Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Миллатлар лигаси, финал. Португалия - Испания. Кутилаётган асосий таркиблар [7348]

Рибери Роналдунинг "Олтин тўп" ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди [4575]

Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"га таклиф қилишни истамоқда [2640]

Расман: "Ливерпуль" янги дарвозабон трансферини эълон қилди (фото) [2458]

АПЛнинг 3 клуби испаниялик 100 миллион евролик марказий ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда [2282]

Анри "Реал" сотиб олиши кутилаётган 17 ёшли аргентиналик иқтидор ҳақида гапирди [2233]

Салоҳ таътилни қандай ўтказаётганини кўрсатди(фото) [2147]

Роналдуни "Ривер Плейт"га таклиф қилишди [1913]

Индонезия президенти Хитой устидан қозонилган ғалабадан сўнг терма жамоа футболчиларига қимматбаҳо соатлар совға қилди [1906]

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига чиққани билан чин дилдан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража" [1872]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Онлайн трансляция

Олий лига

14-тур. 05.08.2013. 18:00

ЛОКОМОТИВ

Д.Жабборов (78)

1 : 1

БУНЁДКОР

А.Пишур (41)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Павел Бугало
2.Сардор Раҳмонов
3.Евгений Гоголь
7.Садриддин Абдуллаев
8.Акмал Холматов
16.Жасур Ҳасанов
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Шерзод Шарипов
23.Иван Нагаев, 30.Дилшод Жабборов
99.Александр Оникэ
  1.Игнатий Нестеров
2. Акмал Шораҳмедов
4. Хайрулла Каримов
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
9.Игорь Таран
11.Олександр Пишур
16.Артём Филипосян
19.Жасур Ҳасанов
33.Олег Зотеев
ЗАҲИРА
Артур Парванов
Дилшод Раҳматуллаев
Александр Шадрин
Салим Мустафоев
Иброҳим Рахимов
Виктор Карпенко
Илҳом Суюнов
  Мурод Зуҳуров
Марко Блажич
Лутфулла Тўраев
Алибобо Раҳматуллаев
Сардор Рашидов
Саҳоб Жўраев
Анвар Бердиев

Матн

'
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
'
Демак, ушбу мавсумда мазкур жамоалар ўртасидаги учинчи баҳс ҳам дуранг билан якунланди. Ушбу жамоалар ўртасидаги навбатдаги баҳс 21 август куни "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Ўша баҳс Ўзбекистон кубоги финалчисини аниқлаб беради
90+3'
ЎЙИН ТУГАДИ! "ЛОКОМОТИВ" - "БУНЁДКОР" - 1:1
90+2'
Алибобо Раҳматуллаев узатмасидан кейин Лутфулла Тўраев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борганди. Зарба кучсиз чиқди
90+2'
Павел Бугало дарвоза чизиғи устида тўпни ушлаб олди!!!
90+1'
"Бунёдкор" футболчилари чарчаб қолишган кўринади
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") огоҳлантирилди (тезкор қарши ҳужумни бузгани учун)
90'
Ўйиннинг асосий вақти якунланиб қолди
88'
Артём Филипосян огоҳлантирилди. Тўпсиз рақибига зарба бергани учун. Асабни жиловлаш керак
86'
Карпенко жарима тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
85'
Акмал Холматов 3 нафар рақиб футболчиси орасидан ўтаётиб, жарима зарбасини ишлаб олди!
84'
Акмал Холматов жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба берди! Нестеров ўз ўрнида!
83'
Шадрин "қайчи" услубида зарба беришга уринди. Муваффақиятли чиқмади
82'
Майдонда номинал ҳужумчисиз қолган "қалдирғочлар" энди ҳужумга ўтишмоқда
80'
Александр Пишур ўрнига Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
78'
Акмал Холматов тўпни жарима майдончасига чиройли тарзда етказиб берди ва "Локо" сардори жарима майдончасига ёриб кирди ва бош билан дарвозани ишғол қилди!!!
78'
ГОооооооооооооооооооооооооол!!!!! Дилшод Жабборов!!!
77'
Карпенко Нагаевни тўп билан таъминлади. Иваннинг ўткир бурчак остида берган зарбасини Игнатий эгаллаб олди
76'
Холматов етказиб берган тўпни Нестеров эгаллаб олди.
75'
Темирйўлчилар босимни оширишмоқда
74'
"Локомотив" ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятдан фойдалана олмади! Холматов чап қанотдан олдинга интилди ва жарима майдончаси ташқарисида очилган Карпенкога тўпни етказди. Викторнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтган бўлса, Нагаевнинг зарбасига аниқлик етишмади!
72'
МАйдон эгаларининг бурчак тўпи хавфли кўриниш олмади
70'
Олег Зотеев ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб борди ва тўпни шеригига аниқ етказиб бера олмади. Гоголь кўкраги билан тўпни олиб қолди
69'
"Локомотив"да учинчи ўзгариш амалга оширилди. Садриддин Абдуллаев ўрнига Александр Шадрин ўйинни давом эттиради
68'
"Локо"да ўзгариш. Жасур Ҳасанов ўрнига Виктор Карпенко майдонга тушди
67'
"Бунёдкор"да иккинчи ўйинчи алмаштирилиши. Игорь Таран ўрнига Лутфулла Тўраев тушди
65'
Захирадан майдонга тушган Сардор Рашидов чиройли ҳаракатлари билан ўйинга киришиб кетди. Унинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади
63'
Шерзод Шарипов ("Локомотив") огоҳлантирилди. Олег Зотеевни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун
61'
"Бунёдкор"да футболчи алмашди. Жасур Ҳасанов ўрнига Сардор Рашидов майдонга тушди
59'
Иван Нагаев жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ ҳужумчи бироз аввалроқ офсайдда қолиб кетганди...
58'
Дилшод Жабборов йўллаган зарба бироз ноаниқ чиқди
58'
"Локо" жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Масофа олисроқ
57'
Ташаббус темирйўлчилар томонида. Қосимов шогирдлари қарши ҳужумда ҳаракатланишмоқда
55'
Иккинчи бўлимда ўйин темпи пастроқ
50'
Иван Нагаев ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кириб борди, бироқ сўнгги узатмани аниқ бера олмади
46'
Иккинчи бўлимдаги дастлабки ҳужумни меҳмонлар уюштиришди. Ҳасанов етказиб берган тўпни Таран дарвозага тўғрилай олмади
46'
Иккинчи бўлимни "Бунёдкор" жамоаси бошлаб берди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди, 2-бўлим бошланиш арафасида
45+1'
Биринчи бўлим якунланди! Ҳозирча "Локомотив" - "Бунёдкор" - 0:1.
45'
Анвар Ғофуров 25 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
41'
Жасур Ҳасанов ўз қанотидан Иброҳим Раҳимовдан ўтиб кетди ва Пишурга тўпни ерлатиб етказди. Тўп Бугалонинг қўлига тегиб дарвоза чизиғини кесиб ўтди!
41'
Гооооооооол! Александр Пишур!
38'
Ҳаким Фузайлов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ футболчи алмаштирди. Ўнг қанотдан Жасур Ҳасановга қаршилик қилишга қийналган Сардор Раҳмонов ўрнига майдонга Иброҳим Раҳимов туширилди.
35'
"Бунёдкор" ижросида 2та хавфли вазият:
1) Иброҳимов Зотеевни посбон билан бирга бир вазиятга чиқарди - Бугало тўпни тепиб юборди.
2) Жасур Ҳасанов ўз қанотидан етказиб берган тўпни Пишур бош билан дарвозага йўллай олмади. Бироз баланддан ўтиб кетди
32'
Хавфли зарба!!! Бурчак тўпидан кейин тўп яна Холматовга келиб тушди, Акмал уни жарима майдончаси ташқарисида турган Тўхтахўжаевга етказди. Исломнинг зарбаси эса Нагаевга тегиб, шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
31'
Иван Нагаев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди!!! Аммо Дилшод Жўраев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. Бурчак тўпи!
26'
"Қалдирғоч" Жасур Ҳасанов ўз қанотида 2 нафар "Локомотив" футболчисини чиройли тарзда ортда қолдириб, тўпни жарима майдончасига етказиб берди. БУгало тўпга эга чиқди
25'
Энди эса Акмал Холматовнинг бирга-бир вазиятда йўллаган зарбасини Нестеров эгаллаб олди!
24'
Игорь Таран икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Бугало тўпни қайтариб қолди.
22'
Дастлабки дақиқаларга нисбатан ўйин темпи бироз тушди.
21'
Бугало тўпга чиқишда қўпол хатога йўл қўйди. Пишур бош билан дарвозани аниқ нишонга ола билмади
20'
Дилшод Жабборовнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди
20'
"Локо" чап қанотдан жарима зарбаси ишлашди, аммо жарима майдончасига етказиб берилган тўпдан сўнг энди майдон эгалари чап қанотдан жарима зарбасини ишлашди.
18'
Устунлик "қалдирғочлар" томонида. Улар ҳимояда ҳам яхши ўйнашмоқда
17'
Таран офсайдда қолди
15'
Ж.Ҳасанов ва Ж.Иброҳимов бурчак тўпи ишлашди. БУрчак тўпидан кейин эса Таран дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатди.
13'
Иван Нагаев жарима майдончасига ёриб кирди, аммо тўпни Хайрулла Каримов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
12'
Яна ўша 19-рақамли Жасур Ҳасанов Иброҳимовнинг узатмасидан кейин дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. У ҳаттоки БУгалони алдаб ўтди, аммо негадир йиқилишга қарор қилди. Вазиятга яқин турган Коваленко пенальти бермади. Боз устига, ёрдамга етиб келган ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
10'
Бунёдкорчи Жасур Ҳасанов чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва унинг аниқ узатма беришига Сардор Раҳмонов йўл қўймади. Бурчак тўпи ҳеч қандай хавф яратмади
9'
Ўйин анча тезкор, қарама-қарши ҳужумлар остида ўтмоқда!
8'
Энди Холматов 35 метрдан белгиланган жарима зарбасини тўпни дарвозага йўллашга уринди. Ноаниқ.
7'
Олег Зотеевнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси анча хавфли бўлди. Бугало тўпни бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди.
6'
Мезбонлар тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Жарима майдончаси томон етказилган тўпни Х.Каримов тўхтатиб қолди
4'
Майдон маркази ва ташаббус учун кураш кечмоқда. Меҳмонлар бироз фаол. Пишур 35 метрлардан белгиланган жарима зарбасини тўғри дарвозага йўллашга уринди. Зарба кучли, аммо ноаниқ.
3'
"Локо"чи Жасур Ҳасанов "Бунёдкор"даги адашини қўли билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди!
2'
АКмал Холматов майдон марказидан бошлаб рейд уюштирди, аммо сўнгги паллада унинг тўп узатишини Садриддин Абдуллаев кутмаганди...
1'
Ўйинни "Локомотив" бошлаб берди!
'
Жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Ўйин бошланишига 5 дақиқа қолди.
'
Ҳар иккала жамоа фан-клуби ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашни бошлаб юборишган
'
Бугун "Локомотив" қизил, "Бунёдкор" эса оқ рангли формаларда ҳаракат қилишади
'
Футболчилар мураббийлардан сўнгги кўрсатмаларни олишиб, яна бир неча дақиқалардан кейин майдонга қайтишади
'
Ҳар иккала жамоа чигалёзди машқларини ўтказиб, кийиниш хонасига йўл олишди
'
Жамоалар таркиби саҳифада эълон қилинди. Улар билан танишишга улгурган бўлсангиз керак
'
«Локомотив» - «Бунёдкор» ўйинидан матнли трансляциямизни бошлаймиз
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.