билан тўқнаш келмоқда. Ўйин бошланишига 7-8 дақиқа вқат қолди. |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |